Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қаровсиз ҳайвонлар



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   407
195-модда. Қаровсиз ҳайвонлар
Қаровсиз ёки адашган чорва молларини ёхуд бошқа қаровсиз уй 
ҳайвонлари ёки қўлга ўргатилган ҳайвонларни тутиб олган шахс 
уларни эгасига қайтариши шарт, башарти ҳайвонларнинг эгаси ёки 
унинг қаердалиги номаълум бўлса, тутиб олган пайтдан бошлаб уч 
кундан кечиктирмай топилган ҳайвонлар тўғрисида милицияга, 
тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органига хабар қилиши шарт, улар ҳайвонларнинг эгасини қидириш 
чораларини кўрадилар.
Ҳайвонларнинг эгаси қидирилаётган вақтда уларни сақлаш ҳамда 
улардан фойдаланиш учун тутиб олган шахсда қолдирилиши ёхуд 
зарур шароити бўлган бошқа шахсга сақлаш ва фойдаланиш учун 
топширилиши мумкин. Қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахснинг 
илтимосига кўра ҳайвонларни боқиши учун зарур шароити бўлган 
шахсни топиш ҳамда ҳайвонларни унга топширишни милиция
тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи амалга оширади.
Қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахс ҳамда бу ҳайвонлар 
сақлаш ва фойдаланиш учун бериб турилган шахс уларни лозим 
даражада сақлашлари шарт ва ҳайвонлар нобуд бўлиши ёки шикаст-
ланиши учун айбдор бўлсалар, ҳайвонларнинг нархи доирасида жавоб-
гар бўладилар.
1. қаровсиз ҳайвонларнинг ҳуқуқий режими шарҳланаётган 
модданинг меъёрлари билан тартибга солинади, чунки ҳайвонлар 
ҳуқуқнинг алоҳида объектидир. ФКнинг 93-моддасига мувофиқ, 
қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мол-мулк 
тўғрисидаги умумий қоидалар ҳайвонларга нисбатан қўлланилади. 
Ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида ҳайвонларга билан шафқатсиз 
муносабатда бўлишга йўл қўйилмайди.
мазкур модда меъёрлари қаровсиз ёки адашган чорва молларга, 
ва шунингдек бошқа хил қаровсиз хонаки ёки қўлга ўргатилган 
ҳайвонларга нисбатан қўлланади. қаровсиз ёввойи ҳайвонларга 
нисбатан мазкур меъёрлар қўлланилмайди.
Ҳайвон ўз эгасининг ихтиёридан ташқари унинг эгалигидан 
чиқиб кетганлигида ва ушлаб олиниши пайтида бошқа шахснинг 
хўжалигида мавжуд бўлмаганлигида қаровсиз ҳисобланади. Адашган 


488
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
деб, худди қаровсиз ҳайвон каби мулкдорнинг ихтиёридан ташқари, 
унинг эгалигидан чиқиб кетган лекин, ундан фарқли ўлароқ, ушлаб 
олиниши пайтида бошқа шахснинг хўжалигида бўлган ҳайвон 
ҳисобланади.
3. шарҳланадиган модданинг меъёрлари, асосан қаровсиз ёки 
адашган чорва молларни ва шунингдек бошқа хил қаровсиз ёки 
қўлга ўргатилган ҳайвонларни ушлаб олган шахсларнинг асосий 
вазифаларини белгилайди.
Биринчидан, агарда қаровсиз ёки адашган чорва молнинг 
эгаси ҳайвонни ушлаб олган шахсга маълум бўлса, мазкур шахс 
зиммасига молни эгасига қайтариб бериш мажбурияти юклатилади. 
Иккинчидан, агарда мулкдор номаълум бўлса ёки унинг яшаш жойи 
маълум бўлмаса, ҳайвонларни ушлаб олган шахс уларни ушлаб 
олиш пайтидан уч кундан кечикмай топилган ҳайвонлар тўғрисида 
милицияга, тегишли давлат органига ёки фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органига хабар бериши керак. Ўз навбатида улар 
мулкдорни аниқлаш бўйича чораларни кўришга мажбурдирлар.
4. мазкур модданинг иккинчи қисмида мулкдорнинг қидируви 
вақтида ҳайвонларни сақлаш бўйича масалалар махсус тарзда 
тартибга солинади, чунки қонун ҳайвонларга нисбатан ғамхўрликни 
ва алоҳида эътиборли бўлишни талаб қилади. Ҳайвонларни 
кимнингдир қўлига сақлашга қолдиришнинг муҳим шарти емиш, 
мослаштирилган хоналар ва шу каби сақлаш учун зарурий 
шароитларнинг мавжудлигидир. Агарда ҳайвонларни ушлаб олган 
шахсда ҳайвонларнинг сақланиши учун барча зарурий шароитлар 
мавжуд бўлса, бу ҳолда улар унинг қўлида қолдирилиши мумкин. 
Агарда у ҳайвонларни сақлаш имконига эга бўлмаса, улар бошқа 
шахсга сақлаш учун топширилиши мумкин, бунда мазкур шахс 
милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларни ўзини ўзи 
бошқариш органи томонидан тайинланиши мумкин. Ҳайвонларни 
сақлаётган шахслар, қонун томонидан белгиланган қоидалар 
доирасида, улардан хўжаликда фойдаланишлари (масалан, жун, сут 
олишлари) мумкин. Лекин, шу билан бирга мазкур шахслар айни 
ҳайвонларнинг наслини олиш ҳуқуқига эга эмаслар, чунки ФКнинг 
92-моддасига биноан, ашё келтирадиган мевалар ва даромадлар 
ашёнинг эгасига тегишли.
5. қаровсиз ҳайвонларни ушлаб олган шахс ва мазкур ҳайвон-
ларни сақлаган шахснинг зиммаларига уларни талаб даражасида 
сақланмаганликлари оқибатида ҳайвонларнинг нобуд бўлиши ёки 


489
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
зарарланишида айби бўлган тақдирда, уларнинг қиймати доирасида 
мулкдор олдида жавобгарлик юклатилади.
6. ФКда қаровсиз ҳайвонларнинг режимини белгилаш ўзининг 
мантиқий ниҳоясига етказилмаганлигини таъкидлаш лозим. 
мазкур модда ҳайвонларни ушлаб олган шахслар учун фақат 
мажбуриятларни белгилаб беради, бироқ қаровсиз ҳайвонларнинг 
кейинги юридик тақдирини аниқламайди. қаровсиз ҳайвонларни 
пировардда ким қўлга киритади, қандай шартлар асосида ва қандай 
тарзда қаровсиз ҳайвонларни сақлаш харажатларининг қопланиши ва 
тақдирланиши амалга оширилади, каби баъзи бир муҳим саволлар 
жавобсиз қолади. Бундан ташқари, қаровсиз ҳайвонларнинг кейинги 
юридик тақдирининг аниқланиши мақсадида, модданинг таркибида 
кодексдаги бошқа меъёрларга, масалан топилма тўғрисидаги 
қоидаларга ҳавола келтирилмаган. Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш 
йўлларидан бири қонун ўхшашлигининг қўлланишидир. ФКнинг 
5-моддасига мувофиқ, муносабатлар қонун ҳужжатлари ёки 
тарафларнинг келишув билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган 
ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни 
тартибга солувчи нормаси қўлланилади. шундан келиб чиққан 
ҳолда, қаровсиз ҳайвонларга мулк ҳуқуқини қўлга киритиш, қаровсиз 
ҳайвонларнинг сақланиши учун қилинган сарф-харажатларни 
қоплаш ва тақдирлаш каби масалалар бўйича ўхшашлик тарзида 
ФКнинг 193–194-моддаларининг топилмаларга тааллуқли масала-
ларни тартибга солувчи меъёрларини қўллаш мумкин. Лекин, бу 
ҳар қандай ҳолда ҳам қаровсиз ҳайвонларнинг ҳуқуқий режимини 
тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисидаги масалани кун 
тартибидан олиб ташламайди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish