15
Буталар мевали ўсимликлар бўлиб, катта туп шаклида ўсади, деярли
бир хил йўғонликдаги бир қанча новдаси бўлади. Крижовник,
смородина
ва ҳоказолар шу гуруҳга киради.
5-жадвал.
Мева ва резавор-мева экинларининг оила, туркум ҳамда турлари
Экин
Ботаник
Гурухи
Тури
оиласи
тури
Уруғ
мевали
экинлар
Олма
Нок
Беҳи
Дўлана
Ирғай
Четан
Мушмула
Rosaceae
-/--/-
-/--/-
-/--/-
-/--/-
-/--/-
-/--/-
Malus domestica Borkh.
Pyrus communis L.
Cydonia ablonga Mill.
Crataegus pontica C.
Cjtoneaster Medie
Sorbus turkestanica L.
Mespilus L.
Данак
мевали
экинлар
Ўрик
Шафтоли
Бодом
Олхўри
Олча
Гилос
Жийда
Қизил
-/--/-
-/--/-
-/--/-
-/--/-
-/--/-
-/--/-
Elaegnaceae
Cornaceae
Armeniaca vulgaris Lam.
Persica vulgaris Mill.
Amigdalus communis L.
Prunus domestica Mill.
Cerasus vulgaris Mill.
Cerasus avium L.
Elaegnus angustifolia L.
Cornus maas L.
Ёнғоқ
мевали
экинлар
Ёнғоқ
Пекан
Писта
Yuglandaceae
Yuglandaceae
Anacardiaceae
Yuglans regia L.
Carya
Pistacia vera L.
Цитрус
мевали
экинлар
Апельсин
Лимон
Мандарин
Грейпфрут
Бигарадия (аччиқ апельсин)
Трифолиата
Rutaceae
-/--/-
-/--/-
-/--/-
-/--/-
-/--/-
Citrus sinensis L.
C. limon L.
C. reticulata Blanco.
C. paradisi Mach.
C. aurantim L.
Poncirus trifoliata L.
Субтропик
мевали
экинлар
Анор
Анжир
Тут
Хурмо
Чилонжийда (Унаби)
Зайтун
Punicaceae
Moraceae
Moraceae
Ebenaceae
Rhamnaceae
Oleaceae
Punica granatum L.
Ficus L.
Morus alba L.
Diospyros kaki L.
Ziziphus Mill.
Olea europea L.
Резавор
мевали
экинлар
Қулупнай
Малина ва маймунжон
Крижовник
Смородина
Актинидия
Rosaceae
Rosaceae
Saxifragaceae
Saxifragaceae
Actinidiaceae
Fragaria grandiflora Duch.
Rubus idaeus L.
Grossularia reticulata.
Ribes nigrum L.
Actinidia Linde.
Ҳар
хил
тропик
мевали
экинлар
Банан
Киви
Ананас
Манго
Қовун дарахти
Нон дарахти
Хурмо палмаси
Авокадо
Bananaceae
Actinidiaceae
Bromeliaceae
Mangiferaceae
Caricaceae
Moraceae
Lauraceae
Musa balbisana
Actinidia chinensis
Ananas comosus
Mangifera
Carica papaya Z
Artocarpus luter.
Phoenix dacfylifera
Persea americana
16
Чала буталар новдасининг фақат пастки қисми ёғочлашган, юқори
қисми қишда қуриб қоладиган ўт ўсимликлардир. Уларнинг ер устки
қисми 2 йил яшаб кейин қурийди. Илдизи эса кўп йил яшайди. Бу гуруҳга
малина, черника ва бошқа резавор-мева ўсимликлари киради.
Кўп йиллик ўтчил ўсимликларга земляника, клюква ва қулупнай
киради.
Ўзбекистон шароитида мева дарахтлари жуда катта бўлиб ўсади.
Ёнғоқ, олма ва ўрикнинг кучли ўсадиган навларининг баландлиги 10-15 м
га, шох-шаббасининг кенглиги 11-13 м га, танасининг айланаси 150-180
см га етади. Новдалари баъзи йилларда 1 м дан ортиқ ўсиши мумкин.
Илдизи бақувват бўлиб, айрим навлариники ерга 6,5 м гача чуқур кириб,
ён томонга 12 м ва ундан ҳам кўпроққа тарқалади.
Мева ва резавор-мева
ўсимликлари поликарп бўлиб, бутун ҳаёти давомида бир неча марта
гуллайди ва ҳосил беради. Шу хусусияти билан фақат бир марта ҳосил
берадиган монокарп ўсимликлардан фарқ қилади.
Мева ўсимликлари
бир уйли, гули икки жинсли (олма, нок, олча ва
бошқалар); бир уйли, лекин гули айрим жинсли (ёнғоқ, пекан, пиндик ва
бошқалар); икки уйли, гули айрим жинсли (писта, анжир, қулупнай ва
бошқалар) бўлади. Мева ўсимликларининг деярли ҳаммаси
асаларилар,
айримлари (пиндик, ёнғоқ, писта) шамол ёрдамида чангланади.
Мева ва резавор-мева ўсимликлари турли вақтда ҳосилга киради. Бу
уларнинг тури, навига, пайвандтагига, экологик шароит ва қўлланган
агротехника усулларига боғлиқ. Ҳосилга кириш вақтига қараб, ўсимликлар
эрта ва кеч ҳосилга кирадиган турларга ажратилади. Ҳар бир навнинг ҳам,
ўз навбатида, эрта ва кеч ҳосилга кирадиган турлари бор. Кенг тарқалган
мева ўсимликларининг ҳосилга кириш ва яшаш даври 6-жадвалда
берилган.
Маълумотларга кўра, қисқа
танали мева дарахтлари узун
таналиларга қараганда 2-4 йил олдин ҳосилга киради, лекин уларнинг
яшаш даври қисқа бўлади. Одатда, эрта ҳосилга кирадиган турлар кеч
кирадиганларга қараганда камроқ яшайди. Масалан,
олма Ренет
Симиренко нави 4-5 йилдан кейин ҳосилга киради, 30-ёшга етганда эса,
унинг асосий шохлари қурий бошлайди. Кандиль Синап 9-11 йилдан
бошлаб ҳосилга кирса-да, лекин 45-50 ёшга борганда ҳам бақувват бўлади.
Мева ва резавор-мева ўсимликларининг муҳит шароитига талаби ҳар
хил бўлади. Уларнинг баъзилари мўътадил ҳудудларда ўзини яхши ҳис
қилса, бошқалари кўп иссиқни ва вегетация даври узоқ бўлишини
талаб
қилади.
Баъзи мева ва резавор-мева ўсимликларининг илдиз тизими бақувват
ва ерга чуқур таралгани учун улар қурғоқчиликка анча чидамли бўлади.
Буларнинг баъзилари шағалли ва қумли ерларда яхши ўсса, бошқалари
унумдор ерни талаб қилади.
Вегетация даврининг узунлиги, ёруғлик ва иссиқликнинг кўплиги,
тупроқларнинг унумдорлиги, суғориш ва юқори агротехника қўлланилиши