I.2. VPN технологиясидан фойдаланишнинг бугунги кундаги аҳамияти
VPN тармоқлари хизматлари бозорини ривожланишининг кўплаб
омиллари мавжуд. Бозорда компанияларнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари
пасайиши уларнинг харажатини камайтирган ҳолда ўзларининг алоқа
тармоқларининг самарали ишлашини ташкил этишга мажбур қилади.
Корпорациялар (корхоналар ва фирмалар) ўз
фаолиятини глобаллашиш
жараёнида рақобатбардошлигини сақлаб қолиш учун юқори тезликдаги,
ишончли ва самарали бўлган алоқа тармоқларига муҳтожлик сезадилар.
Бизнеснинг мавжуд бошқарув тамойиллари ўзгармоқда: анъанавий бўлган
«сотув — буюртма — харид» моделидан пакетли коммутация тармоқлари
(масалан, Интернет) асосига қурилган виртуал хусусий тармоқни қўллашга
олиб келувчи «телесавдо» ва «оnline — харид» методларини мисол келтириш
мумкин.
VPN ўзининг оддий тузилишида Интернет орқали кўплаб
масофавий
фойдаланувчиларни ёки ташкилот тармоғи масофавий офисларини боғлайди.
Айни пайтда компания ҳудудида ҳозир бўлмаган ёки бошқа шаҳарлардаги
компания раҳбарияти билан алоқа ўрнатиш схемаси жуда содда. Масофадаги
фойдаланувчи ўзи турган нуқтадан маҳаллий сервис-провайдерига Интернет
(ISP — Internet Service Provider) хизмати учун чақирув жўнатади. Ундан сўнг
чақирув шифрланади ва абонент ташкилот серверига Интернет орқали
боғланади. Офис филиаллари ISP орқали ҳам ажратилган боғланишлардаги
каби юқори тезликка эга бўлиши мумкин, лекин бунда шаҳарлараро алоқага
қўшимча тўловлар тўланмайди.
ISP (Internet Service Provider)—Интернет хизматларини етказиб
берувчи. Бошқа ташкилотларга ва хусусий
шахсларга Интернетдан эркин
фойдаланиш хизматларини ва қўшимча хизматларни (e-mail, news, xosting)
тақдим қилувчи ташкилот.
Корхона ойлик алоқа ва Интернет сервис-провайдеридан фойдаланиш
учун ҳақ тўлайди. Уларга Интернетдан фойдаланиш учун катта бўлмаган
тўлов мавжуд бўлган тежамкорликни таъминлайди. Кўпчилик ISPлар қулай
бўлган тўлов схемасини тақдим этадиларки, бунда фойланиш учун тўлов
қиймати сезиларли камаяди. Ҳатто
баъзи технологиялар мавжудки, булар
ёрдамида ISP нинг кафолатланган роуминг
имкониятидан фойдаланиб,
исталган жойда «ёпиқ» VPNдан фойдаланиш мумкин.
Шундай қилиб, VPNнинг ишлаши Интернетнинг иккита нуқтаси
орасидаги «туннел» тузилишига асосланган. Мижоз компьютер провайдер
билан стандарт «нуқта-нуқта»(PPP) боғланишни амалга оширади, ундан сўнг
Интернет орқали марказий тугунга уланади. Шунинг билан чекка тугунларда
маълумот алмашиш мумкин бўлган, ўзида «туннел»ни
ифода этувчи VPN
канали ташкил қилинади. Бу туннел провайдерни ўз ичига олган ҳолда бошқа
фойдаланувчиларга «ноаниқ»ликни намоён этади.
Do'stlaringiz bilan baham: