Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


III- БОБ. ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИДА ИЖТИМОИЙ ЭҲТИЁЖ ВА



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

III-
БОБ. ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИДА ИЖТИМОИЙ ЭҲТИЁЖ ВА 
МАНФААТЛАР БИРЛИГИ 
 
3.1-
§. Ижтимоий эҳтиѐж ва манфаатлар уйғунлиги ва ѐшлар 
маънавиятини юксалтириш муаммолари 
Инсон 
ўзини 
инсон 
эканлигини, 
шахс 
сифатида 
жамиятдаги ўрнини, муайян миллат вакили эканлигини англаб 
олиши учун унга фалсафий мушоҳаданинг ўзи етарли эмас. 
Бунинг учун у ўз аждодларининг ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва 
маънавий-ахлоқий ҳаѐт соҳаларида эришган тажрибаларини, улар 
томонидан яратилган барча моддий ва маънавий қадриятларни 
пухта ўрганиб, ўз ҳаѐтий фаолиятларида улардан оқилона 
фойдаланиб боришлари зарур.
Бунинг учун эса жамиятимиз кишиларида юксак миллий 
онг, истиқлол ва истиқболга катъий ишонч, эътиқод, иймон, 
аждодлар меросига чуқур хурмат ва унга ихлос қўйиш, 
ватанпарварлик, миллатпарварлик, фидойилик ҳам зарур. 
Бинобарин, миллий меросимизнинг ғоявий негизи-шахс 
тарбияси, унинг маънавий эҳтиѐжларига даъвогар бўлган 
омилларни ўрганишдан иборат бўлган, ушбу муаммо ҳозирда ҳам 
жамиятимизда олиб борилаѐтган сиѐсатда энг муҳим масалалар 
сирасидан ўрин олиб келмоқда.
1
Аждодларимизнинг 
яратувчанлиги 
шахс 
манфаатларига 
қаратилган бўлса, айни вақтда, мустақил давлатимизда амалга 
оширилаѐтган барча янгиликлар ҳам инсон келажаги учун хизмат 
қилиши кўзда тутилган.
Демак, замонавий таълим-тарбия тизими ва миллий 
мерос асосидаги 
ғоявий уйғунлик, миллий-маънавий меросни 
ўрганишнинг амалий аҳамиятини асослаб беради. Зеро, жаҳон 
цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган буюк 
мутафаккирларнинг инсонни маънавий-ахлоқий етукликка чорловчи 
таълимотлари 
бугунги 
истиқболимизнинг 
олтин 
пойдевори, 
маданиятимиз, маънавиятимизнинг, ғоя
ва миллий мафкурамизнинг 
таг заминидир. 
Шу боис, «Миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиѐт 
ривожига унутилмас ҳисса қўшган олиму-фузолаларнинг 
мафкура ва унинг жамият ҳаѐтидаги аҳамияти ҳақида қолдирган 
илмий мероси, фалсафий қарашлари ҳар томонлама ўрганиш 
даркор».
2
1
Мирзаева М. Ёшлар ва миллий мерос. // Мулоқот. Тошкент, 2001, №6. –Б. 27. 
2
.Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура. − 1-жилд. – Тошкент: 
Ўзбекистон, 1996. – Б. 41. 


58 
Зотан, Турон замини Туркистонда қадим-қадимдан шаклланиб, 
ривожланиб келган миллий қадриятлар, маданий-маънавий 
анъаналар ва тамойилларга, қолаверса, башариятнинг ўтмиш 
даврларидаги ва ҳозирги замонавий билимлари, ютуқлари, 
анъаналарга асосланганлигини, шунинг учун 
ҳам унинг 
илдизлари ниҳоятда бақувватлигини кўрсатиб турибди.
Ҳар бир тарихий давр конкрет шароит, эҳтиѐж ва 
имкониятлар билан таказо қилинган ҳолда маънавиятнинг янги 
шаклларини ва мезонларини яратади. Бу мезонлар қандайдир 
бир сунъий қоида эмас, балки тарихий тараққиѐтнинг муайян 
боскичларида инсон камолотининг янги йуналишларига бўлган 
имконият ва эҳтиѐжларининг ифодасидир.
Жамият тараққиѐтининг ҳар бир боскичи ривожланишнинг 
охирги нуқтаси бўла олмаганидек, маънавий ривожланишнинг 
ҳам сўнгги чегараси бўлмайди. 
Зеро, ҳар қандай жамият тараққиѐтини тезлаштирувчи асосий 
куч – иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий ривожланиш зарурияти билан 
белгиланган, маънавият билан муштараклашган эҳтиѐждир. 
Эҳтиѐж бўлмаган жойда ҳеч қандай тараққиѐт ва юксалиш 
бўлмайди. Эҳтиѐжнинг ўзи ҳам маънавиятлилик даражаси билан 
белгиланади. 
Бу ўзаро таъсир жараѐни ҳар бир давр ҳусусиятига кўра 
шахсда маънавиятга ва маънавий меросга ихлосмандлик 
эҳтиѐжини ҳам юзага келтириш табиий. 
Бу жараѐнни табиийлигини яна шу билан ҳам изоҳлаш 
мумкинки, у бевосита муайян жамиятнинг истиқболдаги мақсадини 
англатувчи ғоя ва мафкуранинг узвий алоқадорлигида юзага 
чикади. Чунки, ҳар қандай давлат ва миллат тараққиѐти 
миллий мафкуранинг шаклланиш жараѐни билан бевосита 
боғлиқдир. Худди шу мафкура фақат давлат ва жамиятнигина 
эмас, шу жамиятда яшовчи ҳар бир кишининг ўз истиқболини 
белгилаб олишга, шахс манфаатлар тизими механизмини 
шакллантиришга хизмат қилади.
1
Худди мана шунинг учун ҳам кишилардаги табиий эҳтиѐж 
билан бир қаторда миллий маънавий меросни ўрганиш эҳтиѐжини 
ўсиб бориши айнан миллий ғоя
ҳамда мафкуранинг устивор 
томойиллари билан ҳамоҳангликда намоѐн бўлмоқда.
Холбуки, 
миллий 
истиқлол 
мафкураси 
Ўзбекистон 
халқини,оммани сафарбар этувчи буюк мақсадларга элтувчи 
кучдир. Ана шундай буюк куч қудрат ва имкониятга эга бўлган 
миллий истиқлол мафкурасисиз Ўзбекистон ўз олдига қўйган 
1
Коваленко В.И., Костин А.И. Политические идеологии история и современность. // Вестник Московского 
универстета. Сер 12-политические науки. – Москва, 1997. − С 45.


59 
вазифаларни бажара олмайди, «Бугунги кунда деб таъкидлаган эди 
И.А.Каримов, халқни якдил кила оладиган ишлар ва ғоялар оз эмас. 
Уларнинг 
ичида 
энг 
улуғи, 
энг 
олижаноби 
Ўзбекистон 
Республикасининг мустақиллигини таъминлаш. Ана шу мақсад, ана 
шу ғоя
атрофида бирлашсак, асло хор булмаймиз».
1
Бунинг учун эса бу ғоя моҳияти ва мақсадини жамиятимиз ҳар 
бир 
фуқароси 
теран 
англаши, 
аждодларимиз 
азалий 
қадриятлари билан йўгирилган миллий мафкурамизга ихлос 
қўйиши зарур. Биз юқорида кайд этганимиздек, ихлос бўлмаган 
жойда эътиқод ҳам бўлмайди. Бинобарин, ҳар қандай ижтимоий онг 
ахлоқ-одоб тизими, билим, дунѐқараш, мафкура инсон томонидан 
муайян мақсадлар ва эҳтиѐж билан боғлиқ равишда англаниб, 
унинг онгига чуқур сингиб, фолиятига мақсад ва йўналиш 
берадиган маънавий замин бўлгандагина эътиқодга айланади.
Эътиқод маънавиятнинг ўзак томири. Эътиқодсиз кишида 
маънавият бўлмайди, маданий кўриниш, олифтагарчилик, ҳатто 
анча-мунча билим ҳам бўлиши мумкин аммо, унда маънавият 
бўлмайди. Эътибор берилса, деярли биз тадқиқотимизни ҳар бир 
бўлимида эътиқод масаласига қайта-қайта муражаат қилмоқдамиз. 
Бу бежиз эмас албатта. Сабаби барча инсоний ҳислат ва 
фазилатлар 
уйғунлиги 
эътиқод 
туфайли 
таъминланади. 
Эътиқодни қай даражада мустаҳкам бўлиши шахснинг руҳий 
матлаби, маънавийяти ҳамда тарбияси билан кўп жиҳатдан 
боғлиқ. 
Бу, ўз навбатида, ҳар бир шахсни маънавий меросга 
муносабатида ҳам намоѐн бўлади. Маънавий эҳтиѐж инсоннинг 
фақат ички, соф руҳий, субъектив интилишигина эмас, балки, 
унинг ҳар бир шакли объектив воқелик, конунлари ва 
заруриятлар асосида юзага келади.
Лекин, бу обеъктив таъсир инсоннинг қўл ва оѐғини боғлаб 
олиб, ҳоҳлаган томон етаклаб кетавермайди. Инсон ҳар қандай 
ташқи таъсир ва заруриятни ўз ички эътиқоди, иймон ва виждон 
тарозисига солиб, амалий фаолияти, мақсадлари билан 
боғлайди. Ташқаридан бўлган ҳар қандай даъватни тинглашга 
қодир бўлган инсонда ўз-ўзини англаш, ўз фаолиятига йўналиш 
бера олишдек субъктив имконият ҳам бор.
Маънавий камолот эҳтиѐжларини қондириш жараѐни шу 
йўсинда амалга оширилаверади. Эҳтиѐжнинг шаклланиши 
объектив муҳит таъсирига асослансада, уни рўѐбга чиқаришнинг 
йўллари инсоннинг фаолиятига асос бўлган унинг маънавий 
оламига боғлиқ. Ҳар бир шахс ўзининг эҳтиѐжларини иймони, 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура. − 1-жилд. – 
Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 15. 


60 
эътиқод, манфаат, дунѐқарашидан келиб чикиб амалга 
оширади.
Бу борадаги масалаларни ўрганиш жараѐнида кишининг 
ихлосмандликка ундайдиган мотивлардан бири, унинг иймон-
эътиқоди эканлиги шахс ва ҳар бир алоҳида инсоннинг ўз 
ўтмишига виждонан муносатда бўлиши билан боғлиқлигига 
нафақат бизда, ҳатто хориждаги мутахассислар ҳам ҳудди 
бизнинг 
менталитетимизга 
ҳос 
тамойиллар 
асосида 
ѐндашилганлигининг 
гувоҳи 
бўламиз. 
«Ўз 
хулқи, 
ҳатти-
ҳаракатлари ҳақида фикр қилувчи индивид учун ягона 
раҳномолик қилувчи бирдан-бир томойил унинг виждонидир. 
Киши учун виждон бу ҳақиқат, охирги инстанциядир. Уни 
ўзгартириш ўз-ўзини ахлоқий жиҳатдан ўлдириш билан 
баробар»,
1

деб ѐзган эди инглиз руҳшуноси Чарльз Ҳартон.
Холбуки виждон барча инсоний фаолиятларни тартибга со-
либ турувчи маънавийлик мезонидир. Бас, шундай экан 
аждодларимиз анъаналари, бой маънавий меросига муносабатда 
ҳам виждонийлик ва маъсулият етакчи эканлигига ишонмоқ зарур.
Шаркда, хусусан Турон заминда ҳам бу хусусда қимматли 
маънавий мерос қолдириланлиги барчамизга яҳши аѐн. 
Фикримизнинг далили сифатида уларнинг айримларини имкон 
қадар ихлос ва ихлосмандлик учун қай даражада аҳамиятли 
эканлигини кўрсатиб беришга ҳаракат киламиз. Ана шулардан 
бири Ҳазрат Навоийнинг замондоши ва шогирди Камолиддин 
Ҳусайн Воиз Кошифийдир.
Воиз Кошифийнинг «Ахлоқий Мухсиний» асари биз тадқиқ 
этаѐтган масалаларнинг деярли барча томонларига даҳлдор 
муаммоларни ўз ичига олганлиги билан ғоят муҳимдир.
Жумладан, Кошифий ѐзади: 
«Виждони, номуси, диѐнати бўлмаган киши дунѐда бўлган 
ҳамма ѐмонликни қилишга тайѐрдир. Ёмонлик қилмаган, яъни яҳши 
одам виждонлидир».
2
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, комил эътиқод ва соф 
виждон инсонпарварлик руҳи, юксак бурч ва фазилатлар 
билан боғлангандагина у иймон даражасига етади. Иймон-
эътиқод, виждон, инсоф инсон қалбида чуқур томир отган 
маънавиятдир. Маърифатпарвар аллома Абдулла Авлонийнинг 
виждон ҳақидаги қуйидаги фикрлари масалани яна ҳам чуқуррок 
тушунишга иймон беради: «Виждон деб руҳимизга, фикримизга 
таъсир қиладиган ҳиссиѐт, яъни сезув, туймакдан иборат 
1
Кули Ч.Х. Человеческая природа и социальный порядок. // Дом интелектуцальной книги. – 
Москва, 2000. – С. 262 
2
Махмудов Р. Бегоимни улусга марғуб эт. – Тошкент: Ўзбекистон, 1992. –Б. 56. 


61 
қувватни айтур. Биз ҳамма вақт фаол ва ҳаракатимизнинг яҳши 
ва ѐмонлигини, фойдали ва зарарлигини виждонимиз ила 
билурмиз. Виждон инсон ақли ва фикрининг ҳақиқий мезонидир 
ким, бу тарози ила ўз камчиликларимизни ўлчаб билмак ила 
баробар, бошқаларнинг ҳам фаол ва ҳаракатини сезурмиз. Агар 
иши шариат, акл ва ҳикматга мувофик бўлса, муҳаббат қўйур, агар 
кабоҳат ва ѐмон ишлар бўлса, нафрат қилур. Биз жаноби ҳақнинг 
амри (маъруфи) ва нахийини (такикларини) фикр ва руҳимиз 
мана шу қуввати билан виждонимиз ила айира булурмиз».
1
Авлонийнинг мазкур фикридаги бир жиҳат «Агар иш шароит 
ақл ва ҳикматга мувофиқ бўлса, муҳаббат қўйур» деган 
мулоҳазаси замирида муҳаббат қўйиш асосида шахсда муайян 
ҳодисага ихлос ва ихлосмандликни юзага келиши мумкинлиги, бу 
муҳаббат эса, кўп ҳолларда виждон билан мутаносибликда 
пайдо бўлиши, каби ҳолатлар бизнинг юқорида айтган ихлос 
асосида виждонийлик туради, деган фикримизни тасдиқлайди.
Виждон ва виждонсизлик тушунчасига муносабат билдириш 
асносида, биз яна бир ҳақиқат моҳиятини ҳам теранро қ 
англаймиз. Бу манфаат ва манфаатпарастлик, унинг жамият 
ва шахс маънавиятига таъсири билан безлик ҳақиқатдир. Айнан 
виждонсизлик айрим шахсларни ҳар доим ўз фаолиятига, 
бўлаѐтган воқеаларга лоқайдлик, шахсий манфаатлар билан 
чекланиб, жамият манфаати ва мақсадларига бепарво қараш, 
миллат ва халқ манфаатини менсимасликка ҳам олиб келади. 
Одатда, бундай кишилар ўз манфаати зарарига иш қилмайдилар, 
улардаги виждонсизлик, худбинлик билан боғланиб кетган.
Улар ҳар масалага муносабатда шахсий худбинликдан келиб 
чиқиб, 
ѐндашадилар. 
Амалга 
интилиш, 
шуҳратпарастлик, 
танбаллик каби кусурларнинг миллатимиз табиатига ѐт бўлган 
иллатларнинг ўринини кўпайтирадилар. Буюк мутафаккир Абу 
Райҳон Беруний бундай кишиларни қаттиқ танқид қилиб 
қуйидагиларни ѐзган эди:

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish