Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

 
3.2-
§. Ихлос ва ихлосмандлик тушунчасининг маънавий 
қадриятлар билан муштараклиги ва ѐшлар тарбияси 
Жамият тараққиѐтида моддийликнинг, иқтисодий ишлаб 
чиқаришнинг ролини инкор қилмаган холда, маънавият йўқ жойда 
инсон камолотининг бўлмаслигини, маънавият жамиятнинг, 
инсоннинг, давлатнинг куч-қудрати эканлигини Президентимиз 
И.А.Каримов бир неча маротаба таъкидлаб, уни илмий ва амалий 
жиҳатдан асослаб беради. 
1
Бойтўраев Т.Д. Инсонпарварлик ва маънавий қадрият ҳақида баъзи мулоҳазалар. Гуманитар 
ва ижтимоий-иқтисодий фанлар соҳаларининг муҳим масалалари. Олий ўқув юртлари илмий 
ишлар тўплами. – Тошкент: 2001. –Б. 65. 


74 
Дарҳақиқат, биргина иқтисодий ва сиѐсий муаммоларни ҳал 
этиш билан мустақилликни мустаҳкамлаб бўлмайди. Бунинг учун 
жамиятимиз аъзоларида юксак миллий онг, истиқлол ва истиқболга 
қатъий ишонч, тарихимизга чуқур ҳурмат, аждодларимиз меросини 
ўрганишга 
ихлос 
қўйиш 
каби 
фазилатларни 
мунтазам 
такомиллаштириб бориш зарур. Зотан, инсонни фаолиятга ундовчи 
энг муқаддас туйғу, эътиқод ҳам ихлос заминида шаклланади.
Ихлос ҳар бир ғоя, тушунча билимни эътиқодга айланишидаги 
бир босқичдир. Ихлос инсоннинг бирор ғояни ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий мақсадларни, ахлоқ-одоб нормаларини, қадриятларни ўз 
фаолияти ва маънавий камолотига асос қилиб олишга интилишдир. 
Лекин, ҳар қандай интилиш ихлос бўла олмайди. Ихлос инсонда 
шаклланаѐтган қизиқиш ва интилишнинг муайян йўналиши, 
манфаат, мақсад йўлида шаклланиб боришидир. Қизиқиш маълум 
тажриба асосида шаклланиб, инсон эҳтиѐжи ва манфаати билан 
боғланганда ихлосга айланади. 
Ихлос тушунчаси унинг моҳиятини теран англаш, аввало, 
бугунги кун ҳамда давр эҳтиѐжларини қондириш билан ҳам узвий 
боғлиқдир. Демак, ихлосни шаклланишида аждодларимизнинг 
инсонпарвар ғоялари, улар қолдирган бебаҳо меросига қизиқиш 
асосий омил бўлиши шубхасиз. 
Бу хусусда буюк тасаввуф илмининг вакили Хожа Абдуҳолиқ 
Ғиждувонийнинг (1103-1179) «Васиятнома» сида инсонларга хизмат 
этишга чақирувчи «Жамоага мулозим бўлгил»,
1
деган даъватининг 
ўзи унга ва унинг меросига нисбатан чуқур ихлос қўйишга етарли 
асос бўла олади. 
Ғиждувоний одамларнинг ҳаѐтий фаолиятларига ҳамфикр ва 
яқиндан ѐрдам кўрсатиш, тоат-ибодат, уларни химоя этиш билан 
Оллох кўрсатган йўлидан бориш ва унинг раҳматига сазовор 
бўлишни асосий тамойилларидан бири деб ҳисоблайди. 
Айтиш мумкинки, Хожа Абдуҳолик Гиждувоний жамиятга ҳизмат 
қилиш тамойилларини асослаб берган. Булар халқ манфаатига зид 
иш тутмаслик, ҳеч кимдан ҳеч нарсани талаб қилмаслик, кишига 
хизмат буюрмаслик, бойликка хирс қўймаслик, барчага шавқатли 
бўлиш, ўзидан кичикларга паст назар билан қарамаслик, ташқи 
гўзалликка зеб бермаслик, ота-онага, катта-кичикка миннатдорчилик, 
мансаб эгаллаш, рахнамо бўлишга тиришмаслик, илм ўрганмасдан 
туриб, ишга қўл урмаслик…, тариқат йўлини маҳкам тутиш ва 
бошқалар. 
Унинг табаррук сўзларидан бирида қуйидаги ибратомуз фикр 
таъкидланади ва у бугунги кун учун ҳам ғоят қадрлидир: «Хилват 
1
Фахриддин Али Сафий. Рашохат айнул ҳаѐт. Мулоқот, 1995. №7-8. – Б. 60. 


75 
эшигини ѐпгилу, суҳбат эшигини оч, Шайхлик эшигини ѐпгилу, ѐрлик 
эшигини оч».
1
Кизиғи шундаки, имом Ғиждувонийнинг илм ўрганиш, икки 
дунѐни бирлаштирувчи саодат ҳақидаги фикрларга инсонни ўз 
моҳиятини англаш, ўз «мен» лигини қадрлаш ҳақидаги нуқтаи 
назарига ундан деярли уч юз йил кейин яшаб, ижод этган италиялик 
мутафаккир Франческо Петрарканинг дўти, маърифатпарвар 
Дионисга ѐзган мактубида саодатли Августиннинг «Дил изхори» да 
айтилган фикрларини маъкуллаб, инсон ўз дилига назар ташлаш, 
руҳий оламига юз буриш ўрнига теварак-атрофдаги жуда кўп ишлар 
билан шугулланиб, фикри таркалиб кетишинини»
2
ѐзишида ажиб 
бир уйғунлик бор. Яна бир мутафаккир Муҳаммад Ғазоллийнинг 
фикрий мукаммаллигини том маънода бутун инсоният учун ибрат 
намунаси, миллатимиз учун эса, унинг донишмандлигига эътиқод 
қўйиш ҳам ибрат ҳам ихлос намунаси бўла олади. 
Муҳаммад Ғаззолий фикрича, инсон маънавий, руҳий оламини 
камол топтириш учун дил подишо, акл вазир, руҳ мамлакатни 
бошқариш керак.
3
Бундай қараш замирида инсон, унинг 
манфаатларини ҳимоя қилишда тоза юрак билан соғлом тафаккур 
орқали инсонни руҳий эркинлигини қадрлаш асосий ўрин тутади.
Демак, 
инсон 
руҳиятидаги 
ижобий 
сифатларни 
такомиллаштириш кўп жиҳатдан тафаккур қувватига ҳамда кишининг 
амалий фаолиятига йўналиш берувчи ибрат ва ихлос даражаларига 
бевосита боғлиқдир. 
Пайгамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Расулуллох бир неча Хадис 
шарифларда тафаккурни фазилатларини тушунтириб, «Бир соатлик 
тафаккур минг ракат намозга тенгдир» деган ҳикматни баѐн қилган 
эди. 
Тафаккур қилиш асосида эса, илм ва ихлос биринчи туриши ҳеч 
кимга сир эмас. Модомики, ихлос инсон тафаккури, фикрлаш тарзи, 
табири жоиз бўлса, ҳаѐт мезони экан, ихлос ва ихлосмандликни 
шаклланиши оилада ота-она ибрати ҳамда тарбияси асосида юзага 
келиши табиийдир. Бу хусусда буюк маърифатпарвар мутафаккир 
Муҳаммад Ризо Огахийнинг қуйидаги тўртлиги фикримизни янада 
ойдинлаштиришга ҳизмат қилади: 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish