Отларнинг турланиши. Келишиклар синтактик категория ҳисобланади. Келишик отларнинг гапда
бошқа сўзлар билан муносабатини ифодалайди. Демак, келшикларни ўр-гатишда ўқучиларнинг гапда
сўзларнинг боғланишини билишлари назарда тутилади.. Келишиклар устида ишлашни ўқувчилар гапда
маъно ва грамматик томондан боғланган сўзларни (сўз бирикмаларини) ажратишга ўрганганларидан сўнг
бошланади. Келишиклар устида ишлаш гапда сўзларнинг боғланиши устида ишлаш ҳамдир. Келишикларни
билиш учун ўқувчи от гапда қайси суз билан боғланганини аниқ билиши керак. От гапда бошқа сўзлар
билан боғланганда қўушимчалар билан ўзгариши анча олдиндан кузатиб борилади. Аслида ўқувчилар 1-
синфдаёқ, сўз шаклларининг ўзгариши билан амалий танишадилар, аммо улар сўз шакли нималигини ҳали
билмайдилар. Болалар кейинги синфда шакл ясовчи {сўз ўзгартувчи) қўшимчалар билан танишадилар, бу
қўшимчалар гапда сўзларни боғлаш учун хизмат қилишини тушунадилар.
4- синфда от устида ишлашнинг асосий вазифаси фикр баён қилишда отнинг келишик шаклларидан
онгли фойдаланиш ва келишик қўшимчаларини тўғри ёзишга ўргатиш ҳисобланади.
Бу синфда от қуйидаги изчилликда ўрганилади: 1) отларнинг келишиклар билан турланиши ҳақида
тушунча бориш; 2) кўпликдаги отларнинг турланишини ўргатиш; 3) ҳар бир келишикнинг хусусиятларини
алоҳида ўрганиш ва у билан боғлиқ ҳолда келишик қўшимчаларининг ёзилиши ҳақида кўникма ҳосил
қилиш.
Отларнинг келишик қўшимчалари билан ўзгариши — турланиш ҳақида тушунча бериш билан
ўқувчиларга кели шик қўшимчалари гапда сўзларни боғглаш учун хизмат қилиши, ўзбек тилидаги олти
келишик, уларнинг номи, сўроқлари, қўушимчалари ва жойлашиш тартиби тушунтирилади.
Ўқувчилар турланиш билан, келишикларнинг моҳиятидан келиб чиқиб гапни таҳлил қилиш
жараёнида таништирилади, гапнинг асоси (эга ва кесим) ва сўз бирикмалари ажратилади. Улар гапда бир
отнинг бошқа ҳар хил сузлар билан шакл ясовчи қўшималар (нинг, -ни, -га, -да, -дан) ёрдамида
боғланишини кузатадилар, бу қўшимчалар келишпк қўшимчалари эканини, отларнинг келишик
қўшимчалари билан ўзгариши турланиш дейилишини билиб оладилар. Болаларга келишикларнинг
жойлашиш тартиби, сўроқлари ва бош келишикдан бошқа кслишикларнпнг аниқ қўшимчалари мавжудлиги
дарсликда берилган жадвал ёрдамида тушунтирилади. Бош кслишикдаги от гапда эга вазифасида, бошқа
кеслишикдаги отлар эса иккинчи даражали бўлак вазифасида келиши билан таништирилади.
Ўқвчилар ўзлаштирган грамматик билимларини имлони ўзлаштиришда фойдалана олишлари учун
ииши бажаришда изчиллк кагга аҳамият берилади. Бажарилган иш ёзиб бориладн: ўқувчилар аввал гапда от
боғланган
сўздан шу отга савол берадилар ва саволни қавс ичига ёзадилар; кейин сўроққ қараб келишикни
аниқлайдилар. Масалан, яшайди (қаерда?)— қишлоқда ўрин-пайт келишиги). Улар буни яхши
ўзлаштирганларидан сўнг, машқ. тез бажарилади, ёзиш талаб этилмайди.
Кўпликдаги отларнннг турланишини ўрганишда нутқда кўпликдаги отлардан тўғри фойдаланиш
кўникмасини такомиллаштирш мақсади кўзда тутилади. Ўқувчилар суҳбат ёрдамида бош келшликдаги
отнинг сўроғини ва битта шахс, нарсани билдиришни айтадилар , (н и м а?— китоб, ким?—
ўқувчи);ўқитувчи агар шу от икки ва ундан ортиқ, шахс, нарсани билдирса, қандай сўрокқда жавоб
бўлишини, қайси келишикни билдиришини сўрайди, улар қиналмай жавоб берадилар (нималар? —
китоблар, кимлар ?--- ўқувчилар). Хулоса чиқарилади: кўпликдаги отлар бош кслишикда н и м а л а р? ёки к
и м л а р? сўроғига жавоб бўлади. Ўкувчилар отларнинг келишиклар билан турланиши жадвалидан
фойдаланиб, шу отларни кўпликда турлайдилар ва кўплик қўшимчаси доим келишик қўшимчасидан олдин
қўшилишини, сўуроқрини билиб оладилар.
Ҳар бир келишикни алоҳида ўрганишнипг вазифаси келишикни ўрганиш билан боғлиқ. ҳолда келишик
қўшимчаларининг ёзилиши ҳақидаги малакани шакллантириш ва ўқувчиларнинг келишиклар билан
турланган отлардан онгли фойдаланишларига эришиш .-ҳисобланади.
Келишикларни билиб олиш мақсадида сўроқлардан фойдаланилади. унинг учун ўқувчилар,
биринчидан, сўроқни отнинг якка ўзига эмас, балки гапда от маъно томондан боғланган сўздан шу отга
бсришни урганишлари, иккинчидан, келишикларнинг сўроқларини яхши билишлари зарур. Келишикларнн
ўзлаштиришда гапнинг асосини анниқлагач, гапда ўзаро боғланган сўзларни (сўз бирикмаларини)
белгилаш, от боғланган сўзни топиш, сўроқ бериб, қайси келишик билан турланганини, бирлик ёки
кўпликда
қўулланганини аниқлаш изчиллигида ишни уюштириш мақсадга мувофиқ. Масалан, Қуёш зарин
нурларини сочмоқда. қуёш ҳақида айтилган. қуёш-эга,бош келишикда, бирлик. қуёш нима қилмоқда?-
сочмоқда, кесим, сочмоқда нима қилмоқда? сочмоқда нималарини? нурларини,от, тукшум келишикда,
бирликда.
Келишикларнинг хусусиятларини ўрганишга қулайлик яратиш учун ҳар бир келишикни қуйидаги умумий
режа асосида ўрганиш мақадга мувофиқ: 1. Келишикнинг грамматик маъноси. 2. Сўроқлари. 3. Қўшимчаси.
4. Гапдаги вазифаси. Келишикларни шу тарзда ўрганиш уларни ўзаро таққослашни енгиллаштиради ва
онгли ўзлаштиришни таъмнлайди.
Бир келишик ўзининг муҳим белгилари (маъноси, сўроғи, қўшимчаси, синтактик вазифаси) билан бошқа
келшииклардан фарқланади. Муайян бир келишикдаги отдан онгли фойдаланиш ва келишик
қўшимчаларини тўғри ёзиш учун ўқувчилар келишикларнинг муҳим белгиларини пухта ўзлаштириши талаб
этилади, шунинг учун ҳам келишикларнинг муҳим белгиларини ўзлаштириб, бир келишикни иккинчисидан
фарқлаш кўникмасини шакл-лантиришга катта ўрин берилади.
Бош келишикнинг хусуснятларини ўрганиш билан отнинг келишик қўшимчаси йуқ. ҳолати бош келишик
экани, бош кеслишикдаги от бошқа сўзни ўзига тобе қилиши, ки м?,ким л а р?, н и м а?, н и м а л а р?
сўроқларига жавоб бўлиши, гапда эга вазифасида келиши ҳақида ўқувчиларда кўникма ҳосил қилинади;
луғлтларда отлар бош келишик шаклида берилиши ва бош шакл ҳисобланиши, баъзан эгалик қўшимчаси
олиб қўуллаши билан таништирилади.
Ўқувчилар қаратқич ва тушум келишигини фарқлашда қийналадилар, бир қўшимча ўрнига иккинчисини
ишлатадилар. Бу келишикларнинг хусусиятларини ўрганиш да
(
бундай қийинчиликнинг олдини олиш ва
ўқувчиларда келишиклардан тўғри фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилиш мақсади кўзда тутилади. Бу
мақсадга эришиш учун бу икки келишикнинг маъноси, сўроқлари,қўшимчаси ва гапдаги ваипфаси
таққосланадн ва суҳбат асосида хулоса чиқарилади.
Қаратич келишигида турланган от: 1) карлшлилик маъносини билдириб, гапда бошқа отга боғланади, у
боғланган от эгалик қўшимчаси билан қўлланади (ўқувчининг дафтари, дарахтнинг барги каби); 2)ки
м(лар)н и н г?, н и м а (л а р)нинг?, баъзан қа ернинг? сўроқларига жавоб бўлади; 3) -нингқўшимчаси билан
қўлланади 4) гапда иккинчи даражали бўлак вазифасида келади; тушум келишигида турланган от: 1)
ҳаракатни ўзига олган шахс, нарса маъносини билдиради, гапда доим феълга боғланади (ўқувчини кўрдим,
Do'stlaringiz bilan baham: |