Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

 


Х У Л О С А 
 
Миллий маънавий ривожланиши муаммоларини илмий-назарий 
ва ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш масаласи маънавий баркамол 
инсон шахсини вояга етказиш, миллий истиқлол ғояси ва мафкура-
сини кенг тарғиб этиш, демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик 
жамияти асосларини яратиш муаммолари билан узвий боғланиб 
кетган диалектик жараѐндир. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга 
киритган дастлабки кунлардан бошлаб жамиятимизнинг барча соха-
лари қатори маънавий-мафкуравий соҳаларда 
ҳам улкан 
ўзгаришлар юз бера бошлади. Мустақиллик йилларида тўпланган 
тажриба, дунѐ жамоатчилиги ўзбек модели дея эътироф этган 
ўзимизга хос ва ўзимизга мос тараққиѐт йўли, келажаги буюк давлат 
барпо этиш борасида амалга оширилаѐтган барча тарихий ўзгариш 
ва янгиланишлар юртдошларимиз қалби, онги ва шуурига улкан 
таъсир кўрсатмоқда.
Тадқиқот ишида мустақиллик йилларида жамиятнинг миллий 
маънавий янгиланиши ва унга таъсир этувчи объектив ва субъектив 
омиллар сабабларини ўрганиб, миллий маънавият ривожланиши-
нинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди. Шу билан бирга миллий 
маънавий ривожланишда маданий мерос ва миллий қадриятларнинг 
муштарак фалсафий жиҳатлари таҳлил этилди. 
Ишда миллий маънавият тушунчаси, унинг моҳияти ва ўзига 
хослиги 
масаласи 
миллий 
истиқлол 
мафкураси 
ғоялари, 
йўналишлари асосида акс эттирилди. Диссертацияда миллий 
маънавиятнинг 
илмий-услубий, 
методологик 
ва 
амалий 
жиҳатларини такомиллаштиришга доир илмий хулоса, таклиф ва 
тавсиялар ишлаб чиқилди.
Диссертант мустақиллик шароитида миллий маънавиятнинг 
моҳияти ва ўзига хослиги масалаларига эътибор кучайиб бораѐт-
ганлигини илмий-фалсафий таҳлил қилар экан, миллий маънавият 
қадимий илдизларига, ўзининг ижтимоий-тарихий ривожланиш асос-
ларига эга бўлган жараѐн деган тўхтамга келган. Буни 
зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»дан то ҳозирги кунгача 
яратилган бир бутун занжирни ташкил этган миллий маънавий бой-
ликлар орқали билиш мумкинлиги асосланган. 
Жамият миллий маънавий ривожланиш мазмуни ва моҳиятини 
илмий-назарий, фалсафий ўрганиш негизида миллий маънавият-
нинг ўзига хос, такрорланмас хусусиятлари бой мазмун ва маънога 
эга бўлган фалсафий хулосалар асосида изоҳланиб, қуйидаги 
ҳолатлар билан белгиланди: 
миллий маънавият – ҳар бир миллатга тегишли серқирра, му-
раккаб ижтимоий-фалсафий тушунчадир; 


115 
миллий маънавиятнинг моҳияти – шу миллат томонидан яра-
тилган ва ҳаѐтида муҳим қадрият сифатида сақланиб қолган, унинг 
келажаги учун зарурий восита ҳисобланган урф-одат, анъана, мерос 
ва қадриятлар тизимидир; 
миллий маънавият – миллат ва жамиятнинг куч-қудрати 
ҳисобланиб, у доим бойиб боради; 
миллий маънавият – ўзига хос такрорланмас ижтимоий 
ҳодиса бўлиб, ҳар бир миллатга тегишли ва чуқур тарихий, ижтимо-
ий фалсафий илдизларга эга. 
Халқнинг маънавий-руҳий тикланишида миллий маънавият ва 
маданиятнинг ўрни масаласи энг аввало, жамият маънавий ҳаѐтини 
соғломлаштириш, унинг порлоқ келажаги учун хизмат қиладиган 
асосий йўналишларни тиклаш ва ривожлантиришдан иборат. Ҳар 
бир инсоннинг маънавий бойликларни билишга интилиш, маданий 
меросларни ўрганиши унинг маънавий-руҳий тикланаѐтганлигидан 
далолат беради. Ўзбек халқи жуда қадимий тарихга, маданиятга, 
маънавиятга эга бўлган халқлар қаторига киради. Унинг миллий 
шаклланиш даврида жуда кўп маънавий, маданий бойликлари юзага 
келганки, буни билиш, ўрганиш ҳозирги давр учун беқиѐс аҳамиятга 
эгадир. 
Тадқиқотда Марказий Осиѐ халқларининг исломдан аввалги ма-
даниятини – табиатдан оқилона, фойдаланиш анъаналарини бугунги 
кунда кенг ўрганиш ва оммалаштириш зарурлиги алоҳида таъкидла-
нади.
Миллий маънавиятни юксалтириш ва тарғиб этишда меҳнат 
жамоалари, жамоат ташкилотлари, маҳаллалар оила ва таълим-
тарбия масканларининг ўрни беқиѐс аҳамиятга эга эканлиги масала-
си ҳам диссертант томонидан атрофлича ѐритилган. Жамоат 
ташкилотларда илмий тадқиқот ишлари ўтказиш социологик 
сўровлар натижасида миллий маънавият ривожига дахлдор тавсия 
ва таклифлар ишлаб чиқилди. 
Миллий маънавиятнинг тикланиши ва ривожланиши билан 
боғлиқ хулоса, таклиф ва тавсиялар билан диссертация ишининг 
таҳлили жараѐнида ҳам танишиш мумкин. Миллий маънавият, бу 
жамият, давлат, миллатнинг жуда катта қудратли кучидир. Бизнинг 
жамиятимизда яшаѐтган ҳар бир фуқаро ўз миллий маънавиятини 
шакллантира бориб, Ватанимизга, миллатимизга, халқимизга хизмат 
қилишга доим тайѐр бўлиши, унинг маънавий, иқтисодий, сиѐсий, 
ижтимоий бойликларини кўпайтиришга интилиб яшашлари лозим 
бўлади. Шу боисдан ҳам диссертант мазкур илмий тадқиқот ишининг 
нисбатан кенг таҳлили ва социологик изланишлари натижасида 
миллий маънавиятимизни тиклаш ва ривожлантиришга оид қуйидаги 
ўз тавсияларини илгари суради. 


116 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish