Збекистон республикасининг жиноят кодекси



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

120-модда. Бесоқолбозлик
Бесоқолбозлик, яъни эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмасдан жинсий
эҳтиёжини қондириши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
(120-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-
сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
121-модда. Аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш
Хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган аёлни жинсий
алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш
ишлари билан жазоланади.
(121-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша ҳаракат жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда
қондириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки
йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни
чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(121-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
V боб. Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар
Олдинги таҳрирга қаранг.


122-модда. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий
таъминлашдан бўйин товлаш
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни
моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун
суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган
маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай
қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у
жавобгарликдан озод қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 116-моддасининг биринчи қисми («Оила
аъзоларининг ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари»), Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47 -моддаси.
(122-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish