Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Мустақиллик, ҳаваскорлик ва ташаббускорликни ўстириш принсипи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/100
Sana21.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#34270
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   100
Bog'liq
umumij pedagogika

Мустақиллик, ҳаваскорлик ва ташаббускорликни ўстириш принсипи: 
Ўқувчиларда ёшликдан мустақил фикрлаш, мустақил фаолият кўрсата олишни 
шакллантириш лозим. Шунга кўра ҳар бир ўқувчининг қизиқиши ва интилишини қўллаб 
қувватлаш лозим, уларни ўзлари қизиққан касб, ҳунарни егаллашларига тўғри 
йўналтириш керак. 
Назорат саволлар: 
1. Тарбия принсипларининг тарбия қонуниятларига боғлиқлигини ёзма равишда 
баён етинг. 
2. Тарбия принсипи ҳақида тушунча беринг. 
3. Бола шахсини ҳурмат қилиш ва талабчанлик тарбиянинг методими ёки 
принсипими? Жавобингизни изоҳланг. 
4. Тарбия принсипларини солиштиринг ва ўзаро боғлиқлигини, фарқини аниқланг. 
5. Тарбия принсипларига амал қилишни мактаб, оила ва жамоатчилик мисолида 
изоҳлаб беринг. 
 
3–савол бўйича дарснинг мақсади: тасниф ҳақида тушунча бериш, тарбия 
методларининг асосий тоифаларини тушунтириш ва ёздириш, тўла ўзлаштиришга 
еришиш, тарбиячиликка қизиқиш ҳосил қилиш. 
 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1.Тарбия методларини тасниф қилиш тартибини изоҳлайди. 
2.Ҳар бир тоифага кирган методларни таққослаб кўради. 
3.Тарбия методлари таснифи бўйича чизма шакл ишлаб чиқади. 
4.Тарбия методлари тоифалари орасидаги боғланишни аниқлайди. 
3– саволнинг баёни: 
 Тарбия инсон ҳаётида мунтазам амалга ошиб борадиган жараёндир. Тарбиянинг 
самарали бўлиши тарбиячи ва тарбияланувчининг фаолиятига хоҳиш –иродасига, қандай 
шароит ва воситаларнинг таъсирида рўёбга чиқишига боғлиқдир. Айниқса тарбия қандай 
усуллар билан амалга оширилганлиги, уни беришда қандай йўл тутилганлиги ниҳоятда 
муҳимдир. 
Педагогикада тарбия беришнинг йўли ва усуллари «метод» деб ҳисобланади. Қадимги 
юнон тилида «метхос» сўзи бизнинг тилимизда «усул», «йўл» деган маънони англатади. 
Инсон ҳар қандай фаолият турини ўзига хос методлар орқали бажаради. Тарбия ҳам 
инсон фаолиятининг кўп қиррали ва мураккаб турларидан биридир. Шунинг учун 
педагогика фанида хилма –хил тарбия методлари жамланган ва илмий асосланган. 
Тарбия методларини таърифлашда ҳар –хил ёндашувлар мавжуд. Бизнингча қуйидаги 
таъриф унинг моҳиятини аниқроқ ифодалайди. «Тарбия методлари –тарбиячи ва 
тарбияланувчиларнинг ҳамкорликда аниқ мақсадга еришиш учун маълум тартибда 
бажарадиган фаолиятнинг йўл ва усуллари йигиндисидир». Унинг самарали таъсир етиши 
учун тарбиячининг юксак маҳоратидан ташқари, тарбияланувчининг ёши, ўзига хос 
хусусиятлари, тарбиявий таъсирнинг муҳимлиги еътиборга олинади. 


- 27 - 
Айрим ҳолларда тарбияланувчининг ўзи у ёки бу методлардан фойдаланган ҳолда 
хулқ –атворини ўзгартиради, ёки тартибга солади. Демак, тарбия методлари нафақат 
тарбиячи томонидан, тарбияланувчиларнинг ўзлари тамонидан ҳам мустақил 
қўлланилиши мумкин екан. 
Тарбия методлари алоҳида, ёки бир неча метод билан биргаликда қўлланиши 
кузатилади. Бунда бир метод асосий таъсир усули бўлса, бошқалари ёрдамчи усул 
вазифасини ўтайди. Ёш болалар билан ишлашда бу ҳол яхши натижа бериши исботланган. 
Тарбия жараёнида методлар алмаштириб турилса, тарбияланувчи учун одатдаги ҳолга 
айланмаса унинг натижаси самарали бўлади. 
Тарбия методларидан муваффақиятли фойдаланиш учун уларнинг таъсирини 
орттирувчи воситалар ва шаклларидан ҳам усталик билан қўлланилади. Тарбия воситаси 
сифатида халқ огзаки ижоди намуналари, бадиий ижод, тасвирий санъат, меъморчилик, 
маънавий қадриятлар ва анъаналар хизмат қилади. Тарбиявий таъсир шакли сифатида 
учрашувлар, мунозаралар ва муҳокама, меҳнат тарбиялари, ўйинлар, маросимлар ва 
бошқаларни ҳисоблаш мумкин. Айрим манбаларда бу восита шаклларини тарбия усули 
деб ҳам санашадилар.
Тарбия методлари жуда кўп хилма, –хил бўлиб, ёшларни тарбиялашда уларни тўғри 
танлаш, моҳирлик билан фойдаланиш ҳамда алмаштириб туриш мақсадга мувофиқдир. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish