Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

Ахлоқсиз олим катта фасоддир, 
Тарки дунё килган жохил ундан ҳам ёмон. 
Булар икки дунё кушандасидир, 
Ким улар ўртасида диндан топгайдир омон. 
Демак, кимки олимлик даражасига муяссар бўлса-ю, ўз 
мунофиқ, ахлоқсиз, одамлар орасида ѐмонлик, фасод тарқатиб 
юришни, ихтилофлар чиқариб, уларнинг ўртасида бир-бирига 
адоват кўзғатишни касб қилиб олган бўлса, бундай олим 
мусулмонлар учун ҳам жамият учун ҳам, дин учун ҳам катта 
зарардир.
Марғиноний динга, диний ахлоқий меросга муносабатда 
алохида масъулият билан ѐндошиш зарурлигини англаб, 
жамиятдаги мавжуд ғоялар тизими, мафкуравий жараѐнлар 
билан унинг алоқадорлигини ҳам маълум маънода асослаб беради.
Масалага мана шу нуқтаи назардан ѐндашадиган бўлсак, 
ҳозирги мустақиллик миллий уйғониш даврида ҳам узоқ йиллар 
хукмронлик килган коммунистиқ мафкура ақидалари диний ва 
миллий, инсоний қадриятларимизни тиклашга ҳамон тўсиқ бўлиб 
келаѐтганини теранроқ англаб оламиз.
Чунки, кўп йиллар давомида кишиларимизни онги-шуурига 
сингдирилган дин ҳақидаги нотўғри тасаввурлар, собиқ иттифоқ 
мафкурасининг тазийқи остида хосил қилинган сунъий кўникма ва 
малакалар диний-ахлоқий қадриятларни ўрганишга бўлган табиий 
эҳтиѐжни қондиришга изн бермаслик, дахрийликка мажбуран 
одатлантиришга олиб келди.
Шунинг учун ҳам Fapб ва Шарқда энг оқил фозил одамлар 
динга, иймонга карши эмас ақидапарастлик ва мутассибликка 
қарши курашган эдилар.
Бу хусусда Юртбошимиз И.А.Каримов ўз мулоҳазаларини 
қуйидагича баѐн қилган эди: «Агар мендан, нега миллий 
қадриятларимиз шунча замонлар оша безавол яшаб келаяпти, деб 
сўрашса, бу – аввало, муқаддас динимиз ҳисобидан, деб жавоб 
берган бўлур эдим. Шу заминда ўтган неча-неча авлодлар диний 
эътиқодни юракда сақламаса, ислом фалсафасини ривожлантириб 
келмаса, биз бебаҳо ва бетакрор маънавий-руҳий меросдан 
махрум бўлиб қолардик. Бинобарин, ислом дини ҳаѐтимизнинг туб 
замирига чуқур сингиб кетган. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. 
Шундай экан, миллий истиқлол мафкурасида муқаддас динимизнинг 
моҳияти, унинг инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом
муносабат 
масалалари ҳам ўзининг оқилона ифодасини топиши зарур»
1
.
1
Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси: халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. – 
Тошкент: 2000. – Б. 25. 


73 
Бир 
сўз 
билан 
айтганда, 
диний 
ахлоқий 
меросга 
ихлосмандлик, унга ворислик ҳиссини чуқур англаш, барча 
соҳаларда «Етти ўлчаб, бир кесиш» оқилона фаолият юритиш 
бизнинг кундалик эҳтиѐжимизга айланмоғи керак. Ақл билан иш 
кўрмаслик эса миллатнинг тарихан яратилган маънавий 
бойликларининг тақдирини нохуш ҳолатга олиб келади ва 
қадрсизлантиради.
1
Бу борада халқимизнинг тарихидан аччик сабоқлар олганлиги 
ҳеч кимга сир эмас.
Эндиликда эса, биз дунѐни янги кўз билан кўриш, уни янгича 
тафаккур билан идрок этиш жараѐнлари ичра улғайиб бораяпмиз. 
Бугун йўқотилган барча қадриятларни, бой берилган маданий ва 
маънавий бойликларни қайтадан тўплаш, қадимий Турон замин 
анъаналарини ўз миллий қиѐфаси билан жаҳон халқларига кўрсата 
билишдек ғоят мураккаб ва масъулиятли вазифаларни амалга 
оширмоқдамиз.
Зиммамизда йиллар давомида йўл қўйилган улкан хатолар ва 
келажак олдидаги қарздорликнинг залворли юки бор. Бироқ, буюк 
аждодларимиз қолдирган меросни қайта тиклаш, ўзлигимиз, 
инсоний ҳис-туйғуларимизни, шаънимиз ва ориятимизни ҳимоя 
қилишга имконият туғилганининг ўз барча машаққатлардан 
устунроқдир. Ана шу имкониятнинг ўзиѐқ кишига беқиѐс куч-ғайрат, 
қудрат ва журъат бахш этади, халқимиз миллат сифатидаги беқиѐс 
қадриятларини, асрлар мобайнида шаклланган маънавий-руҳий 
бойликларни қанчалик чуқур англаса, миллий уйгониш ҳисси 
шунчалик кучаяди. Қалбидан миллат, Ватан, аждодлар олдидаги 
бурч туйғулари қанчалик чуқур жой олган бўлса, ўзлигини англашга, 
ўз миллий қадриятларини тиклашга шунчалик кўпроқ эҳтиѐж 
сезамиз. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish