Мевачилик асослари doc


-жадвал  Ўзбекистонда мевачиликнинг аҳволи



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

1-жадвал 
Ўзбекистонда мевачиликнинг аҳволи 
Экин майдони минг га 
Ҳосилдорлик, тонна/га 
Ялпи ҳосил, минг тонна 
1990 й 
2000 й 
2008 й 
Вилоятлар 
жами 
ҳосилга 
кирган 
жами 
ҳосилга 
кирган 
жами 
ҳосилга 
кирган 
1990 й 
2000 й 
2008 й 
1990 й 
2000 й 
2008 й 
Қорақалпоғистон 
5,5 
2,7 
4,3 
2,7 
4,6 
3,2 
34 
31 
61 
9,2 
9,0 
19,7 
Андижон 
23,0 
18,2 
26,1 
18,9 
27,2 
23,2 
59 
90 
122 
108,0 
170,8 
284,1 
Бухоро 
9,2 
7,5 
9,6 
8,2 
10,3 
8,9 
44 
64 
136 
33,7 
52,4 
121,6 
Жиззах 
11,0 
7,0 
11,4 
7,4 
12,0 
8,0 
33 
31 
60 
24,4 
23,2 
47,7 
Қашқадарё 
10,8 
7,6 
11,0 
9,1 
11,3 
9,1 
39 
44 
60 
29,9 
39,8 
55,0 
Навоий 
3,3 
1,9 
4,5 
3,2 
4,6 
4,2 
41 
65 
128 
7,9 
18,7 
54,1 
Наманган 
24,8 
20,0 
25,0 
14,6 
25,6 
20,6 
42 
49 
53 
8,4 
69,0 
108,9 
Самарқанд 
20,1 
13,8 
27,2 
19,3 
27,8 
23,3 
41 
58 
84 
56,6 
105,6 
196,6 
Сурхондарё 
12,0 
6,1 
13,1 
8,3 
13,3 
9,8 
34 
62 
80 
20,7 
50,7 
77,9 
Сирдарё 
8,4 
3,8 
4,6 
3,6 
4,9 
3,9 
15 
27 
40 
15,2 
10,7 
15,8 
Тошкент 
27,1 
18,0 
23,1 
18,3 
23,5 
16,8 
39 
58 
71 
70,2 
106,4 
120,1 
Фарғона 
36,0 
19,3 
34,4 
23,7 
38,5 
30,2 
49 
41 
66 
94,6 
88,8 
199,3 
Хоразм 
10,9 
7,3 
11,0 
5,7 
11,4 
8,7 
49 
85 
117 
35,7 
44,8 
101,9 
Республика 
бўйича 
202,1 
133,2 
204,3 
143,2 
214,9 
170,1 
43 
56,7 
82 
572,8 
789,8 
1402,7 
 



Меваларнинг хуштаьмлиги овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам 
беради. Кўп мевалар шифобахш хусусиятга эга бўлиб, организмнинг ҳимоя
кучини сақлайди ва мустаҳкамлайди. 
Мева ва резавор-мевалардан консерва, мураббо, пастила, повидло, 
шарбатлар ҳамда винолар тайёрланади. Уларнинг кўпчилиги қуритилиб, 
ажойиб қуриқ мева маҳсулотлари (туршак, қоқи, қайса, курага ва 
бошқалар) тайёрланади. Бу хилдаги қуритилган меваларни узоқ сақлаш, 
мазаси ва тўйимлилик сифатига унчалик зарар етказилмаган ҳолда узоқ 
жойларга олиб бориш мумкин. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда аҳоли жон 
бошига кунига камида 330-400 г ёки йилига 115-120 кг мева, шундан 15 кг 
узум ва 10 кг резавор-мева етиштирилиши керак. Ўзбекистон ўлка тиббиёт 
институти республика аҳолисининг узум истеъмол қилиш нормасини 25 кг 
га оширишни ва бунга қўшимча яна 10-11 кг қуритилган мевалар истеъмол 
қилишни тавсия қилади. 
Лекин, бугунги кунда аҳоли жон бошига йил давомида 94 килограмм 
мева, шундан 12 килограмм узум ишлаб чиқарилмоқда. Бу кўрсаткич 
АҚШ, Италия, Испания, Франция каби мамлакатларда 120-230 
килограммни ташкил этмоқда. 
Мевалар истеъмол қилинишидан ташқари, баъзи турлари (зайтун 
дарахт, ёнғоқ, бодом ва бошқалар) уруғидан озиқ-овқатда ишлатиладиган 
ва техник мой, пўстлоғи, барглари ҳамда меваси пўчоғидан танин (ёнғоқ, 
анор, тут дарахтидан), шунингдек қимматбаҳо ўсимлик бўёқлари (анор, 
пистадан) олинади. Ўрик данагидан тушь, ёнғоқ пўчоғидан эса 
фаоллаштирилган тиббиёт кўмири тайёрлашда фойдаланилади. 
Баъзи мева дарахтлари тури (ёнғоқ, ўрик, нок, хурмо ва бошқалар) 
дан қимматбаҳо буюмлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ёғоч 
тайёрланади. 
Мева дарахтлари каналлар бўйига, йўллар, темир йўл магистраллари 
ёқасига экилади, улардан жарликларни мустаҳкамлашда, тупроқни 
эрозиядан сақлашда, шунингдек, тоғ ёнбағирларини дарахтзор қилишда 
ҳамда жарликлар ҳосил бўлиши олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин. 
Баланд ўсадиган мева дарахтлари (ўрик, ёнғоқ, нок ва бошқалар) 
шамол тўсқич вазифасини ҳам ўтайди. Шунинг учун улар ўрмон 
дарахтлари билан боғларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида ҳам экилади. 
Бу хилдаги мева дарахтлари аҳоли яшайдиган пунктларни қум ва қор 
кўчикларидан сақлайди. Деярли барча мева дарахтлари асалчил бўлади. 
Боғлардан кўп даромад олинади, ҳосил берадиган 1 гектар боғдан ўртача 
525-780 минг сўмгача соф даромад олиш мумкин. 
Йирик шаҳарлар, саноат марказларида, ҳаво кўпинча газ, чанг, 
зарарли микроорганизмлар билан ифлосланадиган жойларда мева 
дарахтларининг ўрни жуда катта. Ўрмонда 1 м
3
ҳаво таркибида 490 та 
бактерия бўлса, катта шаҳарлар ҳавосининг 1 м
3
да 36000 та бактерия 
бўлади. Бир гектар боғдаги дарахтлар ёзда кунига 8 кг карбонат ангидрид 
гази ютади, бунча газни эса 200 киши нафас олганда чиқаради. Битта катта 
дарахт кунига 2 кг га яқин кислород ажратади. Тош йўллар ёқасидаги 



дарахтлар ўткинчи автомашиналар чиқариш трубасидан ажраладиган 
карбонат ангидрид газининг 30 % гача қисмини ютади. 
Катта шаҳарлар ҳавосининг 100 м
2
майдонида ҳар ойда 1 кг га, 
Ботаника боғи бор жойда эса 300 г га яқин ифлосланган моддалар 
тўпланади. Шаҳарларда бир гектар ердаги дарахтлар кунига ўртача 150 кг 
ёки йилига 54 т га яқин ҳаводаги чангни фильтрлайди. Дарахтлар тагидаги 
ҳавода чангнинг ўртача концентрацияси очиқ жойдагига қараганда ёзда 40 
%, қишда эса 35-37 % кам бўлади. 
Ёзда яшил ўсимликлар экилган жойлардаги ҳарорат шаҳарнинг 
кўкаламзорлаштирилмаган жойлар билан таққоcланганда 6-10
0
С паст, ҳаво 
намлиги эса (транспирация туфайли) 30-40 % юқори бўлади. 
Дарахтларнинг барги тутунни ушлаб қолади, бу билан жойнинг ҳавосини 
соғломлаштиради. Дарахт ва буталар шаҳарда шовқинни камайтиради, 
яъни 26 % ни ютиб, 74 % ни қайтаради, бу одам организмига 
тинчлантирувчи восита сифатида таъсир этади. 
Кўпгина мева ўсимликлари ҳавога фитонцидлар (учувчи кимёвий 
моддалар) 
ажратиб 
чиқаради, 
булар 
касаллик 
қўзғатувчи 
микроорганизмларга ҳалокатли таъсир этади. 
Баргларнинг яшил ранги, уларнинг турли- туман рангда бўлиши, 
гуллар, мевалар ва хушбўй ҳид ҳам нерв системасига тинчлантирувчи 
восита тариқасида таъсир этади, кайфиятни яхшилайди, одамнинг иш 
қобилиятини оширади. Яшил ўсимликлар ҳаво ионизациясига ва 
ультрабинафша нурларнинг кўпайишига яхши таъсир этади, бу эса 
одамнинг соғлиги учун фойдалидир. 
Мевачиликнинг эстетик аҳамияти ҳам кам эмас. Кўпгина дарахтлар 
(Писард олхўриси, Недзвецкий олмаси, анор, шафтоли ва бошқалар) 
паркларга, бульварларга, бино деворлари ёнига манзарали ўсимлик 
сифатида экилса, баҳорда, гуллаш даврида, мевалари ғарқ пишган пайтда 
жуда бир ажойиб манзара ҳосил қилади. 
Шундай қилиб боғлар ҳавони тозалайди, яъни аҳоли яшайдиган 
пунктлар ҳавосини соғломлаштиради, одам энг яхши дам оладиган жой 
ҳисобланади. Улар одамлар кайфиятини, ҳаёт фаолиятини яхшилайди, 
табиатга муҳаббат уйғотади. Шунинг учун ҳам халқда “боғдорчилик - 
қишлоқ хўжалик поэзиясидир” деб бежиз айтилмаган. 
Умуман, мевачилик даромадли соҳа. Районлаштирилган мева 
экинлари навлари ва турлари жойнинг тупроқ-иқлим шароитларига тўғри 
танланиб жойлаштирилса, тупроққа ишлов бериш ва ўсимликни 
парвариши билан боғлиқ барча агротехника ишлари ўз вақтида ва сифатли 
бажарилса 
мевачилик 
ўсимликшуносликнинг 
юқори 
рентабелли, 
иқтисодий кўрсаткичлари юксак тармоғига айланади. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish