- 17 -
3. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг мантиқий
давоми сифатида.
4. «Таълим тўғрисида»ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг назарий ва
амалий қиймати.
5. Ўзбекистонда таълим тизими баркамол шахс тарбиялашнинг омилидир.
Таянч ибора ва тушунчалар
« Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, узлуксиз таълим
тизими, таълим турлари, ижтимоий ҳимоялаш, таълим стандартлари, академик лицей,
касб-ҳунар коллежи, ҳуқуқий мақом, атестация, аккредитация, нодавлат таълим
муассасаси, бакалавриат, магистратура, аспирантура, доктарантура, давлат гранти,
Республика бюджети, маҳаллий бюджет, бюджетдан ташқари жамғарма, таълимни
тараққий еттириш фонди, миллий модел, шахс, давлат ва жамият, умумий ва ўрта таълим,
интеллектуал ривожланиш, диссертация, фан номзоди, фан доктори, малака ошириш,
мониторинг, ташкилот, молиялаш, яхлит ахборот макони, ахборот технологияси,
маркетинг.
Мавзуга оид муаммолар:
1.
Ўзбекистон миллий истиқлолга еришгандан кейин 1992 йил июл ойида биринчи
«Таълим тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Бу қонун 1997 йилга келиб талабга
жавоб бермай қолди. Нима сабабдан қонун шунчалик тез «ескирди»? Узоқ муддатга
мўлжаллаб ишлаб чиқилса бўлмасмиди?.
2.
1997 йил августида «Таълим тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди. Қонун билан
бирга «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳам ишлаб чиқилди. Бу икки ҳужжатни
ишлаб чиқилишида қандай маъно бор. Сизнингча бу ҳужжатлар Ўзбекистонда
таълим тараққиётига қандай таъсир кўрсатади, педагогика ривожигачи?
3.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кадрлар тайёрлаш миллий модели ишлаб
чиқилган. Унда - шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш
узвий боғлиқликда фаолият юритиши қайд етилган. Миллий моделнинг бу 5
компонентлари орасидаги боғланишни изоҳланг. Чизма ҳолига келтиринг. Агар
аҳамиятига кўра қайта жойлаштиринг дейилса қандай тартибда жойлаштирган бўлар
едингиз?.
4.
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури саккиз йилдан
бери ҳаётга татбиқ етиб келинмоқда. Еришилган натижалар жуда юқори. Янада
самарали бўлиши учун таълим соҳасида қандай ўзгаришлар қилишни маъқуллаган
бўлар едингиз?
5. Баркамол шахс камол топишига ва ривожланишига таъсир етувчи омилларни
солиштиринг ва улар ўртасида боғлиқлик, фарқ ва ўхшашликни аниқланг. Сизнинг
назарингизда қайси омилнинг таъсири шахс камолотига кучлироқ бўлади, бирор
омилни кучлироқ дейиш мумкинми?
Do'stlaringiz bilan baham: