Тошкент-2021 3 Апрель 2021 10-қисм Тошкент апрель 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»



Download 3,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/181
Sana25.02.2022
Hajmi3,54 Mb.
#303200
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   181
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Апрель 2021 10-қисм
Тошкент
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРДА ЎҚУВЧИЛАРНИ БАРКАМОЛ ШАХС 
СИФАТИДА ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ
Сарибоева Шахноза Мусурмоновна
ГулДУ “Педагогика ва психология” I- босқич магистри
Аннотация
: Ушбу мақолада ўқувчиларни баркамол шахс сифатида тарбиялашнинг пе-
дагогик-психологик омиллари, педагогика фанининг предмети, ўқитишнинг таълим-тарби-
янинг замонавий қонуниятлари, мазмуни, усуллари, воситалари билан ёшларни, мутахас-
сисларни қуроллантирувчи фан бўлганлиги учун унинг методологик асослари мақсад ва 
вазифалари ва усулларини жорий этиш масалалари ҳусусида мулохаза юритилган. 
Калит сўзлар:
Замонавий педагогика, фан предмети, касбий методика. 
Тарбия ғоятда мураккаб жараён бўлиб, ҳар даврнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўзида 
акс эттиради. Унинг усуллари, восита ва омиллари асрлар давомида шаклла- ниб тако-
миллашади, ўзини оқлаган урф-одатлар анъанага айланади. Бинобарин, тарбияда ҳар бир 
халқнинг ўз удуми, усули тарихан шаклланган ва тажрибада синалган дунёқараши тарб 
ия восита лари бў лади, шунинг уч ун тарбия миллий ва тарихий замин дан узилмаслиги 
керак.
Республикамизнинг ижтимоий, иқтисодий камолоти ёш авлоднинг саъйи ҳаракатларига 
боғлиқ эканлиги энди ҳеч кимга сир эмас. Ўсиб келаётган ёш авлод ва уларнинг келажакда 
қандай касб - кор эгаллашлари га қараб, республикамиз ке- лажагини тасаввур қилса 
бўлади. Келажак ёшларники. Ёшлар фаолияти фаровон ҳаётимиз мезонидир. Худди шу 
маънода ёшларнинг таълим -тарбиясига жиддий эътибор бермоғимиз лозим. Ёшлар 
таълим-тарбияси ҳар бир ота онанинг, ўқитувчи тарбиячининг Ватан олдидаги муқаддас 
бурчларидир. Педагогик тадқиқот усуллари ичида болалар ижодини табиий ҳолатда 
ўрганиш ва илмий хулосалар чиқариш усули мавжуд. Бунда дамактаб ўқувчиларининг 
ўзига хос индивидуал тартибдаги фаолиятларига доир омиллар тахлил килинади, муайян 
хулосаларга келинади. Мақсад мустақил Ўзбекистонимиз ёшларининг типик образлари 
ва уларда ижобий хислатларни шакллантиришдир. Шу сабабли ёшларнинг турли ёзма 
дафтарлари, тутган кундаликлари, ёзган хатлари, шеър ва хикоялари, ҳаётий режалари, 
иншолари, турли ёзма ҳисоботлари улар маънави- ятини ўрганиш учун манба бўлиб хизмат 
қилади. Оқибатда, мактаб ўқувчилари орасидан етишиб чиқаётган қобилиятли, талантли 
ёшларни эртароқ аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён бўлиши учун режа ва 
шароитлар яратиш имкони пайдо бўлади. Болалар ижодини ўрганиш манбаи кўп бўлиб, 
улар қуйидагича номланади: фан олимпиадалари, мавзулар бўйича конкурслар, мактаблар 
бўйича кўргазмалар , мусобақалар, саёҳатлар ва хаказо. Жамият тараққиё ти ва шахc камо 
лоти уч ун бўлган ма ънавий ва ахлоқий пок ланиш, иймон, инсоф, диёнат, ор -номус, 
меҳр -оқибат, кексаларга ҳурмат сингари инсоний фазилатлар ўз -ўзидан пайдо бўлмайди. 
Ҳаммасининг заминида ёш авлодга оилада, умумий таълим мактабларида, халқ таълими 
тизимининг бошқа тармоқларида бериладиган таълим -тарбия ётади. Умуман олганда, ўсиб 
келаётган ёш авлодни замо намиз руҳига мос, баркамол инсон бўлишлари учун, тарбиянинг 
таркибий қисмлари (ақлий, ахлоқий, жисмоний, меҳнат, эстетик тарбия ва политехник 
таълим) га янгича нигоҳ ташлаш ва ўша таълимни амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқмоқ 
лозим. Ўқитувчи ўқувчи қалбига йўл топиш учун билими ва иши билангина эмас, айни 
пайтда одоб - ахлоқи, маданияти, рост гўйлик ва ширин суҳанлиги билан намуна бўлиши 
лозим. Шундагина ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ҳақиқий дўстона муносабат қарор топади. 
Тарбияда инсон шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир бола, ўсмир ва ёш 
йигитнинг бетакрор ва ўзига хослигини ҳурматлаш, унинг ижтимоий ҳуқуқи ва эркинлигини 
ҳисобга олиш лозим. Тарбияга яхлит тизимли ёндашиш тарбиянинг педагогик ҳаракатнинг 
пировард натижасига йўналтирилганлик даражасини белгилаб беради. Бунда педагогик 
мақсад ва вазифалар, унинг мазмуни тарбиявий жараённинг барча қатнашчилари томонидан 
тан олиниши шарт. Шахслараро муносабатларда инсонпарварлик, педагоглар ва ўқитувчилар 
ўртасида ҳурмат туйғуларини шакллантириш, болалар фикрига эътибор қилиш, уларга 
меҳрибонларча муносабатда бўлиш лозим. Мактаб осоишталик, инсонга меҳр -муҳаббат 
бешиги бўлиши керак. Педагогика шахснинг камолотга етишини мураккаб ва зиддиятли 


162

Download 3,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish