- 29 -
фазилатларга йўналтирувчи методларни ҳам ўргатиш, мусобақалар уюштириш,
рағбатлантириш ва жазолашнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини кўрсатиб
берилади.Яхши хулқ егаси бўлишга қизиқтирилади.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.Ижобий фазилатларга йўналтирувчи методларни аниқлаб олади
2.Мусобақалар, рағбатлантириш ва жазолаш методларини изоҳлаб беради
3.Мусобақа шартларини ишлаб чиқади
4.Тарбия жараёнида рағбатлантириш ва жазолаш методларининг таъсирини аниқлайди
5.Махсус тарбиявий ҳолатлар учун рағбатлантириш ва жазолаш турларини тавсия етади.
5 – савол баёни:
Тарбияланувчини ижобий фазилатларга йўналтириш, дават етиш, сабаб бўлиш,
иштиёқ ва ҳавас уйғотувчи методлар бу тоифага жамланган, тарбия тажрибасида кўп
қўлланиладиган ва яхши натижалар берадиган метод ҳисобланади. Бу гуруҳга
мусобақалар уюштириш, рағбатлантириш ва жазолаш киради.
Инсоннинг онгли ҳаёти давомида бошқалардан устун бўлишига, рақобатга унда
мувоффақият қозонишга, биринчилар сафидан ўрин олишга интилиб яшайди. Бу ҳис ёш
болаларда яққол намоён бўлади. Мусобоқа методи шу ҳолатга асосланади. Ёшлар
тарбиясининг ҳамма йўналишида соғлом мусобақа уюштириш ва уларнинг ҳаётини
қизиқарли ва сермазмун ҳамда завқли қилиш. Фақат мусобақа ҳосил бўлиши,
натижаларнинг ошкора ва таққосланиш, аниқ қоидаларга итоат қилиши зарур.
Таълимий ишларда мусобақа ўта хушёрлик билан барча томонларни чуқур ўйлаган
ҳолда ташкил қилиниши даркор. Акс ҳолда ўқувчиларни мураккаб ҳолатларга тушуриб
қўйилади.
Мусобақа якка тартибда ёки жамоа даражасида уюштирилади. Унинг натижалари тез ва
тўғри баҳоланганда ёшлардаги ижобий фазилатларни кучайтиради.
Рағбатлантириш тарбияланувчи хулқ-атворига бериладиган ижобий баҳо бўлиб езгуликка,
комиллика ундовчи ва йетакловчи усулдир.
Рағбатлантириш ҳаққоний, меъёрий ва аниқ ўз вақтда ошкоро амалга оширилганда
самарали бўлади. Рағбатлантиришнинг бир қанча турлари бор. Уларга маъқуллаш,
мақташ, ишонч билдириш, намуна қилиб кўрсатиш, миннатдорчилик, раҳматнома еълон
қилиш, мукофотлашлар киради. Мукофотлаш ўз навбатида фахрий ёрлиқ, мақтов қоғози,
диплом, кўкрак нишонлари, ўқув жиҳозлари, совға ва ёдгорликлар, пул, чет елларга
юбориш ва ҳакозо тарзда бўлади. Мукофотлашда аниқ меъёрга риоя қилиш зарур.
Меъёрга йетмаганда ўқувчининг ҳафсаласи пасайтирилса ортиқ бўлганда таъмагирликка
ўргатиб қўйиш хавфи туғилади.
Жазолаш-тарбияланувчидаги салбий хусусиятларга берилган баҳо ва уни тузатиш
йўлларини аниқ кўрсатиб берувчи усуллар йиғиндисидир. Жазолаш ҳам ўз вақтида
маълум меъёр доирасида бўлиши зарур. Педагогика фанида жазолашни қуйидаги
турларидан фойдаланиш лозимлиги таъкидланади. Тартибга чақириш, еътироз билдириш,
уялтириш, огоҳлантириш, дўқ-пўписа, хайфсан, жамоа орасида муҳокама қилиш,
жамоадан четлаштириш, ахлоқ тузатиш муассасаларига ўтказиш. Тан жазоси бериш,
маънавий тахқирлаш, камситиш педагогик жараёнда қўлланилмаслиги зарур. Лекин
амалиётда баъзан жазонинг бу турлари берилганлиги учраб туради. Педагогик маҳорати
паст бўлган тарбиячиларгина бу ҳолатга тушади.
Do'stlaringiz bilan baham: