Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

123-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган
ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин
товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига
биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат
мобайнида тўламаслиги, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан
кейин содир этилган бўлса, —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у
жавобгарликдан озод қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 116-моддаси («Оила аъзоларининг ва
бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари»), Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47 -моддаси.
(123-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
124-модда. Болани алмаштириб қўйиш
Тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда қасддан болани алмаштириб қўйиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача
миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат
ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(124-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й.,
03/19/586/4106-сон)
125-модда. Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш
Фарзандликка бола олувчиларнинг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг
эркига қарши, етим ёки ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка
4
5


олишнинг қонун билан қўриқланадиган сирини ошкор қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари билан жазоланади.
(125-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша қилмиш:
а) касб фаолияти ёки хизмат мавқеига кўра фарзандликка олишни сир сақлаши
шарт бўлган шахс томонидан содир этилган бўлса;
б) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача
миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари
ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(125-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 153-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан
тасдиқланган «Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш
(патронат) тўғрисида»ги низом биринчи бўлимининг («Вояга етмаган болаларни фарзандликка
олиш») 18-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги
269-сон қарорига 1-илова сифатида тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва
ҳомийлик тўғрисида Низом»нинг 23-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2012 йил 13 июндаги 171-сон қарорига илова сифатида тасдиқланган «Болалар уйлари тўғрисида
Низом» 25-бандининг тўртинчи хатбошиси.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013
йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish