Збекистон республикасининг жиноят кодекси


 -модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

125 -модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш,
шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача
миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(125 -модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47 -
моддасининг биринчи қисми.
Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган
шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
1
1
3


базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача
миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари
ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(125 -модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47 -
моддасининг иккинчи қисми.
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга
ошириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган
бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(125 -модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47 -
моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15 ва 51-моддалари.
(125 -модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига
асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish