4.3-
жадвал:
Байрам қилинадиган урф-одатлар ва анъаналарга нисбатан
ѐшларнинг муносабати (фоиз ҳисобида)
№
Анъаналар ва урф-
одатларнинг номи
Жуда
керак,
деб
ўйлай-
ман
Ҳозирги ша-
роитга мос-
лаштирса,
яҳши бўлар
эди, деб
ўйлайман
Тарбия-
вий аха-
миятини
тасаввур
эта ол-
майман
Ҳозирги
байрамлар
билан мос-
лаштириш
керак
Бу ҳақда
ўйлама-
ганман
1
2
3
4
5
6
7
Наврўз
85,50
5,0
-
-
9,0
Деҳқончиликнинг
бошланиши
8,70
25,00
13,20
-
53,10
Қўш оши
5,30
17,00
20,00
21,90
57,10
Дарвешона
40,60
-
-
47,30
27,30
Ҳосил байрами
52,70
-
-
45,30
-
Қовун сайли
33,80
-
-
29,50
20,70
Гуллар байрами
45,90
-
13,10
27,00
11,30
Қушлар байрами
50,70
-
-
39,60
22,30
Сумалак
60,40
-
-
9,00
-
Камалак
8,20
-
42,80
-
40,00
1
Миллий истиклол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2001. –
175
б.
2
Исакова М.Т. Формирование духовных предоставлений в ранней юности под влиянием соци-
альных факторов и национальных традиций. (Автореферат на соискание ученой степени
кандидать психологических наук. – Тошкент. 1999. – С. 12.
95
Ҳашар
89,10
-
10,10
-
5,00
Меҳржон байрами
8,20
9,80
-
-
81,10
Ҳайит байрами
82,60
17,40
-
-
-
Жадвалда берилган маълумотларга қараб, биз миллий урф-
одатлар, анъаналарга нисбатан ѐшларнинг муносабати қай даража-
да эканлиги ҳақидаги тасаввурга эга бўламиз. Албатта, бу урф-
одатлар ва анъаналарга республикамизнинг турли вилоятларида
ѐки ҳудудларида турлича тарзда ѐндашилади ва байрам қилинади.
Шунинг учун ҳам жадвалдаги маълумотлар нисбий олинганлигини
эътироф этиш зарур.
Меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда байрам қилинадиган
миллий урф-одатлар, анъаналарга муносабатларни ўрганиш
мақсадида биз имкониятимиздан келиб чиқиб, Ўзбекистон Респуб-
ликаси
қурилиш
материаллари
компаниясига
қарашли
«Кувасойцемент» ҳиссадорлик жамиятида, Андижон ип-газлама ак-
циадорлик жамиятида ҳамда «Андижон-Телеком» акциядорлик
бирлашмасида жами 1500 нафар респондентлардан «сўров-анкета»
ѐрдамида социологик тадқиқотлар ўтказиб, ушбу масала бўйича
уларнинг фикрларини ўргандик. Сўров иштирокчиларининг таркиби
раҳбар ходимлар ва оддий ишчиларни ташкил топган бўлиб, 22-60
ѐшгача бўлган фуқаролар қатнашди. Сўров қатнашчиларининг
маълумотлари: ўрта – 32 фоиз, ўрта махсус – 50 фоиз, олий – 18
фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари компаниясига
қарашли «Кувасойцемент» ҳиссадорлик жамиятида ўтказилган «Ви-
ждоннинг маънавият билан алоқадорлигини қандай изоҳлайсиз?»,
деган саволга жавобларнинг 53,1 фоизи «Виждонан оқилона иш ту-
тиш шахс маънавияти билан боғлиқ жараѐндир», деб жавоб берган
бўлса, 32,7 фоиз респондент «Виждон тарозиси – иймондир» деб
жавоб берган. Сўралганларнинг 13,1 фоиз эса, «Виждон - инсоннинг
ўз
фаолияти
давомида
қилган
ишлари
ва
белгиланган
мақсадларининг ички руҳий таҳлил этиш имкониятидир» деб жавоб
берган. Фақат 1,1 фоизгина респондентлар «Бу ҳақда аниқ фикрга
эга эмаслигини» билдирганлар. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки,
биринчи жавобни белгилаган ишчи ходимларнинг аксарияти 32-54
ѐшгача бўлган кишилар бўлиб, уларнинг 47 фоизини аѐллар ташкил
этган. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, миллий маънавият
масаласига аҳолининг ўрта табақа вакиллари ҳамда аѐллар ҳам
бефарқ эмас эканлар
1
.
1
Арипова З. Меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари ва маҳаллаларнинг миллий маънавият-
ни юксалтириш ва тарғиб этишдаги роли: Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни
ривожлантиришнинг долзарб вазифалари. Республика илмий-назарий, услубий конференцияси.
–Тошкент: 2005. – С. 83-85.
96
Аксарият сўров қатнашчилар эса, бу масалани таҳлил этишда
аниқ нуқтаи назарга эга эмаслар, уларнинг 22-33 ѐшгача
бўлганлари, назаримизда, чуқур мулоҳаза қилмасдан иккинчи
жавобни белгилашган. Бундан кўриниб турибдики, ѐшлар онги –
шуурига маънавий-маърифий тарбияни янада чуқурроқ сингдириш
ҳамда миллий ғоя ва мафкуранинг асосий тамойилларини мунтазам
равишда ноанъанавий усуллар билан ўргатиб бориш зарурлиги
кўзга ташланади.
Мазкур корхонада ўтказилган сўровлардан яна бири «Сиз
ишлаѐтган корхона, ташкилотда миллий урф-одат, анъана ва
маросимларга доир тадбирлар ўтказилиб туриладими?», деган
саволга берилган жавоблар қуйидагича: сўров қатнашчилар
«ўтказилади» – деган жавобга 63,34 фоиз, «аҳѐн-аҳѐнда миллий ва
диний байрамлар муносабати билан ўтказилади» деган жавобига
26,4 фоиз, «ўтказилади, лекин жуда кам», «баъзан мажбурият
юзасидан», деган жавобга эса 9,1 фоиз, «тадбирларда иштирок
этмаганман», «билмайман» деган жавоблар 2,2 фоизни ташкил
этади. Мазкур жавоблар таҳлили шуни кўрсатадики, корхона ва
ташкилотларда миллий маънавиятимиз ҳамда қадриятларимизга
дахлдор тадбирларни ўтказишга эътибор кун сайин ортиб бормоқда.
Ўз навбатида, бу тадбирларни янада миллий руҳ ва халқчиллик
асосида ўтказиш зарурияти сўров қатнашчиларининг белгилаган
жавобларидан ҳам маълум бўлиб турибди
1
.
Маънавий жиҳатдан камол топмаган ишчи, деҳқон кўп ва
сифатли махсулот бера олмайди. Ўқитувчи, врач, инженер, раҳбар
ва ҳоказолар ҳам ўз вазифасини юқори маъсулият билан Ватанга
фойдалик даражасида англаб етмайдилар. Мустақиллик йилларида
халқимизнинг миллий маданияти юксала бориб, у мамлакатга,
жаҳон цивилизациясига шунча кўп ҳисса кўшиб, дунѐдаги улуғ
миллатлардан бирига айланиб бормоқда. Халқимиздаги ижтимоий-
иқтисодий,
интеллектуал
имкониятлар
юзага
чиқмоқда.
Халқимизнинг миллий менталитет ҳамда маданий меросга бўлган
муносабатини чуқурроқ ўрганиш ва илмий таҳлил этиш мақсадида,
Андижон ип-газлама акциоядрлик жамияти ҳамда «Андижон-
Телеком»
акциядорлик
бирлашмасида
«Ўзбек
миллати
эъзозлайдиган қандай маросимларни қадрлайсиз?» мавзуида
сўровнома ўтказилди. Бунда сўров қатнашчиларнинг 37,7 фоизи
миллий байрамлардан «Наврўз» байрами билан боғлиқ бўлган
маросимларни, 51,6 фоизи тўй (суннат тўйи, бешик тўйи, никоҳ
1
қаранг. Арипова З. Меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари ва маҳаллаларнинг миллий
маънавиятни юксалтириш ва тарғиб этишдаги роли. Арипова З. Ўзбекистонда демократик
ислоҳотларни ривожлантиришнинг долзарб вазифалари. Республика илмий-назарий, услубий
конференцияси. 12 май 2005. 84-85 б.
97
тўйини), 9,2 фоизи диний маросимлар (хатм-қуръон, мушкулкушод,
худойи) каби маросимларнинг қадрлашини, 2,5 фоизи эса, фикр
билдира олмаслигини баѐн этган. «Андижон-Телеком» бирлашмаси
ишчи ходимларига берилган «Тўйлар ва уларни ўтказиш тартибига
қандай баҳо берасиз?», деган савол 36,4 фоиз ишчи ходимлар
«тўйларни камчиким, ўта дабдабаларсиз ўтказишига эътибор ортиб
бормоқда», деб ҳисоблашган бўлса, 42,7 фоизи «тўйларда
керагидан ортиқ сарф-харажат ҳамда исрофгарчиликларга йўл
кўйишмоқда, айниқса, никоҳ тўйларида бу ҳолат кўплаб кўзга
ташланмоқда», деб ҳисоблаганлар. 17,9 фоиз сўров қатнашчилар
эса «тўйлардан кейинги ортиқча маросимларнинг кўп»лигини
таъкидлашган, уларнинг 4,0 фоиз «бу хусусида аниқ фикр билдира
олмаслигини»
кўрсатганлар.
«Сўров-анкета»
натижаларининг
таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, миллий маънавиятимиз ўзак қисми
бўлган урф-одатлар, анъаналар ва маросимлар ҳамда уларни
ўтказиш тартибига муносабат ҳам давр руҳи тақозо этаѐтган
талаблар асосида ижобий маънода ўзгариб бормоқда. Бунинг
асосий боиси эса, ҳукуматимиз томонидан миллий ва диний
байрамлар, удум ҳамда маросимларни ўтказишга кенг йўл
очилаѐтганлигида, миллий ўзлигимизни англаш учун катта
имкониятлар юзага келаѐтганлигида, деб биламиз.
Шу ўринда, маросимлар, айниқса, миллий ва диний
маросимларни, тўйлар билан боғлиқ удумларни ўтказишдаги
ҳудудий хусусиятлари ҳам «сўров-анкета» натижалари асосида,
маълум даражада аниқлаш имкониятига эга бўлинди. Хусусан,
Наманган «Атлас» акционерлик жамияти ишчи ходимлари,
«Кувасойцемент» акционерлик жамияти, Андижон ип-газлама
комбинати, «Андижон-Телеком» акциядорлик жамияти ишчи
ходимларига тарқатилган социологик сўровномадаги «Сизнингча,
Фарғона водийси вилоятларида
ўтказиладиган тўйлар ва
маросимларда фарқ ва ўхшашликлар борми, агар бор бўлса, у
қандай омиллар билан боғлиқ?», деган савол берилган. Умумий
жавобларнинг натижаси эса қуйидагича: «Фарқ ва ўхшашликлар бор,
бу ҳол водий аҳолисининг кўплиги билан боғлиқ», деб ҳисоблаган
сўров қатнашчилар барча жавобларнинг 27,4 фоизини ташкил этди.
«Наманган вилоятида ўтказиладиган тўй ва маросимлар водийдаги
бошқа вилоятларга қараганда, нисбатан миллий ва айниқса, диний
қадриятларга эътибор кучлироқ», деб ҳисоблаган респондентлар
33,2 фоизини «тўй ва маросимларда ўхшашлик бору, фарқ
сезилмайди», деган жавобни 19,3 фоизни, «фарқ жуда катта», деб
жавоб берган 13,6 фоизни, «эътибор бермаганман», деган жавобни
берган респондентлар эса, 6,5 фоизни ташкил этган.
98
«Водий вилоятлари аҳолисининг турмуш тарзи, тили ҳамда
маданиятида ўхшашлик ва фарқлар борми?», деб қўйилган
сўровномага «Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари аҳолиси
турмуш тарзида, муомала маданиятида, меҳмон кутишида, миллий
пазандачилигида нисбатан фарқлар мавжуд», деган жавобга барча
сўралганларнинг 31,3 фоизи, «Наманган вилояти аҳолисининг тили,
шевасида тафовутлар кўзга ташланади», деган жавобга 19,3 фоиз,
«ўхшашликлари бору, аммо, тафовут сезилмайди», деган жавобга
1
2,0 фоиз, «кийиниш маданиятида, айниқса, бош кийимларида
тафовутлар мавжуд», деган жавобга 29,8 фоиз сўров қатнашчилар
жавоб берган бўлса, 6,6 фоизи «аниқ фикр айта олмайман»,-деган
жавобни берганлар
1
.
Умуман, ўтказилган социологик тадқиқотлар шундан далолат
берадики, ўзбек халқининг тўй-маросимлари, расм-русумлари,
турмуш тарзи жуда гўзал ва мазмунан ранг-барангдир. Водийнинг
ҳар
бир
вилоятида,
қолверса
республикамизнинг
барча
минтақаларида ўтказиладиган тўй, маросимлар, расм-русумлар,
ҳаттоки, турмуш тарзида ҳам бир-бирига ўхшамайдиган жиҳатлари,
хусусиятлари мавжудлиги аѐн бўлди. Бу эса, халқимизнинг
маънавияти нақадар бой эканлигидан, инсонпарварлиги, гўзал
ҳаѐтга
ошуфталиги,
меҳмондўстлиги,
шоду
ҳуррамликка
мойилликларидан далолат беради.
Шундай қилиб, жамиятнинг маънавий юксалишида меҳнат
жамоалари, жамоат ташкилотлари ҳамда маҳаллаларнинг ўрни
бениҳоя катта. Кишилар маънавий юксакликка эришувларида бу
ташкилотлар, муассасалар, маҳаллалар бугунги кунда янада
фаоллашиб бормоқда. Айниқса, бунда маҳалланинг алоҳида ўрни,
мавжуд. «Мен яна бир бор маҳаллалар фаолиятига аҳамият
беришга, уларнинг даражасини кўтаришга даъват қиламан, - деган
эди Президентимиз Ислом Каримов - зеро барчамиз маҳаллада
ўсганмиз. Унинг нуфузини кўтариш, билингки, нафақат иқтисодий,
нафақат ижтимоий, балки бу – сиѐсий, тарбиявий, улкан маънавий
масаладир. Биз маҳаллаларга шу нуқтаи назардан қарашимиз
лозим. Маҳалланинг ҳар қандай масалани ечишга қурби етади. Нега
деганда, энг адолатли муҳит, энг адолатли ижтимоий шароит,
вазият фақат маҳаллада бўлиши мумкин»
2
. Маънавий маданиятни
юксакликка кўтаришда ҳар бир жамоанинг, ҳар бир маҳалланинг
1
Арипова З. Меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари ва маҳаллаларнинг миллий маънавият-
ни юксалтириш ва тарғиб этишдаги роли. Арипова З. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни
ривожлантиришнинг долзарб вазифалари: Республика илмий-назарий, услубий конференцияси,
2005.
– Тошкент. – Б. 85.
2
Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан колсин. - Т.2. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 281.
99
олиб
бораѐтган
ишларини
янада
ривожлантириш,
уни
рағбатлантириш мақсадга мувофикдир.
Юқорида айтилган фикрлардан келиб чиқиб, шундай хулоса
қилиш мумкин:
1.
Ёш авлодни ўзбекона урф-одатлар ва қадриятларимизни
ҳурмат этиш, умумбашарий ғоялар ва истиқлол манфаатларига
содиқлик руҳида тарбиялашда меҳнат жамоалари, нодавлат ва
жамоат ташкилотларининг ўрни беқиѐсдир;
2.
Мамлакатимиз ижтимоий ҳаѐтида фаолият кўрсатаѐтган
жамоат ташкилотлари ҳамда нодавлат ташкилотлар жамият
маънавий юксалиш жараѐнларида ҳам фаол иштирок этишлари
ҳамда Республика «маънавият ва маърифат» кенгаши бу борадаги
ижтимоий-сиѐсий, амалий ишларни мувофиклаштириб бориши
даркор;
3.
Жамият миллий маънавияти юксалишида миллий ғоя ва
миллий истиқлол мафкурасини амалда татбиқ этишга ҳам моддий,
ҳам ташкилий, ҳам маърифий жиҳатдан кўмак берадиган «Соғлом
авлод», «Камолот», «Умид», «Улуғбек», «Олтин мерос», «Амир
Темур», «Имом Бухорий», «Устоз», «Маҳалла» каби жамғрмалар ва
бошқа жамоат ташкилотлари имкониятларидан кенг фойдаланишга
жиддий эътибор қаратиш зарур;
4.
Маҳалла – аввало, соғлом ижтимоий муҳит масканидир. Бу
ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикри маҳалла ахли-
нинг хулқ-атвори, ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий
мезонлар асосида тартибга солиб туради;
5.
Маҳаллалардаги маънавий-тарбиявий ишларнинг мақсади шу
маҳаллада улғаяѐтган ҳар бир ѐш авлодни мазкур маҳалланинг бар-
камол фуқароси бўлиб етишишига қаратилган, бу ишлар аниқ
тадбирлар билан белгиланган бўлиши лозим;
6.
Маҳалла ҳар бир оила, ҳар бир шахс билан имконият дара-
жада иш олиб бориши учун маънавий салоҳиятга ва ҳуқуқий
имкониятларга эга бўлган ижтимоий институт сифатида ўз нуфузи
ва мавкеийини ошириш имкониятларини кенгайтириш зарур;
7.
Маҳаллаларда кишиларни одоб-ахлоқка ўргатиш, уларда
миллий урф-одатлар, турли қадриятларни сингдириш, илғор удум-
ларни кенг ѐйиш борасида ноанъанавий усуллардан кенг
фойдаланиш керак;
8.
Халқимиз турмуш тарзи, урф-одатлари, феъл-атворини
умуммиллий кўламларда қайта-қайта теран мушоҳада этиш асноси-
да, ортиқча маросимбозлик, исрофгарчилик каби турмуш тарзига
зид бўлган иллатлардан воз кечиш даркор;
9.
Барча саъй-ҳаракат, амал, анъана, тўй ва маъракаларни
ўтказиш жараѐнларида қатъий меъѐр талабларига риоя қилишга
100
одатланиш, кичик оилавий тадбирларни маҳалла, минтақа, туман,
бутун шаҳар микѐсидаги маърака-маросимларга айлантириб юбор-
масликка интилиш муҳимдир.
10.
Маҳаллалар, аҳоли орасида олиб борадиган маънавий-
тарбиявий ишларида сўз ва иш бирлигига риоя қилиши, ваъдабоз-
лик, ортиқча чираниш, эскапизм, мақтанчоқликка мойиллик сингари
иллатларга қарши кураш олиб бориши, ҳар бир нарса ва ҳодисани
ўз номи билан айнан ифодалашга эътибор қаратишлари лозим;
11.
Маҳаллалар ѐшлар орасида олиб борадиган маънавий-
маърифий ишларида бутунлик фалсафасини турмуш тарзимиз,
феъл-атворимиз мазмун моҳиятига айлантириш, ѐш авлод вакилла-
рини комил инсон, шахслар қилиб шакллантириш, фикри, сўзи,
амалига риоя қилиш, барча янгиланишлар Ватан манфаатларига
айни мувофиқ бўлишини тақозо этади;
12.
Маҳаллаларда ѐшларни эзгулик йўлида фидойи бўлиш,
яҳшилик қилишга, бошқаларнинг ташвишига елкадош бўлишга
тайѐрлик фазилатларини камол топтириши мақсадга мувофиқдир;
13.
Маҳаллалар, ѐшлар тарбиясида Ватан равнақи, халқ
фаровонлиги
йўлидаги
интилишлар
билан
шахсий
саъй-
ҳаракатлардан қутилувчи манфаатлар уйғунлигига эриша бориб,
Ватаннинг остонадан фақат ичкарига эмас, балки, ташқарига ҳам
давом этишини чуқур англашни қарор топтиришга эришмоқ зарур;
14.
Маҳаллалар ѐшларда эзгу ва савоб ишларни ҳар куни,
ҳамиша қилишга тайѐрлик ва шунга кучли ички рағбат, эҳтиѐж,
интилиш фазилатларини таркиб топтиришни йўлга қўйишлари
муҳим аҳамиятга эга;
15.
Маҳаллалар ѐшлар ўртасида инсоф, адолат, ҳалоллик,
виждон сингари тамойиллар тарбиясини доимий равишда, мунтазам
тарзда олиб бориши, бу ишда раҳбарлар, обрўли шахслар,
етакчилар, ота-оналарнинг шахсий ибрати омилидан самарали
фойдаланишлари зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |