Қибрай тумани



Download 2,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/17
Sana25.02.2022
Hajmi2,68 Mb.
#304593
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
“Тошкент ҳақиқати”

Феруза МУҲАМЕДЖАНОВА, 
“Миллий тикланиш” демократик партияси 
Марказий кенгаши раиси ўринбосари
Б
угун Ўзбекистонда 
ислоҳот ва инно
-
вациялар натижасида 
янги сиёсий муҳит ву
-
жудга келди. Биргина 
сайлов тизимини демок-
ратлаштириш борасида 
амалга оширилган қо
-
нунчилик ташаб буслари 
бунга ёрқин мисол бўла 
олади. Бу ташаббуслар 
фуқароларимизнинг 
сайлаш ва сайланиш ҳу-
қуқларини тўла рўёб
-
га чиқариш имконини 
бериб, 
халқимизнинг 
давлат ва жамият ҳаё-
тида янада фаоллик кўр
-
сатишига туртки бўлиб 
хизмат қилмоқда.
“Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод 
Алишер Қодировга овоз беринг!
Устоз ижодкорнинг 1989 йил фев
-
раль ойида (даврига эътибор беринг!) 
«Ўзбекистон адабиёти ва санъа
-
ти» газетасида чоп қилинган «Ҳаёт 
дарахти» мақоласини ўқий туриб, 
донг қотдим. Ҳайронлигим сабабини 
изоҳлаш учун мақоладан парчалар 
келтираман:
«... Ҳозир республикамизда ўзбек 
тилига давлат тили мақомини (стату
-
си) бериш ҳақида ҳар турли фикрлар 
мунозара қилинмоқда. Назаримда, 
бунга қаршилик билдираётганлар
-
нинг аксарияти ўз она тилини бил
-
майдиган, қандайдир сабабларга 
кўра бу тилда оғзаки ва ёзма фикрини 
равон баён қилолмайдиган кишилар
-
дир. Чингиз Айтматов бунақа ким
-
саларни «миллий нигилистлар» 
деб атаган эди. Бундай кишилар 
ҳозирги кунда каттагина бир қат
-
ламни ташкил этади... Бу тоифа 
кишилар айниқса бошқарув идора
-
ларида, ўрта ва юқори бўғиндаги 
мансабдор шахслар орасида кўп-
лаб учрайди.»
«...Миллий тилга бундай муно
-
сабат миллий маданиятга ҳам бе
-
писанд муносабатни вужудга кел
-
тирди. Умумий лоқайдлик матбуот 
тилига, бадиий тилга ҳам ўз салбий 
таъсирини кўрсатди. Юрак кучи би
-
лан эмас, билак кучи билан ёзилган 
талай семиз китоблар тилимиз қаб-
ристонига айланди...»
«...Тил масаласи – жиддий маса
-
ла. Демак, уни чинакам маъруф ки
-
шиларга хос ақл-заковат ва янгича 
тафаккур билан ҳал этиш лозим...»
«...Ўйлайманки, республикамизда 
ўзбек тилига давлат тили мақомининг 
берилишига Ўзбекистондаги қалбан 
интернационалист бўлган барча ки
-
шилар хайрихоҳ бўладилар...»
Агар турли давр эгаларининг 
фикр ларидан мисол келтиришда да
-
вом этсак, юрагимиз ачишади. Маъри
-
фат фидойиси Абдулла Авлонийнинг 
«Ҳифзи лисон» мақоласида мана 
шундай ўтли сўзлар қайд этилган:
«Миллий тилни йўқотмак – мил
-
латнинг руҳини йўқотмакдир. Ҳайҳот! 
Биз туркистонлилар миллий тилни 
сақламак бир тарафда турсун, кун
-
дан-кун унутмак ва йўқотмақдадур
-
миз... Ё-ҳу! Бизга на бўлди? Бобола
-
римиз йўлидан чиқиб кетдук!»
Ўзбек азалдан болажон халқ. 
Ҳар биримиз фарзандларимизнинг 
буюк аждодларимиз сингари оламга 
машҳур инсонлар бўлиб етишмоғи
-
ни чин юракдан истаймиз. Уларнинг 
ёрқин келажаги йўлида ҳар қандай 
мушкулотларга кўксимизни тутамиз. 
Бироқ, бугунги кунда жондан азиз 
фарзандининг бошқа тилли мактаб-
ларда таҳсил олишини истаётганлар 
ҳам кам эмас экан. Оламшумул мақ
-
садлар йўлидаги бу уринишлар балки 
маълум маънода ўзини оқлар, аммо 
ўз она тилини қойиллатиб ўрганма
-
ган, таъбир жоиз бўлса, сўзларимиз 
сеҳрини ҳис қилмаган, гапининг тенг 
ярмини эса бошқа тилдаги «олифта 
сўзлар» эгаллаган ёшларнинг ютуқла
-
ри бизнинг миллий равнақимизга 
улуш бўлиб қўшила олармикан?!
Маърифатпарвар аллома ва ўз 
даврида ўнга яқин дунёвий тиллар
-
ни пухта ўрганган олим Исҳоқхон 
Ибратнинг ушбу сўзларига эътибор 
қаратайлик: «Бизнинг ёшлар албатта 
бошқа тилни билиш учун саъй-ҳара
-
кат қилсинлар, лекин аввал ўз она ти
-
лини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром 
кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат 
– бу ватаний ишдир».
Хайриятки, диққатимиз маркази
-
дан анча олислаб кетган ўз она ти
-
лимизга муносабат масаласи бугун 
яна кун тартибига кўтарилди. Давла
-
тимиз раҳбари 2019 йилнинг 21 ок
-
тябрь куни зиёлилар 
иштирокида бўлиб ўтган 
катта анжуманда тилимизнинг мавқеи 
ҳақида гапира туриб: «Дунёдаги қади
-
мий ва бой тиллардан бири бўлган ўз
-
бек тили халқимиз учун миллий ўзли
-
гимиз ва мустақил давлатчилигимиз 
тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, 
буюк қадриятдир», дея таъкидлади.
Президентимизнинг мана бу даъ
-
вати ниҳоятда ўринлидир:
«...Ёш авлод қалбига она тилимиз
-
ни болаликдан сингдириш мақсадида 
таълимнинг барча босқичларида ўз
-
бек тилини замонавий ва инновацион 
технологиялар асосида мукаммал ўр
-
гатишга алоҳида эътибор қаратиши
-
миз лозим. Токи, болаларимиз ўзбек 
тилида равон ўқийдиган, равон ёзади
-
ган ва теран фикрлайдиган инсонлар 
бўлиб етишсин».
Ушбу даъватлар ҳар бир ватандо
-
шимизни ҳушёр торттирмоғи ҳамда 
фарзандлар камоли йўлидаги улкан 
ишларга руҳлантирмоғи лозим.
Президентимизнинг «Ўзбек тили
-
нинг давлат тили сифатидаги нуфузи 
ва мавқеини тубдан ошириш чора-тад
-
бирлари тўғрисида»ги Фармонига 
кўра, 21 октябрь санасини юртимиз
-
да «Ўзбек тили байрами куни» деб 
белгилаш масаласи илгари сурилди. 
Бу бўйича қонун ҳам қабул қилинди. 
Она тилимизнинг келгуси тараққиёти
-
га оид кўплаб масалалар қаторида 
давлат тили тўғрисидаги қонун ҳуж
-
жатларига риоя қилинишини, соҳага 
оид муаммоларни таҳлил этиб, бу 
борада ягона давлат сиёсати амалга 
оширилишини таъминлаш мақсадида 
Вазирлар Маҳкамасида Давлат тили
-
ни ривожлантириш бў йича алоҳида 
тузилма ташкил этилди. Янги сўз ва 
атамаларни расмий истеъмолга ки
-
ритиш борасидаги ишларни тартибга 
соладиган Атамалар комиссияси ўз 
ишини бош ламоқда. 
Яқин келажакда «Дав
-
лат тили ҳақида»ги қонун бугунги кун 
талаблари нуқтаи назаридан ҳар то
-
монлама чуқур таҳлил қилиниб, яна
-
да такомиллаштирилиши ҳам кўзда 
тутилган.
Бошланган хайрли ишларнинг уз
-
вий давоми сифатида жорий йилнинг 
20 январь куни Вазирлар Маҳкамаси
-
нинг «Мамлакатда давлат тилида иш 
юритишни самарали ташкил қилиш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги қаро
-
ри қабул қилинди.
Бу каби саъй-ҳаракатларда ав
-
вало халқимизнинг фикри эътибор
-
га олиниб, барча муҳим ижтимо
-
ий-иқтисодий, маънавий-маърифий 
қарорлар юртдошларимиз билан ба
-
маслаҳат қабул қилинаётгани фуқа
-
роларда ижтимоий фаоллик ҳиссини 
кучайтирмоқда. Кўпгина долзарб ма
-
салалар қатори, давраларда давлат 
тили, миллий ғурур, орият, тарих ва 
қадриятлар ҳақидаги қизғин баҳс-му
-
нозараларга барчамиз шоҳид бўлиб 
турибмиз.

Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish