WiMax технологиялари
Ҳозирги кунда бутун дунёда симсиз алоқага талаб ва ундан фойдаланиш
юқори даражада ўсмоқда. Симсиз алоқадан фойдаланишда маълумот олишда
(ёки қабул қилишда) симли алоқага нисбатан қулайлиги ва юқори даражадаги
самаралигига эришилади. Wi-Fi тармоғи асосан кичик ҳудуддаги шу
жумладан, битта ёки иккита локал тармоқ (ёки 2 та масофаси юз метрдан
ошмаган корпоратив тармоқларни симсиз алоқа орқали улаш)ни симсиз
алоқа орқали бирлаштириш мақсадида ишлатилади.
Лекин бу технология бир қанча ноқулайликларга эга:
•
симсиз алоқа (ҳаракат) радиусининг кичиклиги
•
глобал тармоққа уланишда бир қатор тўсиқларга дуч келиши ва
бошқалар.
Тармоқ уланиши имкониятлари қанчалик юқори бўлишига қарамасдан,
қуйидаги 3 та асосий тармоққа қўйиладиган талабларни бажариш қийин,
булар: юқори ўтказувчанлик қобилияти, ишончлилиги ва мобиллиги.
Йуқоридаги камчиликларни бартараф қилиш мақсадида симсиз алоқа
тармоғининг кейинги авлоди WiMax (Worldwide Interoperability for
Microwave Access, IEEE 802.16 стандарти асосида) ишлаб чиқилди. WiMax
технологиясини кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида 1999-йилда
WiMax-форуми очилди.
Бу форумга: Nokia, Harris Corporation, Ensemble, Crosspan ва Aperto каби
фирмалар форум таркибига қўшилди. 2005-йилнинг май ойига қадар 230 дан
ортиқ дунёнинг турли хил нуқталаридан фирма ва компаниялар форум
таркибига аъзо бўлди. Худди шу йилнинг жаҳон сездида (World Summit on
Information Society — WSIS) WiMax технологиясига қуйидаги талаблар
қўйилиб улар устида ишлар бошланди. WiMax технологиясига қуйидаги
талаблар қўйилди:
1.
Катта бўлмаган ҳудудларга шу қатори ажратилган раёнлар, четки
(четлаштирилган) обйектлар WiMax технологияси асосида коммуникация ва
ахборот хизматларидан фойдаланишга эга бўлиши, ривожланаётган
давлатлардаги 1,5 миллион аҳолини шу ҳисоб ичидан 100 та одам АТС ларга
уланмаган ва йирик шаҳарлар билан симли алоқа орқали ахборот, маълумот
алмашиш шароитига эга бўлмаган аҳолини коммуникация ва ахборот
хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.
2.
WiMax технологияси орқали йер куррасидаги аҳолининг тенг ярмини
коммуникация ва ахборот хизматларидан фойдаланишга эришиш. Шу
қатори, 2005-йилнинг ҳисобига кўра йер куррасида интернет тармоғидан
фойдаланувчилар сони 960 млн кишини ташкил этади (йер куррасидаги
аҳолининг 14,5% фоизидир).
WiMax технологиясининг асосий мақсадларидан бири универсал симсиз
алоқа орқали катта ҳудудларга ишончли, сифатли коммуникация ва ахборот
хизматларидан фойдаланиш шароитини яратиш бўлди. Бу орқали WiMax
технологияси қуйидаги фарқларга эга бўлди:
1.
Симли алоқа ва йўлдошли алоқа тизимларидаги сервис-провайдерларга
иқтисодий томондан эффективлигини ҳал этиш ва бу орқали фақат
потенциал абонентларга эришибгина қолмай, балки бир жойдан
фойдаланувчи, (стационар) абонентлар сонини ошириш билан бирга уларга
коммуникация ва ахборот хизматларидан фойдаланишни сифатли йўлга
қўйиш.
2.
Симсиз алоқа тизимлари бошқа симли технологиялар билан
мослашувчанлиги. Бу орқали симсиз алоқа майдонини кенгайтириш
(масштаблаштириш) имконияти пайдо бўлади.
3.
Ўрнатиш, уланиш содда архитектураси бу орқали унга кетадиган
харажатларни камайтирилишига олиб келади.
4.
Радиоалоқа тизимларида алоқа қамраб олиш ҳудуди узоқлиги муҳим
ҳисобланади. Ҳозирги даврда юқори майдонларга мўлжалланган кўп симсиз
алоқа тармоқларида обйект ва тармоқ оралиғида тўғридан-тўғри кўринишга
эга бўлиши керак. WiMax технологиясида эса OFDM технологияси
қўлланганлиги сабабли тўғридан-тўғри кўриниш йўқ бўлганда ҳам абонент
ва тизим оралиғида алоқа узилмайди. Лекин бу орқали алоқа қамраб олиш
ҳудуди бир неча километрга қисқаради.
5.
WiMax технологияси таркибида IP протоколлари бўлганлиги сабабли
локал ва корпоратив тармоқларда қўлланилиши мумкин.
Симсиз алоқа стандарти тизимлариннинг солиштириш жадвали. Ишлаш
принсипи
WiMax тизими 2 та асосий қисмдан ташкил топган:
1.
WiMax база стансияси, кўп қаватли бинолар юқорисига ўрнатилади.
2.
Қабул қилувчи WiMax: антенна қабул қилувчи билан.
База стансияси ва қабул қилувчи абонент антеннаси боғланиши учун ўта
юқори частота диапазонидан(ЎЙуCҳ) фойдаланилади. 2-11 ГГц. Бу боғланиш
агар идеал даражада бўлса, унда маълумот узатиш тезлиги 20 Мбит\\с гача
бўлади. Бу боғланиш абонент ва сервер орасида тўғридан-тўғри кўриниш
талаб этмайди. Бу WiMax база стансиясининг ишлаш режими кўпроқ кенг
тарқалган (Wi-Fi) симсиз алоқа тизимига ўхириш.
Шуи таъкидлаш жоизки, WiMax технологияси «охирги нуқта» («сўнгги
мил») учун ишлатилади, яъни минтақавий тармоқлардаги
фойдаланувчиларнинг сўнгги фойдаланувчисигача тўлиқ сифатли хизмат
кўрсатишдир. Қўшни стансия билан доимий тўғридан-тўғри кўринишда
ЎЮЧ(10-66 ГГц) дан фойдаланилган ҳолда радиоалоқа ўрнатилади. Бу усул
идеал ҳолатда ишлатилганда маълумот узатиш тезлиги 120 М/биц йетказиш
(Идеал ҳолатда бу- Фойдаланувчи ва сервер орасидаги ўзаро тўғридан-тўғри
кўриниш) мумкин.
Агар бу кўринишдаги боғланиш тўғридан-тўғри кўриниш бўлмаса, бу
тизимнинг ишлаши, маълумот узатиш тезлиги пасайиши мумкин. Лекин бу
камчилик бу турдаги боғланишда асосий камчилик ҳисобланмайди (Бу
боғланишда асосан сервернинг жойлашган жойи ва фойдаланувчиларнинг
сонига ва уларнинг қандай сифатли ёки сифациз технология билан
таъминланганлигига боғлиқ).
Кейинги принсиплардан бири — бу мобил алоқаси базалаштирилган
принсип, бу принсип ҳам симсиз алоқанинг эстафетали режимидаги
ишлашини таъминлайди. Бу тармоқ асосан тоғли массивлардаги жойларда
симсиз алоқадан фойдаланишга мўлжалланган.
Мобил базалаштирилган тармоқ
IEEE 802.16 стандарти тузилмаси мобил алоқа тизими тузилишига
ўхшашдир: Бу йерда ҳам база стансияси мавжуд бўлиб, 50 км радиус
кенглигида ва уларни тўғридан-тўғри кўриниш бўлиши учун майдоннинг энг
юқори қисмига ўрнатиш шарт эмас, турар жойлар юқорисига (ёки бинолар
тепасига) ўрнатиш мумкин. Фақатгина ўзаро боғланиш радиусида тўғридан-
тўғри кўринишга эътибортибор бериш зарур.
Бу боғланиш локал ва раёнлашган тармоқларнинг инфратузилмасини
сақлашга ёрдам беради.
Ишлаш принсипи
Фихэд WiMax — фиксирлашган кириш.
Номадиc WiMax — сеансли кириш.
Портаблэ WiMax — қайтадан жойлаштириш режими бўйича кириш.
Мобилэ WiMax — мобиллашган кириш.
Фихэд WiMax — (Фиксирлашган кириш).
Фиксирлашган кириш ўз навбатида, кенг полосали алтернатив технология
орқали ишлаши мумкин (xDSL, T1 ва б.). Бу стандарт 11-66 ГГц частота
диапазонида ишлайди. Бу частота диапазони кичик тўлқинларнинг катта
сўниши ҳисобига юборувчи ва қабул қилувчи орасида тўғридан-тўғри
кўриниш талаб этади. Бошқа томондан эса радиоалоқанинг энг катта
муаммоларидан бири сигнални кўп нурланиш тарқалишидан сақлайди.
Шуинг учун бу киришда диапазон кенглиги каттадир, шунинг ҳисобига
маълумот узатиш тезлиги 120 Мбит/с га тенг. Бу режим 802.16д стандартига
мансуб. Лекин Фихэд WiMax хизматини таклиф этаётган компаниялар
ҳозирдан ёки кейинчалик Мобилэ WiMax (мобиллашган кириш) тизимига
ўтмоқдалар.
Маълумот узатувчи ва қабул қилувчи орасида тўғридан-тўғри кўриниш.
Номадиc WiMax (Сеансли кириш)
Бу кириш орқали абонент ва сервер орасида маълумот юбориш пайтида
маълумот бузилишнинг олдини олиш ишончлиги кенгроқдир. Бу режим
портатив қурилмалар асосида қурилган (ноутбук, чўнтакли компютер
кабилар). Бу режим фойдаланувчи сервер билан мулоқот пайтида электр
энергиясини тежашга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |