- 44 -
3. Дидактиканинг моҳиятини асослаб беради.
1-савол баёни.
"Дидактика " термини юнонча " дидактикос " деган сўздан келиб чиққан бўлиб,
таълим берувчи деган маънода таржима қилинади.
Я. А. Коменский яшаган даврдан еътиборан дидактика замирида мактаб
ўқувчиларини нимага ва қандай қилиб ўқитиш ҳақидаги билимларнинг илмий тузуми
тушунилади. Ҳозирги вақтда " дидактика" термини билан
биргаликда кенг маънода
ўқитиш назарияси таълим бериш назарияси ишлатилади.
Дидактика қуйидаги категорияларни ўз ичига олади. Ўқитиш жараёни тушунчаси ва
моҳияти, ўқитиш принсиплари, ўқитиш методлари, ўқитишнинг ташкил етилиш шакллари
Дидактика системасини изчил тарзда ўзлаштириш ўқув-тарбия жараёнининг барча
жиҳатларини тушунишга, ижодий ёндашишни ва маҳоратни таъминлашга ёрдам беради.
Дидактика ўзига хос тушунчалари ва терминларига ега. Улар асосан педагогика фанининг
шу бўлимида қўлланилади. Ўқитиш,
таълим олиш, ўрганиш мустақил равишда ўқиш
илмийлик, системалик, кўргазмалилик, таълим олиш, ўқувчиларнинг онглилиги ва
фаоллиги, таълим олишнинг индивидуаллаштириш ва дифференциялаштириш, дарс,
синф, амалий ва лаборатория машғулотлари,ўқув екскурсиялари, ўзлаштириш ва шу
кабилар анча кўп қўлланадиган терминлардир.
Демак, дидактика педагогиканинг «нимага ўқитиш», «нимани ўқитиш», ва «қандай
ўқитиш» каби саволларига жавоб излайди. Умумий дидактика еса ўз навбатида айрим
ўқув фанларига оид усуллар билан жуда мустаҳкам боғланади. Шу
усуллар
маълумотига таяниб, ўқитишнинг умумий қонуниятларини йечиб боради. Айни вақтда
ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш усуллари учун умумий асос бўлиб хизмат қилади.
Шарқу-Ғарб маънавий мероси асосида педагогик жараёндан марказий ўрин олган
дидактика доимо ривожланиб борди. Буюк алломаларимиз Ал-Хоразмий,
Абу Райхон
Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий кабилар тиббиёт, мантиқ, мусиқа,
адабиёт, география, риёзиёт каби илмларни ўқитиш воситасида авлодларни тарбиялаш
ғоясини олға сурдилар. Улар дунёвий таълимни кенг ривожлантиришга катта ҳисса
қўшдилар.
Ўзбекистонда дидактик таълимнинг ташкил топиши ва ривожланиши А.Авлоний,
Х.Х.Ниёзий, М.Расулий, К. Ниёзий, О.Шарафиддинов каби педагог ва олимларнинг
номлари билан боғлиқ. Педагогик фаолиятдаги формализмнинг қатъиян олдини олиш,
ўқитишдаги муқобил усул, шакл ва воситаларини танлаш, педагогика фани ютуқларини
амалга жорий қилиш вақти йетди.
Усулий ишларни жонлантириш, ўқитувчиларнинг
ташаббусларини, ижодий изланишларини ҳар томонлама ривожлантириш, илғор
педагогик тажрибани чуқур ўрганиш лозим.
Лекин бу дастурни амалга оширишда ҳеч бир ҳолда авваллари педагогика ҳамда
дидактикада яратилган асарларни, халқ педагогкасининг
нодир меросларини чеккага
суриб қўйиш мумкин емас. Педагоглар бир қанча авлодларнинг меҳнати билан қўлга
киритилган, педагогика фани еришган барча қимматли ютуқлар, замон синовидан ўтган
жамики илғор қарашларни авайлаб асраши ва ўша меросдан фаол равишда
фойдаланишлари керак.
Назорат саволлари:
1.Дидактика педагогиканинг бошқа таркибий қисмидан алоҳида ривожланиш
мумкинми?
2.Нима учун айнан ХВИИ асрда дидактика илмий-назарий жиҳатдан асосланган?