Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятни бажаришни учинчи шахс



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   407
241-модда. мажбуриятни бажаришни учинчи шахс 
зиммасига юклаш
Шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг 
бир қисмини бажариш, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада 
назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан 
бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс 
зиммасига юклатилиши мумкин.
Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбур-
лиги қонун ҳужжатлари, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан 
англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф 
қилинган ижрони қабул қилиши шарт.
мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонун ҳужжатлари 
ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган 
бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлади.
1. ЎзР ФКнинг 241-моддаси қоидаларида шартномадан келиб 
чиқадиган мажбуриятни учинчи шахс зиммасига юклаш имконияти 
кўзда тутилган. Бу ҳолатларда учинчи шахснинг мажбуриятни 
қабул қилишга розилигини олиш зарур, шунингдек тарафлар 
ўртасидаги шартномада тегишли қоида акс этган бўлиши, ёхуд 
учинчи шахсда ёки тарафлардан бирида тегишли шартнома мавжуд 
бўлиши, ё бўлмаса қонун ҳужжатида мазкур мажбуриятни учинчи 
шахс зиммасига ўтказилишини кўзда тутувчи қоида бўлиши талаб 
этилади. Айтиш керакки, мажбуриятларни учинчи шахсга юклаш 
фуқаролик муомаласида, айниқса тадбиркорлик фаолиятига татбиқан 
ва аввало субконтрагентлик муносабатларида кенг тарқалган. мазкур 
модданинг қоидалари кўп ҳолларда транзит орқали етказиб беришда 
(таъминотчи товарларни харидорга етказиб берилишини ўзининг 
таъминотчисига, яъни товар ишлаб чиқарувчига топширади), 
субпудрат (ёрдамчи пудрат) ҳолатларида (пудратчининг топшириғи 
бўйича субпудратчи ижрони бевосита буюртмачига ўтказади), 
субижарада (субижарачи (иккиламчи ижарачи) ижарачининг 
топшириғига биноан ижара ҳақини бевосита ижарага берувчига 
топширади), субкомиссияда (субкомиссионер сотиб олинган товарни 
комиссионер берган топшириқ асосида бевосита комитентга ўтказиб 
беради) ва ҳ.к. тез-тез татбиқ этилади.
2. Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга 
мажбурлиги қонун ҳужжатлари, шартнома ёки мажбуриятнинг 
моҳия тидан англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс 


596
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
томонидан таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт. «мажбу-
риятнинг моҳиятидан» деган иборанинг ва қарздорнинг шахсан 
ўзи ижро этиши тўғрисидаги шартларнинг киритилганлиги 
ижрочининг ўтказилиши мажбурият нарсасини ташкил этувчи 
ҳатти-ҳаракатларнинг хусусиятига боғлиқ эканлигини кўрсатади. 
қарздор, масалан, мажбурият ижодий хусусиятга эга бўлган ҳолатда 
(рассом, режиссёр, ёзувчи кабилар билан шартнома), уни учинчи 
шахсга ўтказиб бера олмайди. қарздор мажбуриятни шахсан ижро 
этиши қонун ҳужжатларида шарт қилиб қўйилган ҳолатга ЎзР 
ФКнинг 884-моддасида келтирилган омонатнинг учинчи шахсга 
топширилиши буни юк топширувчининг манфаатлари зарур қилиб 
қўйган ва омонат сақловчи унинг розилигини олиш имкониятидан 
маҳрум бўлган ҳолатлардан бошқа барча ҳолатда тақиқланиши мисол 
бўла олади.
Табиийки, қарздорнинг мажбуриятларни бажармаганлик учун 
кредитор олдидаги жавобгарлиги масаласи, мажбурият учинчи 
шахсга ўтказиб берилишига қарамай сақланиб қолади. ЎзР ФКнинг 
241-моддаси, учинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятнинг бажарил-
маганлиги учун, башарти қонун ҳужжатларида ёки шартномада 
учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, 
шартномадаги тараф жавоб беради.
шуни таъкидлаш мумкинки, учинчи шахс томонидан мажбурият 
ижроси бўйича тегишли хатти-ҳаракатларнинг амалга оширилиши 
билан худди ана шу ҳаракатларни қарздорнинг ўзи амалга оширган 
ҳолатдаги каби мазкур мажбуриятнинг бекор бўлишига олиб келади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish