Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

ОИТСнинг юқиш йўллари.
Касаллик қуйидаги йўллар билан бошқа шахсларга ўтиши 
мумкин: 
1.
Жинсий йўл - турли-туман усулдаги жинсий алоқа пайтида эркаклар ѐки аѐллар 
суюқлиги таркибидаги ретровируслар жинсий шерик организмига ўтади. 
2.
Тиббий муолажа пайтида юқиш - ретровируслар тушган игна,
шприц ва бошқа 
асбоблардан юқиш, мазкур асбобларни такрорий қўллаш натижасида, санитария-гигиена 
қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юзага келади
.
3.
Бемор оналардан болаларга ўтиш. Бу асосан йўлдош орқали киндик томири 
воситасида содир бўлади. 
Шунингдек таркибида ретровируслар бўлган қонни қуйиш ѐки ўша қондан тайѐрланган қон 
препаратлари ишлатилганда ИТВ бошқа шахсларга ўтади. Мазкур касалликнинг гемофилия 
дардига дучор бўлган беморлар орасида учраши ҳам ана шундан. 
ОИТСга дучор бўлган беморларнинг 3/4 қисмини гомосексуалистлар ташкил этади. Бу 
ҳолнинг асосий сабаблари қуйидагилар: 


1.
Ўз жинсидаги шахслар билан жинсий алоқада бўлиш эркаклар орасида аѐлларга 
нисбатан кенг тарқалгандир. Бесоқолбозларда жинсий яқинлик қилиш сони ҳам юқори ва 
улар ўз жинсий шерикларини тез-тез алмаштириб турадилар. 
2.
Гомосексуалистларнинг асосий қисми энг йирик шахарларда жойлашгандир. Бу Нью-
Йорк, Париж, Рим, Лос-Анжелос ва бошқа шаҳарлар. Мазкур шаҳарлардаги аҳолининг 
ниҳоятда кўплиги гомосексуал жинсий алоқа сонининг кўпайишига сабаб бўлади, бу ҳол 
ретровируслар юқиш эҳтимолини оширади. 
3.
Тўғри ичакнинг шиллиқ қавати бир қатор тизилган эпителий ҳужайраларидан иборат. 
Шу сабабли гомосексуал алоқа пайтида тўғри ичак шиллиқ қавати осонгина шикастланади 
ва ИТВ нинг қонга ўтиши учун кенг йўл очилади. 
4.
Тўғри ичакка қуйиладиган уруғ суюқлиги - сперманинг ўзи ҳам иммунодепрессив 
хусусиятга эга. Жинсий яқинлик пайтида тўғри ичак орқали қонга вируслар билан бирга 
сперма ҳам сўрилади. Бу ҳол қон таркибида антиспермал антитаначаларнинг ҳосил бўлишига 
олиб келади. Мазкур антитаналар организмнинг иммунобиологик қобилиятига таъсир этиб, 
иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади. 
5.
Гомосексуал жинсий алоқа пайтида пассив шерикдан ташқари актив шерик ҳам 
зарарланиши мумкин. Пассив шерикнинг тўғри ичагидан чиққан қон таркибидаги 
ретровируслар жинсий олат терисининг бутунлиги бузилган актив шерикка ўтиши мумкин 
(кўпинча гомосексуал жинсий алоқа пайтида жинсий олат терисининг бутунлиги бузилади). 
6. Бесоқолбозларнинг кўпчилиги гиѐҳвандлардир. Ҳозирги вақтда гиѐҳвандлар жинсий 
қониқиш (оргазм)ни кучайтириш мақсадида кўпинча амилнитрит ва бутилнитрит каби 
миорелаксантларни кабул қилишади. Нитритлар орқа чиқарув тешиги мушакларини 
юмшатиб, жинсий олатнинг чуқурроқ киришини таъминлайди ва шу сабабли шиллиқ 
қаватнинг кўпроқ қисми шикастланишига олиб келади. 
7. Бесоқолбозларда кўп учрайдиган қўшилиб келадиган (ҳамроҳ) касалликлар (колит, 
дизентерия, гепатит В, жинсий аъзолар герпеси, шунингдек захм) ИТВ нинг қисқа муддат 
ичида ривожланишига шароит яратиб беради. 
Ғарбда бесоқолбозликнинг кўпайиш сабабларини тушунтирувчи бир неча назариялар ва 
фикрлар (ирсий назария, руҳий заифлик гипотезаси, жинсий гормонлар ўртасидаги 
мувозанатнинг бузилиши, болаларнинг асосан она томонидан тарбияланиши ва бошқалар) 
мавжуд. Аммо бундай фикрлар ҳозирги замонда бу масалага равшанлик кирита олмайди ва 
кўпгина жумбоқларни ечишга ожизлик қилади. Рўкач қилиб кўрсатилган далиллар ва 
омиллар деярли барча мамлакатларда мавжуд бўлишига қарамасдан бесоқолбозлик ислом 
мамлакатларида кам учрайди. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish