Қибрай тумани



Download 2,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana25.02.2022
Hajmi2,68 Mb.
#304593
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
“Тошкент ҳақиқати”

Telefonlar:
Хотира
Китобхонлик
CHORSHANBA
Тошкент туманининг “Оқтом” 
маҳалласида истиқомат қилувчи 
Раъно Сафарованинг гапларида 
жон бор. 
Мустақиллигимизнинг 30 йил
-
лиги арафасида “Оқтом”да туман 
Ахборот-кутубхона марказининг фи
-
лиали фойдаланишга топширилди. 
Бугунги кунда мўъжазгина кутубхона 
гавжумлашиб қолган. Эътиборлиси, 
кутубхона икки мингдан зиёд китоб 
фондига эга бўлиб, улар орасида 
қозоқ, рус, тожик, қирғиз, корейс ва 
татар тилидаги асарлар ҳам мавжуд. 
Янада қулайи – марказ интернет 
тармоғига уланган. 
– Кутубхона очилишига вилоят 
ҳокими Даврон Ҳидоятов қўшни 
давлатлик меҳмонлар билан келиб, 
кўплаб китоблар совға қилишди, 
– дейди туман Ахборот-кутубхона 
маркази библиография хизмати 
бўлими раҳбари Мастура Аязо
-
ва. – Қувонарлиси, кутубхонамиз 
фаолиятини бошлаганидан сўнг 
маҳалла аҳли ҳам ўзларининг шах
-
сий китоблари билан фондимизни 
бойитишмоқда. Ҳозирча ташкилий 
масалаларда бир оз камчиликлар 
бор. Тез орада уларни бартараф 
этамиз. Режага кўра, шу каби кичик 
кутубхоналарни бош қа маҳалла
-
ларда ҳам ташкил этиш ҳаракати
-
дамиз.
Мафтуна АБДУШУКУРОВА
/Тошкент ҳақиқати/
– Дада, мана бу ҳасипни биз
-
га опкелдизми? – деди машина 
юваётган ўғли қўлидаги целло
-
фан халтага ишора қилиб.
У нима дейишини билмай 
қолди. Иккиланди. Боягина ман-
зилида тушиб қолган охирги 
йўловчини эслади. Кўз олдида 
юпунгина кийинган, икки қўли
-
да уни-буни кўтариб олган ўзи 
тенги одам гавдаланди. Шош
-
ганиданми, қолдириб кетибди. 
Майли. “Насиб қилмабди, ризқи 
эмас экан...” ўйлади ичида. Сўнг 
хотинига:
– Кечқурун овқатда бирга ей
-
миз, деб олволгандим, – деди.
Ҳасип жуда мазали экан. 
Қорни тўйгач, қўлидаги ёғни со
-
чиққа артаркан ҳали “насиба”си
-
ни иштаҳа билан чайнаб ўтир
-
ган болаларига қараганча текин 
келган таомни ўйлаб яна бир 
бор ичида севиниб қўйди.
Эртасига навбатда йўловчи 
кутиб турган эди ўша йўловчи 
келиб қолди.
– Ака, кеча юкларим кўплиги 
учун машинангизда бир нимам
-
ни унутиб қўйибман, қараб ол
-
сам майлими?
– Бемалол, – деди парвойи
-
фалак ҳолда.
Йўловчи юкхонага не кўз би
-
лан боқсинки, йўқотган нарсаси 
кўринмади. Дарров юзида ғала
-
ти ифода пайдо бўлди.
– Кеча бозордан чиқаётсам, 
“кечки бозор” деб арзон ҳасип 
сотаётган экан, шундан олув
-
дим. Болаларим еяр деган
-
дим-а...
– Менимча, сиз уни бошқа 
жойда қолдиргансиз, – деди 
ҳайдовчи ишонтириш учун қатъ
-
ий оҳангда.
Йўловчи унинг гапларига 
ишонқирамади-ю, рўпарасида
-
гини ўғриликда айблаши ҳам 
фойдасиз эканини яхши англаб 
турарди.
– Майли, топганнинг инсофи 
бўлганда қайтарарди. Афсус, 
худодан қўрқмайдиганлар ҳам 
кўпайиб кетяпти.
Ҳайдовчи энди миқ этмади. 
Ўша одам нарироққа кетгачги
-
на енгил нафас олди. Эрталаб
-
дан бўлган кўнгилхираликни 
тезда унутишга ҳаракат қилиб, 
машинасига йўловчи олмасда
-
ноқ уни бозор томон ҳайдади. 
Бироқ манзилга етиб бориш 
қийинлашди. Бирдан кўнгли ай
-
ниб, ўқчий бошлади. “Нексия”-
ни йўл четига олиб, эшикни 
очиб тушдию, йўл четидаги ар
-
чалар остига қайт қилиб юбор
-
ди. Барибир аҳволи енгиллаш
-
мади. Ич-ичидан оғриқ турди. 
Кўз ўнги хиралаша бошлади. 
Ҳушини йўқотаётганини сезди. 
Шу пайт телефони жирингла
-
ди. Экранида “Онаси” деган 
ёзув кўринди. Аҳволини билди
-
риб қўяй деб зўрға кўк тугма
-
ни босишга улгурди. Нарёғдан 
йиғи аралаш овоз келди:
– Амаки, мен жиянингиз Шо
-
диқулман. Келинойим билан бо
-
лаларингизни шифохонага олиб 
келдик. Шифокорнинг айтиши
-
ча, қандайдир овқатдан заҳар
-
ланишибди....
У охирги сўзларни эшитар
-
кан, бошини арчазор остидаги 
тупроққа қўйди. Юмилган кўз
-
ларидан маржондек томчи оқиб 
тушди...

Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish