Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

 
4.5-
жадвал:
Шахснинг шаклланиши 
Тарбия масканлари 
7 ѐшгача 
Оила – боғча 
7-
16 ѐшгача 
Оила – мактаб 
16-
19 ѐшгача 
Оила – касб-ҳунар қоллежи, 
академик лицейлар. 
19-
23 ѐшгача 
Оила – Олий мактаб 
23 ѐшдан юқориси
ва х.к.
Оила – Олий мактабдан
кейинги таълим 
Ушбу жадвалдан ҳам кўриниб турибдики, фарзандларимизнинг 
ѐши улғайиши билан ҳаѐтда турли босқичларга, турли шароитларга 
дуч келади, турли тарбия масканларидан ўтади. Ҳар қайси тарбия 
масканларида тарбия усуллари турлича бўлиши ўз-ўзидан аѐн. 
Бироқ, тарбиянинг узлуксизлигини таъминлашда оила муҳим босқич 
бўлиб қолмоқда. Шу туфайли тарбиянинг узлуксизлигини таъмин-
лашни нисбий ҳолатда бўлсада, бошқа босқичларни тан олган ҳолда 
оила зиммасида юклаш лозим деб ҳисоблаймиз. 
Оиланинг инсон тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти масаласи Ис-
лом Каримов «Барчангиз яҳши биласизки, келажак авлод ҳақида 
қайғуриш, соғлом баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга инти-
лиш бизнинг миллий хусусиятимиздир»
2
деган эди. Оилада 
фарзандларни тарбиялашда аѐлларнинг ўрни беқиѐсдир. Онанинг 
барча инсоний фазилатлари фарзандларига ўтади ва уларнинг 
маънавиятини шакллантиради. Жамиятда инсонга таълим, тарбия 
берувчи ўқув юртлари, маърифий муассасалар кўп бўлса ҳам улар-
нинг бирортаси онанинг ўрнини тўла эгаллай олмайди.
3
Юқорида баѐн этилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, ушбу 
бўлим юзасидан илмий мушоҳада ва таҳлиллар асосида қуйидаги 
хулосани чиқариш мумкин: 
1. 
Ёшларни юксак маънавиятли, комил инсон қилиб тарбиялаш-
да оналик меҳри, оталик муҳаббати – бирламчи тарбия 
1
Пардаев М.К., Тухлиев Б.С., Сатторов Т.С. Истиклол фарзанди. – Самарканд, 2000. – Б. 26-27. 
2
Каримов И.А.Хавфсизлик ва барқарор тараққиѐт йўлида. – 6-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон,
1998. 
– Б. 324. 
3
Абдуллаева. Б. Соглом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни: Олима аѐл ва илм-фан 
тараққиѐти, илмий амалий анжуман. – АндМИИ, 2006. – Б. 40. 


112 
ҳисобланади. Шу боисдан ҳам оилада ѐшларни тарбиялаш масала-
сида ота-она маъсулияти миллий, тарихий анъаналар асосида 
янада мустаҳкамланиши зарур;
2. 
Баъзи оилаларда учраб турадиган жамият маънавий муҳит 
таъсиридаги айрим турмуш тарзига зид бўлган салбий одатлар, 
носоғлом вазият охир-оқибатда жамият ижтимоий муҳитига, умум-
жамият ҳаѐтига салбий таъсир этиши мумкин. Бундай нуқсонларнинг 
олдини олиш, ѐшларни тўғри йўлга бошлаш учун аждодларимиз, 
ота-боболаримиз анъаналарини, урф-одатларини ѐшлар онгига син-
гдириб боришни фақат оиладан бошлаш лозим;
3. 
Оилалардаги миллий тарбия жараѐнини Ўзбекистон миллий 
давлатчилиги нуқтаи-назаридан ўрганиш зарур; 
4. 
Тарихий-тадрижийликка асосланган замонавий оиланинг 
миллий истиқлол ғояси ва мафкураси негизига асосланган миллий 
тарбия назариясини такомиллаштиришга эътибор қаратиш керак;
5. 
Оилаларнинг ҳозирги давр талабига ва такомилига мос кела-
диган миллий тарбиявий усуллари, тамойилларини ишлаб чиқиш, 
шулар асосида оиладаги миллий тарбия жараѐнлари туб 
ислоҳотини амалга оширишга эришиш даркор; 
6. 
Ўтмиш 
маънавий 
меросимизнинг 
«Панднома», 
«Насиҳатнома», «Ҳикматнома», «Қобуснома» ва бошқа шу тарзида 
ѐзилиб, бизгача етиб келган сарчашмаларидан, халқ оғзаки ижодиѐ-
ти намуналаридан, ибратли бадиий асарлардан ота-оналар комил 
инсонни вояга етказишда фойдаланишни умуммиллий эҳтиѐж да-
ражасига кўтариш лозим. 
Оила ва маҳалла, оила ва боғча, оила ва мактаб, оила ва ли-
цей, коллеж, олий ўқув юртлари, «оила – мактаб – маҳалла» 
концепцияси асосида, улар ўртасидаги муносабатларни янада 
мустаҳкамлашдан, бошқа ривожланган мамлакатлардаги каби Рес-
публика «Оила» илмий-амалий марказини «Оила- ижтимоий 
институти»га айлантирилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Оила билан таълим муассасалари (боғчадан тортиб олий 
таълимгача) узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш асосида ѐшларни 
миллий маънавиятимизнинг теран илдизларини билишга, миллий 
ғоямизнинг тарихий, фалсафий, диний-ахлоқий ҳамда илмий замин-
ларини моҳиятан англай олишга имкон яратдиш зарур; 
7.
Таълим-тарбия тизимида «Кадрлар тайѐрлаш миллий дасту-
ри асосида ўқувчи-талабалар онгида миллий ғоя ва миллий 
истиқлол мафкурасини шакллантириш орқали оила тарбиясида 
ўсаѐтган авлоднинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаб бориш 
тақозо этилади; 
8.
«Мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда маф-
куравий тарбияни бугунги кун талаблари даражасига кўтариш» 


113 
мақсадида “Оила - миллий мафкура такомилининг муҳим таянчи”,
“Оила ва миллий қиѐфа” каби мавзуларида илмий-амалий анжуман-
ларни, адабий-бадиий кечаларни мунтазам ўтказиб бориш мақсадга 
мувофиқдир; 
9.
Шарқона миллий қиѐфамизни ва унинг шахс ғурур миллат 
қадр-қимматини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини очиб берувчи 
халқ ҳикматлари, ривоятларни бошланғич синф ижтимоий-
гуманитар ўқув дарсликлари мазмунига, оилавий анъаналар, урф-
одатлар, расм-русумларни ѐшларимиз руҳиятига, қалби ва шуурига 
сингдириб бориш даркор. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish