Битирув малакавий ишининг тузилиши:
Ушбу малакавий битирув иши кириш, 2 боб, 6 банд, хулоса ва тавсиялар,
фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат.
I
БОБ.
МАКТАБГАЧА
ЁШДАГИ
БОЛАЛАР
НУТҚИНИ
ЎСТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ.
1.1. Болаларда нутқнинг ривожланиши ва унга таъсир қилувчи
омиллар.
Бола нутқининг тараққиёти унинг атрофидаги катта одамлар тилининг
таъсири остида ривожланиб боради. Бола нутқни эгаллаган ҳолда
туғилмайди. Боланинг атрофидаги катта одамлар (онаси, отаси, акаси,
опаси каби) қайси тилда гаплашсалар, бола ҳам шу тилни ўрганади. Нутқни
эгаллашдек жуда ҳам қийин жараённи бола қисқа муддат давомида
уддасидан чиқа олади.
Янги туғилган болаларда нутқ бўлмаса-да, уларда қандайдир овоз
чиқариш, яъни йиғлаш хусусияти бўлиб, бу- хусусият ташқи ёки ички
муҳитдан келадиган сигналларга (очлик, ташналик, совуқ ёки иссиқ каби)
боғлиқ бўлади. Агар боланинг теги ҳўл, қорни оч бўлса, у йиғлай бошлайди,
Ортиқча қаттиқ товушлар ҳам болани чўчитиб, қўрқитиб юборади.
Бола 2—3 ҳафталик бўлгач, унда товушларга нисбатан жуда элементар
тарзда бўлса ҳам реакция юзага кела бошлайди. Масалан, чақалоқ бола
атрофида баланд овоз билан ғовур-ғувур қилиб гаплашилса, у барча
ҳаракатларини тўхтатиб, гапга қулоқ сола бошлайди. Ундан кейинги даврда
эса, яъни бола 2—3 ойлик бўлгач, товуш билан товуш чиқараётган манба
ўртасида ассоциация майдонга келади. Бунда бола товуш эшитилаётган
томонга қараб бошини бурадиган бўлади.
Ясли ёшидаги болалар нутқининг ривожланишига катта таъсир қилувчи
моментлардан бири атрофидаги катталарнинг нутқ орқали қиладиган
муносабатларига ижобий қарашларидир. Болалар борган сари катта одамлар
билан кўпроқ муносабатда бўлишга интила бошлайди.
Катта одамларнинг гапларига таҳлид қиладиган бўлади. Ана шу тариқа,
секин-асталик билан боланинг тили чиқа бошлайди.
Бола 6 ойлик бўлгач айрим товушларни бирлаштириб, масалан «ая»,
«а-йя», «да-да», «а-на» каби сўзларни қайта-қайта айтадиган бўлади.
Ўтказилган текширишларнинг кўрсатишича, болаларнинг сўзларни
тушунишлари ҳар бир сўзни ифодалаб берувчи товущларнинг аниқ идрок
қила олишларига эмас, балки товушларнинг интонацияларини пайқаб ола
билишларига асосланади. Масалан, кичик ёшдаги болага «чапагига ҳо-ҳо
чапагига» деб, чапак чалишга ўргатилади. Ана шу сўз айтилиши билан бола
чапак чалаверади. Борди-ю, ана шу сўзни бошқа сўз билан алмаштириб
қўйсак бола пайқамайди.
Болалар сўзларни ифодаловчи товушларни секин-асталик билан
фарқлайдилар. Болалар биладиган сўзларнинг миқдори турли болаларда
турлича бўлади. Бу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистондаги
жуда кўп оилаларда катта одамлар икки тилда (рус ва ўзбек) гаплашадилар.
Бу икки тиллик муҳит, албатта, боланинг тили чиқишига салбий таъсир
кўрсатади. Бола ҳар иккала тилни ҳам баробар эгаллай бошлайди ва қайси
тилда гапиришни билмайди. Ана шунинг учун бола ёшлик чоғида ўз она
тилини эгаллаши керак. Иккинчи тил она тили ўзлаштирилганидан сўнг
эгаллай бошланса яхши бўлади.
Болаларнинг нутқни эгаллашлари икки даврга ажратилади. Биринчи давр
бир ёшдан бир ярим ёшгача давом этади. Бу даврда болалар йигирмата-
ўттизтача сўзларни биладилар. Масалан, «ойи», «ая», «дада», «ада», «буви»,
«бобо» каби. Ана шу сўзлар билан бир қаторда болалар ўз эҳтиёжлари билан
боғлиқ бўлган сўзларни ҳам биладилар. Чунончи, «ма», «ол», «бер» каби
сўзлар. Бола одатда айрим сўзларни узуқ-юлуқ, имо-ишора билан бир
амаллаб айтиб беради. Бундай нутқни «ситуатив нутқ» (вазият нутқи) деб
аталади. Чунки бундай чала-чулпа нутқнинг маъносини болага энг яқин
одамгина, яъни унинг онаси ёки дадасигина тушунтириб бера олади.
Бола нуткининг тараққиётидаги бу даврнинг характерли белгиси шундан
иборатки, бола айтиб бера оладиган сўзлар миқдори жуда кам бўлади.
Чунки унинг актив луғати жуда секинлик билан бойиб боради.
Бироқ бола нутқининг ўсиши ўзига хос йўл, яъни теварак-
:
атрофидаги
кишилар нутқини тушуниш қобилиятининг ўсиши йўлидан боради. Бола
ўзига қарата айтшгган сўзларни яхшироқ тушунадиган бўлади, яъни унинг
пассив лурати бойиб боради, лекин ўзи гапира олмайди, бошқаларнинг
сўзларини кўпроқ эшитади ва нутқ материалларини сингдириб бориб шу
материаллардан кейинчалик ўз нутқида фойдаланади. Модомики, шундай
экан, педагог — тарбиячининг вазифаси болалар идрок қиладиган нутқ
материалларининг мумкин қадар бой, ранг-баранг ва турли бўлишига
ғамхўрлик қилишдир.
Нутқнинг ўсишидаги иккинчи давр одатда бола бир ярим ёшга
тўлгандан кейин бошланади. Бу давр асосан актив луғатнинг тез ўсиши
билан характерланади. Бола айтадиган сўзларнинг миқдори бирданига ортиб
кетади.
Боланинг катта одамлар нутқига тақлид қилиши янги сўзларни билиб
олишида жуда муҳим роль ўйнайди. Шуни айтиш керакки, бола дастлабки
сўзларни дом тақлид қилиб ўрганади. Лекин эндиги тақлид характери
кескин ўзгаради. Илгари бола кўп жиҳатдан кўр-кўрона, яъни онгсиз
равишда тақлид қилар эди. Энди боланинг тақлиди активроқ ҳамда
мустаҳкамроқ бўла боради. Илгари бола янги сўзни анчагина қийинлик
билан ўзлаштирган бўлса, энди ўз луғатини осонлик билан бойитиб
боради.
Икки ёшга тўлиш олдидан боланинг нутқи маъноли бўлиб боради.
Илгари боланинг сўзлари асосан унинг эҳтиёжларини ифодалаган бўлса,
энди нутқнинг ном бериш функцияси тобора кучайиб боради. Нарсаларнинг
ўз номи борлигига бола тажрибада кўриб ишонади.
Боланинг ўта синчковлиги «Бу нима? Номи нима? Нима учун?» деган
саволларида яққол кўринади. Бундан ташқари боланинг миясида нарса
билан унинг номи, яъни сўз ўртасида янги ассоциациялар пайдо бўлади.
Биринчи ва иккинчи сигналлар системаларининг ўзаро боғланишлари
тобора мустаҳкамланиб боради.
Мактабгача тарбия ёшида бола нутқининг грамматик томони анча
ўзгаради. Дастлабки пайтларда нарсаларнинг номини билдирадиган отлар
кўпроқ ишлатилади. Бола икки ёшга тўлиш олдидан иш-ҳаракатнинг
номини билдирувчи феълларни ҳам тўғри ишлата бошлайди. Икки ёшга
тўлиб, уч ёшга қадам қўйганида эса, бола фазовий муносабатларни
билдирадиган баъзи бир равишларни, масалан, «орқада», «юқорида»,
«пастда» деган сўзларни билиб ишлатадиган кўпроқ савол берадиган
бўлади. Шундай қилиб катталарнинг маъқуллаши, мақташи, койиши ва
таъқиқлашига тўғри муносабатда бўла бошлайди.
Бола боғча ёшига етгач, сўз бойлигининг анча ортиши билан бирга
айрим жумлаларни грамматик жиҳатдан тўғри ишлата бошлайди.
Агар икки яшар боланинг сўз запаси тахминан 250 тадан 400 тагача
бўлса уч яшар боланинг сўз запаси 1000 тадан 1200 тагача ва етти яшар
боланинг сўз запаси 3000 тадан 4000 тагача бўлади.
Демак, боғча ёшидаги даврда боланинг сўз запаси жуда тез ортади. Бу
ёшда боланинг нутқи фақат миқдор жиҳатидангина ортиб бормай, балки
сифат жиҳатидан ҳам анча такомиллашади. Масалан, ясли ёшидаги
болалар анча сўз запасига эга бўлишларига қарамай, айрим товушларни (р,
л, й, ш, з каби) яхши фарқлай олмайдилар ва шу туфайли сўзларни нотўғри
талаффуз этадилар. Боғча ёшидаги болалар эса бундай товушларнинг
кўпини аниқ ва ўз ўрнида талаффуз эта оладилар. Бундан ташқари, боғча
ёшидаги болалар ўз она тилларининг грамматик тузилишини ҳам амалий
тарзда ўзлаштира бошлайдилар. Сўз запаслари миқдор жиҳатидан боғча
ёшидаги болаларнинг ҳаммасида бир хил бўлмайди. Боғча ёшидаги болалар
сўз запасининг миқдори асосан бола тарбияланиб ўсаётган оиланинг маданий
савиясига боғлиқдир. Бир хил оилаларда бола нутқининг ўсиши билан
махсус равишда шуғулланилади. Бошқа бир оилаларда эса, бола нутқининг
ўсиши билан мутлақо шуғулланилмайди. Ана шунинг натижасида боғча
ёшидаги болалар сўз запаси ўртасида сезиларли фарқ юзага келади.
Агар ясли ёшидаги болаларнинг нутқи, асосан, улар айни шу чоқда
идрок қилиб турган нарсалар ва ҳаракатлар билан бўлса, боғча ёшидаги
болаларнинг нутқи ҳозир идрок қилиб турган нарсалардан ташқари илгари
идрок қилинган нарсалар ҳамда хаёлий нарсалар билан ҳам боғлиқ бўлади.
Шунинг учун боғча ёшидаги болалар катта кишилар айтиб берган ёки ўқиб
берган эртакларни системали ва изчил равишда қайта айтиб бера оладилар.
Боғча ёшида болалар нутқни (фақат оғзаки, нутқи) жуда тез
эгаллайдилар. Шунинг учун улар ўз она тилларининг грамматик
тузилишини хам фақат оғзаки тарзда ўзлаштирадилар. Бироқ шуни айтиб
ўтиш керакки, боғча ёшидаги болаларнинг ўз она тиллари грамма-бўлади.
Бола икки ёшга тўлганда тили анча расо чиқиб, унинг нутқида бош ва
эргаш гапдан тузилган дастлабки қўшма гаплар ҳам пайдо бўла бошлайди.
Лекин мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг гапларидаги сўзларнинг
грамматик жиҳатидан боғланиши анча ноаниқ бўлади. Бироқ, грамматик
формаларни шу тариқа билишга интилиш бола нутқининг ўсишида сифат
жиҳатидан янги босқич ҳисобланади.
Мактабгача
тарбия ёшининг охиригача бориб, бола теварак-
атрофдагиларнинг нутқини тобора мукаммалроқ тушунадиган бўлади. Катта
ёшли кишиларнинг айтиб берган ҳикояларини, кичик шеърларни, ашула ва
эртакларни жон-дили билан тинглайдилар. Бола ўзига берилган саволларни
тушуниб, уларга жавоб беради. Боланинг ўзи ҳам катталарга тобора тақлид
қиладилар. Тилнинг айрим томонларини ўзлаштиришлари ўзига хос
хусусиятга эгадир.
Бошқача қилиб айтганда, боғча ёшидаги болаларнинг грамматик
коидаларни ўзлаштиришлари мактаб болаларининг ўзлаштиришларидан ба-
тамом фарқ қилади. Боғча ёшидаги болалар грамматик қоидаларни ўқиб,
тушуниб ёдларида сақлаб қолмайдилар. Улар от, феъл, сифат, олмош,
суффикс, келишик каби грамматик категорияларнинг борлигини ҳам, нима
эканлигини ҳам билмайдилар. Шунинг учун улар грамматиканинг жуда кўп
қўлланиладиган энг содда қоидаларини катталарнинг нутқлари орқали,
мазмунли ўйинларда тақлидий йўллар билан амалий равишда ўзлаштира
борадилар.
Маълумки, нутқнинг ўсиши жараёнида болалар сўз туркумларидан
отларни тез ўзлаштирадилар. Бунга асосий сабаб шуки, болалар
нарсаларнинг номларини (отларни) ўз нутқларида кўпроқ ишлатадилар.
Боғча ёшидаги болалар сўз запасларининг асосий кўпчилиги отлардан
иборат эканлиги ажабланарли эмас. Ўрта ва катта ёшдаги боғча болалари
отларни кўплик, бирлик, бўлишли, бўлишсиз шаклларида ва турли
келишикларда тўғри ишлата оладиган бўладилар. Катта группа болалари
сўзларни турли талаффуз эта оладилар. Шунинг учун улар ўзларидан кичик
ёшдаги болалар гапларни грамматик жиҳатдан хато сўзлаганларида, «бунақа
деб бўлмайди» деб уларнинг нутқларини тўғирлайдиган бўладилар.
Отлардан сўнг болалар сўз туркумларидан феълларни ва сифатларни
ўзлаштира бошлайдилар. Феълларнинг шахс тушунчаларини осонлик билан
эгалласалар ҳам, лекин феълларнинг замонга қараб ўзгаришини (ҳозирги,
ўтган ва келаси) дарҳол турли ўзлаштира олмайдилар. Боғча ёшидаги кичик
болаларда турмуш тажрибаси жуда оз бўлганлиги туфайли уларда ўтган ва
келаси замон тушунчалари ҳали шаклланмаган бўлади. Шунинг учун улар ўз
нутқларида феълларнинг замон тушимчаларини алмаштириб юборадилар.
Ўрта ва катта группа болалари феълларнинг тусланиши ва замонга қараб
ўзгариб боришини ҳам амалий тарзда турли ишлатадиган бўладилар.
Тарбиячи-педагог болалар нутқини ривожлантириш билан шуғулланар
экан, боғча ёшидаги болалар баъзи ролларда ўз нутқ аппаратларини тўла
идора эта олмасликларини унутмаслик керак. Бундан ташқари боғча ёшидаги
болаларда мураккаб нутқ товушларини бир- биридан фарқ қилиш
қобилияти ҳали тўла такомиллашмаган бўлади. Шунинг учун боғча ёшидаги
баъзи болалар айрим ч,ш товушларини бузиб талаффуз этадилар. Одатда
бундай болаларни тили чучук болалар деб ҳам юритилади. Тили чучуклик
нуқсон эмас. Буни аста-секин тузатиш мумкин. Тили чучукликни
тузатишнинг энг муҳим шартларидан бири бола билан тўла ва тўғри
талаффуз этиб, равон тил билан гаплашишдир. Тарбиячи буни ота-оналарга
ҳам тушунтириши керак. Чунки, одатда, айрим ота-оналар ўз болаларинн
ортиқ даражада эркалаб, улар билан болаларча, яъни болага ухшаб тилини
чучуклантириб гаплашадилар. Тил чучук болаларни «тили ширин» деб унинг
талаффузига мослашишига ҳаракат қиладилар. Бундай қилиш асло йўл қўйиб
бўлмайдиган хатодир. Чунки болалар талаффузидаги нуқсон мактабга
боргунларича тўғирланмаса, бу нарса болалар нуткининг умумий ўсишига
таъсир қилмасдан қолмайди. Тили чучук болалар нутқидаги бу нуқсонни
тугатмай мактабга чиқарилса, бошқа болалар уларга «соқов» деб лақаб
қўядилар. Натижада бундай лақабни ҳадеб эшита вермаслик учун бундай
болалар кам гапирадиган, ўзларини четга олиб юрадиган бўлиб қоладилар.
Боғча ёшидаги болаларнинг нутқи ясли ёшидаги болалар нутқига
нисбатан анча тараққий этган бўлса ҳам ҳали уларнинг гапиришларига
қараб туриб, ниҳоят даражада сўз етишмаётганини пайқаш осон. Чунончи,
кичик ва ўрта ёшдаги боғча болаларининг жумлаларида «анақа», «ану»,
«нима», «индан кейин» каби ноаниқ иборалар жуда ҳам кўп бўлади. Катта
группа болаларида эса бундай иборалар камроқ учрайди. Шуни ҳам
эътибордан четда қолдирмаслик керакки, нутқ фақат бошқа одамлар билан
амалга ошириладиган алоқа воситасигина бўлиб қолмай, балки у болалар
учун ўз хулқ-атворларини бошқариш воситаси ҳамдир. Нутқ бу вазифани
бажаришда тафаккур билан қушилиб кетади. Шунинг учун нутқ тафаккур
воситаси ҳамдир. Турли ёшдаги боғча болалари ўз хулқ-атворларини, янги
маълум ижтимоий шароитда ўзларини қандай тутишларини тафаккур орқали
ўйлаб идора қиладилар. Бунда нутқнинг роли биринчи даражали аҳамиятга
эгадир. Одатда кичик ёшдаги боғча болаларининг нутқлари иккинчи бир
одамга эмас, балки ўзларига қаратилган бўлади. Масалан, «Анвар ухлайди»,
«Анварни қорни очди» деб гапирадилар. Болаларнинг ана шундай сўзларига
қаратилган нутқларини эгоцентрик нутқ деб юритилади. Катта ёшли боғча
болаларида эгоцентрик, яъни ўз-ўзига қаратилган нутқ тугалланиб, нормал
ҳолга келади»
Шундай қилиб, асосий алоқа воситаси бўлган нутқ бола психикасининг
тараққиётида бениҳоят катта рол ўйнайди. Боғчада ва оилада тўғри йўлга
қўйилган таълим-тарбия ва хусусан, боғчада она тилидан ўтказиладиган
махсус машғулотлар туфайли бола нутқини нормал ўстириш мумкин. Бола
боғча ёшининг охирги босқичига келганда оғзаки нутқнинг ҳамма
турларидан эркин фойдалана оладиган бўлади. Бола нутқининг бундан
кейинги тараққиёти мактабда ўқиш процессида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |