Асосий касалликнинг баёии


ОИТС да тери ва шиллиқ қаватларнинг зарарланиши



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

ОИТС да тери ва шиллиқ қаватларнинг зарарланиши
ИТВ касаллигида терининг зарарланиши атрофлича ўрганилмаган. Wаrnеr L. С. ва Fisher В. 
К. (1988.), Ю. А. Ашмарин (1988 й.) теридаги ўзгаришларни қуйидагича таърифлайди: 
1. Терининг ўсмалардан зарарланиши. ИТВ касаллигига дучор бўлган беморларда, 
айниқса унинг охирги даврларида турли-туман ўсмалар пайдо бўлади (Капоши саркомаси. 
лимфомалар, карциономалар, Бэркие ўсмаси ва бошқалар). Бу ўсмалар сон жиҳатдан турли-
туман бўлиб, уларнинг турлари касалликнинг оғир-енгиллигини белгилайди. Улар орасида 
Капоши саркомаси алоҳида ўрин тутади. Маълумки, ѐши кексайган, организмининг 
иммунологик қуввати пасайган кишиларда Капоши саркомаси учраб туради. Бироқ ИТВ 
касаллигига учраган беморларда мазкур дарднинг ўзига хос кечиши маълум бўлди: 
а)
 
ѐшларда, ҳали
 
30-35га кирмаган кишиларда кузатилади; 
б) тананинг барча жойларида кузатилиб, кўпинча қўл-оѐқ, жинсий аъзолар ва ички 
органларни зарарлайди; 
в) тугунлар сони кўп бўлиб, улар қаттиқ, тезда ярага айланади. Ўсмалар оғиз бўшлиғида, 
қорин бўшлиғида учраши мумкин, 
г) оғир кечади, нур билан даволаш беморнинг аҳволини оғирлаштиради; 
д) жуда тез метастаз беради, кўпинча лимфа тугунлари ва ички аъзоларга метастаз беради; 
е) болаларда, ҳатто гўдакларда кўп учрайди, тезда ўлимга олиб келади. 
2. Терининг юқумли касалликлари: 
а) терининг вирусли касалликлари: оддий учуқ, белбоғсимон учуқ, сўгаллар, шиллиқ 
қаватлардаги ўсмачалар, вирусли гуш; 
б) терининг йирингли касалликлари: фолликулит, чипқон, стрептодермия, сурункали 
пиодермиялар, оқма яра, ҳуснбузар ва ҳоказо;
в) терининг замбуруғли касалликлари: кандидозлар, аснергиллез, криптококкоз, 
токсоплазмоз ва ҳоказолар. 
3. Терининг носпецифик касалликлари: а) эмлашдан пайдо бўлган гуш; б) терининг
қичиши; в) атопик дерматит; г) эшакем; д) қичима 
Касалликнинг эрта даврларида терининг турли соҳаларида тошмалар пайдо бўлади. 
Мазкур тошмалар бетоблик белгилари билан кечади, яъни ҳолсизлик, бош оғриғи, кўнгил 
айниши, суякларнинг қақшаши, тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилади. Баъзан 
қалтироқ тутиб, беморнинг умумий аҳволи оғирлашади ва у ѐтиб қолади. Юқорида санаб 
ўтилган белгилар қизамиқ, ич терлама, қизилча, тошмали терлама каби касалликларни 
эслатади. Касалликнинг 2-3-ҳафтасида тошмалар (розеола) катталашиб, эритемага 
(яллиғланган доғларга) айланади. Бунда уларнинг ҳажми бир тийинлик чақадай ва ундан 
ҳам катта бўлиб, ўша соҳалардаги тери қичишади, қизийди. Бу доғлар кўпинча юз терисида, 
сўнгра тана сатҳида жойлашган бўлади. Касалликнинг ривожланиш жараѐнида дерматит - 
терининг ўткир яллиғланиши гушга айланиши мумкин. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish