Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

Келди асхоби жаҳон авсофи ғафлат мужиби, 
Не учунким уйку хосил бўлгуси афсонадан. 
Сидқу ихлос ўлса кимда жамъ ўлур хосид мурод, 
Ким тугор мундоғ уғил, андоғ атоу-онадан.
4
 
1
Валихўжаев Б. Хўжа Ахрор: уйдирма ва ҳақиқат. Мулоқот, 1991. №4. – Б. 67. 
2
Горон Эуджино. Проблему Итальянского возрождения. – Москва: Проссе, 1986. – С. 45. 
3
Газзолий Абу Ҳамид. Кимѐи саодат. Камалак, - Тошкент: 1994. – Б. 13.
4
Муҳаммад Ризо Огахий. Асарлар, II жилд. – Тошкент: 1972. – Б. 267.


76 
Айниқса, ѐшларга билим бериш ҳамда уларни тарбиялашда 
кунт ва ихлосни сусайтирмаслик ҳақида Огахий яна шундай ѐзади: 
 
Талаб йўлида айлар кишида бўлса гар ихлос, 
Муроду-манзилига бўлғусидир раҳбари ихлос. 
Комил аҳли аро албатта, тобгай рутбаи олий, 
Маоний касбида хар кимсакиким қилди ҳунарга ихлос. 
 
Етсанг ихлосдин бир Сидк ажаб эрмас, 
Ки, ул бог ичра эқилди бир ниҳоли борвар ихлос. 
Муродингдин нишони танг эмас ихлосдин топсанг, 
Ки толибга берур матлуб васлидин хабар ихлос.
1
 
Юракдаги фикрлар орқали Огаҳий кишида ихлос бўлса, у ўзини 
мурод мақсадига эришиш учун катта имконияларга эга бўлишини 
алоҳида уқтиради. Аждодларимиз меросини хар бирида кишини 
буюк ғояларга даъват этувчи юксак инсоний фазилатлар сохиби 
бўлишга ундовчи панду-насихатлар, ўгитлар борки, улар бевосита 
ҳар бир кишини бу меросдан баҳраманд бўлиши, уни ўрганишга 
ихлос ва иштиѐк уйғотади. Ислом илми ва маънавиятининг буюк 
намоѐндаси Сўфи Оллоѐрхоннинг асарларида ҳам ихлос 
масаласига алоҳида эътибор берилган. 
Хусусан, у илму толиблар диний-илоҳий илмлар соҳиби 
бўлишга уринган муридларни денгиз тубида дуру-жавоҳир 
қидирувчиларга қиѐс этиб, уларни илмга бўлган ихлосини улуғлар 
экан, айрим ҳолларда ана шундай ихлосманд муридлар етарли 
эмаслигидан куюниб ѐзади: 
 
Топилганда мунингдек лужжаи хос, 
Қани ихлос кўп ҳимматли ғоввос? 
Зикр қилинган муридлар топилиб турган шундай пайтда ихлосу 
ҳиммат дарѐсига чўмгучи муридлар қани? 
 
Чўмиб олгай илмга дуру-мақсуд, 
Ва гар на, қўл солиб қочмоқ нечук суд. 
Ихлосли мурид аввал чўмиб мақсуд инжусини олур, хундан 
кейингина ўзини кўрар. Чунки, шайхнинг ўзигагина қўл бериб 
мажлисида турмай, қочиб кетмоқдан фойда йуқдир. Шундай экан, 
1
Хасанов Самий. Хоразм маърифати – олам кўзгуси. - Тошкент: Ўқитувчи, 1996. – Б. 246-247. 


77 
мажлисда ўтиришда давом қил, ундан сўнг етилиб камолот 
топарсан.
1
Демак, инсоннинг камолот йўли ўз устозига, илм ва ҳунарга их-
лос билан такомилига етади.
Гўдак ѐруғ дунѐга келиб, яшаш ишқи билан ҳаѐтга интилар экан, 
ишни ибратдан бошлайди, она ибрати, ота ибрати, оналар ва опа-
лар, бувилар ва боболар ибрати билан воқейликка ўз муносабатини 
шакллантиради. Бу дунѐ асли инсонга ибрат учун яралган. Дарахт-
ларни қуѐш сари бўй чўзмоғи ибрат, жониворларнинг ҳаѐти ибрат, 
тоғлар улуғворлиги ибрат, қуѐш ва ой ҳизмати, кеча ва кундуз на-
вбати ибрат, ошиқлар ишқи ибрат, эранлар жасорати ибрат, 
зохидлар тақвоси ибрат, ташаббускорлар ғайрати ибрат, оқиллар 
тадбири, ҳаѐ эгалари андишаси, оналар меҳри, оталар 
бағрикенглиги, гўдаклар беғуборлиги, кексалар улуғворлиги барча-
барчаси инсон учун ибратдир. 
Ёмондан ѐмонликни кўриб, англаб, ундан қайтмоқ ибрат, 
яҳшидан яҳшиликни англаб, эргашмоқ ибрат, ўғрини тақдири ибрат, 
фоҳишанинг фожеаси ибрат, фотихлар умри ибрат, сотқинлар ту-
банлиги ибрат.
Ибрат ола билмоқ – маънавият кўриб ибрат олмаслик маънавий 
сўқирликдир.
2
Аммо, ибрат тақлид эмасдир. Ибрат ўрнига тақлид – дил 
кўзининг кўргилигига далолат - қачонки, кимдаки, қаерда, қайси 
замонда ибрат ўрнини тақлид эгалласа, маънавиятни ўлгани ана шу. 
Маърифатнинг яна бир буюк ўчоғи илмдир. Илм асли аждодлар 
ибрати ўтганлар биз кўрмаганларимиз ҳақида хабар етказишидир. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ибрат, имом ал-Бухорийнинг ҳаѐти ва 
фаолияти ибрат, «Жомеъ ас-Саҳиҳ» китоби эса – илмдир.
Фаробийнинг «Фозил шаҳар фуқароларининг қарашлари» 
рисоласи эса илмдир. «Конун-фи-т-тиб»-илм, Ибн Синонинг илмга 
чанқоқлиги эса ибратдир. Зеро, илм туфайли инсон ҳаѐтда 
қоқилмайди, хавф-хатарли йўлдан юрмайди. 
«Маърифатчи (ориф) – дейди мутафаккир ботир одам 
бўлади…, у барча бехуда нарсаларга хирс қўйишдан узоқ ва барча 
адашганларга меҳрибондир…, у ўз нафсонияти билан улуғвор 
бўлади, шундай бўлмай ҳам бўладими».
3
Модомики шундай экан, биз ўзимиз Фаробий ва Ибн Сино 
илмини 
ўзлаштиришга 
астойдил 
киришмасак, 
аммо 
фарзандларимизга уларни ибрат қилиб кўрсатсак «Жомеъ ас-
1
Рисолаи Азиза-саботул ожизин шархи. – Тошкент: А.Қодирий, 2000. – Б. 244-245. 
2
Имомназаров М. Миллий маънавиятимиз назариясига чизгилар. – Тошкент: Шарк, 1998. –Б. 
79. 
3
Хикматларга тўла бу дунѐ. – Тошкент: Ўқитувчи, 1997. –Б. 35. 


78 
Сахихни 
ўзлаштирмасдан 
Пайғамбаримиз 
(с.а.в.)га 
меҳру-
садоқатдан лоф урсак, риѐдир, мунофиқликдир. Ибрат, илм, риѐзат, 
унга меҳру-мухаббат ва ихлос маърифат йўли бўлганлиги учун у 
бугунги кунда биз учун миллий ва ўз навбатида ижтимоий эҳтиѐж 
бўлмоғи керак». 
Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу эҳтиѐжлар бизнинг 
аждодларимиз удумлари, хайрли ишлари, меҳр-оқибатлари билан 
ҳамоханг тарзда шаклланади. Умрни дўстлар ҳизматига бағишлаш, 
фақат яҳшиликни ўйлаб, яҳшилик қилишдан чарчамаслик, эзгу хулқ-
атворга эга бўлиш, борини ўзгалар билан баҳам кўриб, мухтожлар 
хожатини чиқариш, пиру-устозлар, дўст-биродарлар номуси, 
шарафини ҳимоя этиш зохиран ва ботинан пок юриб, ҳалол ва 
покиза инсонлар суҳбатини козониш… 
Шундай сифатларни ўзида мужассамлаштирган кишилар 
бизнинг тарихимизда кўп бўлган. Улар ўз эзгу ниятларини амалга 
оширар эдилар. Уларни жовонмардлар, ахидлар ѐхуд фатъийлар 
деб атардилар. («жовонмард» - мард йигит демакдир, «Фатъий» 
сўзи ҳам шу маънони билдиради,).
1
Бир одамдан «Қандай киши жовонмард аталишга лойиқдир?», 
деб сўраганларида у, «Нух пайғамбарнинг яҳши хулқи, Иброхимнинг 
ишончи, Исмоилнинг тўғрилиги, Мусонинг самимияти, Абу Бакрнинг 
ҳамдардлиги, Усмоннинг уятчанглиги, Алининг билимдонлигини 
ўзида мужассамлаштирган киши жовонмарддир. Шулар билан бир 
қаторда у одам ўзини тергаши, яъни бор нарсасидан 
мағрурланмаслиги, ҳеч пайт шахсиятпарастлик қилмаслиги, 
мақтовга учмаслиги ҳамиша ва ҳамма жойда ўз сифатларидан 
фақат камчиликларини, биродарларининг хулқидан эса фақат 
яҳшиликларини кўрсатиши шартдир»,
2
деган экан. 
Бинобарин, аждодларимизнинг мана шундай буюк инсонийликка 
йўғрилган саъий-ҳаракатларидан ибрат олиш, уларнинг меросига 
ихлосманд бўлиш бугунги даврнинг ҳаѐтий эҳтиѐжидир. 
«Абдулмаъоний» яъни «Маънолар отаси» деган шарафга эга 
бўлган Мирзо Абдулқодир Бедилда шундай ажойиб пирхикмат 
рубоий бор: 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish