Қибрай тумани



Download 2,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana25.02.2022
Hajmi2,68 Mb.
#304593
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
“Тошкент ҳақиқати”

“ёшлар 
дафтари
ҳамда 
“аёллар дафтари”
шакллантирилди. 
Мазкур дафтарлар ҳокимлар, сектор раҳбарлари, мута
-
садди ташкилотларга қайси ҳудудда эртамиз ворислари 
ва аёллар масалалари бўйича ҳолат қандайлиги ҳақида 
аниқ маълумотга эга бўлиш ҳамда шунга қараб зарурий 
чора-тадбирларни белгилашда қўл келди.
Одатда, ишсиз одамлар ҳунар ўрганиш, малака эгал
-
лаш учун маблағдан қийналишади. Энди давлат айни 
шундай паллада ёшлар ва аёлларга моддий ҳамда 
ижтимоий кўмак кўрсата бошлади. Ажратиладиган маб-
лағ меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар
-
ларни ўргатувчи мингдан зиёд нодавлат таълим марказ
-
лари ташкил этилишига хизмат қилмоқда.
2020 йил бутун инсоният учун жиддий синовлар йили 
бўлди. Талафотлар катта, йўқотишлар кўп, асоратлар 
эса ниҳоятда оғир. Аммо ана шундай мушкул вазиятда 
одамзод бир нарсани ўрганди: ҳар қандай вазиятда ҳам 
ҳаёт учун курашишни, олдинга интилишни ҳамда яшаш 
ва ишлашни.
Тўғри, коронавирус пандемияси айни авжи паллада 
ҳамма уйда “қолди”! Яъни, “кўринмас ёв”дан азият чек
-
маслик учун кўпчилик хонадонида иҳоталанишга маж
-
бур бўлди. Ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш 
ва хизмат кўрсатиш муассасалари эшигига қулф осилди. 
Ҳатто қатор давлат идоралари ҳам иш тартибини ўзгар
-
тирди. Бироқ ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ.
Энг муҳими, ана шундай мураккаб вазиятда давлати
-
миз, ҳукуматимиз одамларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани 
йўқ. Аксинча, эҳтиёжманд оилалар ҳар томонлама ман
-
зилли қўллаб-қувватланди. Айни шу вақтда Президенти
-
миз ташаббуси билан 
“темир дафтар”
лар жорий этил
-
гани эса, масаланинг оқилона ечими бўлди. Бу тизим 
давлат ёрдамини йўналтириб туриш, ижтимоий барқа
-
рорликни сақлаб қолиш учун муҳим асос яратди.
Айни пайтда “темир дафтар”лар оилаларни кам
-
бағалликдан чиқариш ишларини режали ташкил этишда, 
рўйхатдагиларга қараб кейинги ишларни мувофиқлашти
-
ришда қўл келмоқда. Ёшлар ва аёллар дафтарлари ҳам 
касб-ҳунар ўргатиш, бандликни таъминлашда манзилли 
ёндашувни кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Эътиборлиси, “ёшлар дафтари”га 18–30 ёшгача бўл
-
ган йигит-қизлар киритилса, “аёллар дафтари” орқа
-
ли 30 ёшдан ошган аёллар қамраб олинади. Рўйхатни 
шакллантиришда ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўл
-
лаб-қувватлаш, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ҳамда 
иштиёқи борларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Камбағалликни одамларга пул тарқатиб қисқарти
-
риб бўлмаслиги – оддий аксиома. Одамлар турмуши 
яхшиланишига тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш 
тизимини ривожлантириш орқали эришиш мумкин. 
Иқтисодий тараққиёт, бир томондан, камбағалликни ка
-
майтирса, иккинчи томондан, камбағалликнинг кўпайи-
ши иқтисодий тараққиётни сусайтиради. Одамларда 
соғлиқни сақлаш ва таълимдан фойдаланиш имкони 
чекланса, улар борган сари қашшоқлашади, иқтисодиёт-
да талаб камаяди. Ўз навбатида, иқтисодиёт ўзининг 
юқори малакали ходимларига бўлган эҳтиё жини қоплай 
олмайди. Оқибатда ўсиш секинлашади.
Шунга қарамай, коронавирус пандемияси авж олган 
2020 йилда аҳолининг барча қатламига ижтимоий ёрдам 
кўрсатилди. Ҳеч ким эътибордан четда қолмади. Маса
-
лан, 2020 йил бошида ҳар ойда 552 минг оилага мод
-
дий ёрдам берилган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич 774 
минг, июль ойида 876 мингтани ташкил этди. Йил охири
-
га бориб эса ижтимоий нафақа берилган оилалар сони 
1 миллион 200 мингтага етди.

Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish