11-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари
Фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади:
ҳуқуқни тан олиш;
ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган
ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини
олиш;
битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқи-
батларини қўллаш;
давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;
шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши;
бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;
зарарни тўлаш;
неустойка ундириш;
маънавий зиённи қоплаш;
ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартириш;
давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги.
Фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқача усуллар
билан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин.
1. шарҳланаётган моддада фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш усулларининг рўйхати келтирилмоқда. ЎзР ФКда фуқаролик
ҳуқуқларини ҳимоялашнинг иқтисодий ва суд амалиётида энг кўп
учрайдиган 11 усули келтирилган. Аммо ушбу рўйхатни узил-кесил
деб атаб бўлмайди. Фуқаролик ҳуқуқини қонунда назарда тутилган
бошқа усуллар билан ҳам ҳимоялашга йўл қўйилади. Бир пайтнинг
ўзида фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг бир неча усулини
қўллаш истисно қилинмайди. Фавқулодда ҳолатларда, қонунчилик
талаблари юзасидан ёки бузилган (даъво қилинган) ҳуқуқнинг
хусусиятидан келиб чиқиб, у фақат муайян усул билан ҳимоя
қилиниши лозим.
Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг усуллари, мазкур усул-
ларни амалга ошириш механизмига боғлиқ равишда бўлиниши
мумкин:
37
2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши
1) фақат суд томонидан, айрим ҳолатларда эса бошқа ваколатли
давлат органлари томонидан қўлланадиган усуллар, бу эса муайян
усул воситасида ҳимоя қилиш тўғрисида уларга илтимоснома билан
мурожаат қилиш заруратини назарда тутади (ҳуқуқни тан олиш,
ҳуқуқ бузилгунига қадар мавжуд бўлган ҳолатни тиклаш, ҳуқуқни
бузувчи ҳаракатларни тўхтатиш ва ҳ.);
2) ҳуқуқий муносабат иштирокчиси томонидан мустакил
равишда қўлланадиган усуллар (ўз-ўзини ҳимоялаш, қонунда ёки
шартномада назарда тутилган бўлса, мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама воз кечиш йўли билан ҳуқуқий муносабатларни бекор
қилиш ва б.);
3) ҳам суд органларининг ёрдами билан, ҳам мустақил тартибда
қўлланадиган усуллар (зарарни қоплаш, неустойка ундириш ва б.).
Ҳуқуқ субъектлари томонидан бузилган ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоялашнинг турли усуллари ва чораларини қўллаш
имконияти субъектив фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишнинг
кафолатларидан бири бўлиб хизмат қилади.
2. Ҳуқуқни тан олиш билан мазкур шахсда ҳуқуқ мавжудлиги
юзасидан вужудга келадиган гумонлар бартараф этилади. мазкур
шахсда ушбу субъектив ҳуқуқнинг мавжудлиги ёки йўқлигини
юрисдикция органи сифатида фақат суд тасдиқлаши ёки рад этиши
мумкин. Фуқаролик ҳуқуқларини тан олишнинг усулларидан бири
сифатида ҳуқуқни тан олиш шахсда субъектив ҳуқуқ мавжудлиги
бирон кимса томонидан инкор қилинса, натижада низо юзага келиши
мумкин бўлган ҳолатларда қўлланади. масалан, шахс суд томонидан
мусиқий ёки ўзга асарнинг муаллифи деб тан олинса, шу тахлит суд
мазкур ҳуқуқни бошқа шахс томонидан ўзлаштирилиши имконини
бартараф этган бўлади. Нотураржой битта хонага бир нечта юридик
шахс мулк ҳуқуқини даъво қиладиган ҳолатлар учраб туради.
мазкур нотураржой хонасига ушбу юридик шахслардан бирининг
мулк ҳуқуқини суд томонидан тан олиниши низони кейинчалик
давом этишини истисно қилади.
Бузилган ёки даъво қилинаётган ҳуқуқни тан олиш тўғрисидаги
талаб кўпинча бошқа талабларни мажбурий бажартириш учун асос
бўлади. масалан, кўчмас мол-мулкка мулк ҳуқуқини рўйхатга
олишни талаб қилишдан аввал унга бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш
тўғрисида судга даъво топширилиши, кўчириб киритиш тўғрисидаги
талабдан аввал нотураржой хонасидан фойдаланиш ҳуқуқини тан
38
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
олиш тўғрисида даъво киритилиши мумкин. шу билан бирга,
ҳуқуқни тан олиш мустақил аҳамиятга ҳам эга бўлиши мумкин,
юқорида баён этилган мусиқий ёки адабиёт, илм-фан, санъат,
асарларига, ихтиро ва бошқаларга муаллифлик ҳуқуқини тан олиш
ҳолатлари каби.
Ҳуқуқни тан олиш юридик аҳамиятга эга фактларни аниқлаш
воситасида ЎзР ФПК 283-моддаси ва ЎзР хПК 29-моддаси асосида
амалга оширилиши мумкин.
3. Ҳуқуқ бузилгунга қадар мавжуд бўлган ҳолатни тиклаш
ҳамда ҳуқуқни бузувчи ёки уни бузиш хавфини юзага келтирувчи
ҳаракатларни тўхтатиш субъект ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг
кенг тарқалган усули ҳисобланади. Ҳуқуқ бузилгунга қадар мавжуд
бўлган ҳолатни тиклаш, ҳимоя усули сифатида, энг аввало, ҳуқуқнинг
бузилиши оқибатларини бартараф этишга қаратилган бўлиб, ҳуқуқий
муносабат субъектларини бузилишгача бўлган дастлабки ҳолатга
қайтаришдан иборат. Бунга, ўзганинг ер участкасида ўзбошимчалик
билан иморат қурган шахсни уни бузиб ташлашга мажбур қилиш
(ЎзР ФК – 212-моддасининг 3-қисми), шунингдек, ҳақиқий бўлмаган
битим оқибатларини қўллашда икки тарафлама реституция (ЎзР ФК
114-моддаси) ёки низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш (ЎзР ФК
113-моддаси) мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин.
хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик аҳамиятли ҳаракат-
ларини суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши, масалан, ОАЖ
умумий йиғилиши қарорини бекор қилиб, кейинчалик эса ОАЖ
умумий йиғилиши қарори қабул қилингунга қадар мавжуд бўлган
ҳолатнинг тикланиши кўп учрайдиган мисол бўлиши мумкин.
Ҳуқуқни бузувчи ёки ҳуқуқни бузиш хавфини юзага келтирувчи
ҳаракатларни тўхтатиш ҳуқуқни ҳимоя қилиш усули сифатида
суд томонидан, нафақат давом этаётган хуқуқ бузилишини тўхта-
тиш, балки ҳуқуқбузар шахс томонидан унинг кейинчалик такрор-
ланишининг олдини олишнинг реал имконияти мавжуд шароитларда
қўлланиши мумкин. мазкур усулдан мулкдор, эгалик ҳуқуқидан
маҳрум бўлиш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатлардан ўз ҳуқуқини
ҳимоялаш учун негатор даъво топшириш йўли билан (ЎзР ФК
231-моддаси), келажакда зарар етказиш хавфи бўлганда эса, бундай
хавфни юзага келтирувчи фаолиятни таъқиқлаш тўғрисида даъво
тақдим этиш йўли билан фойдаланиши мумкин.
39
2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши
4. Битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва уни ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг усули
сифатида ЎзР ФК 113–128-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб
фақатгина ЎзР ФКда кўрсатилган шахслар томонидан тақдим
этилиши мумкин. масалан, юридик шахс томонидан унинг ҳуқуқ
лаёқати доирасидан четга чиқадиган битим амалга оширилганда
унинг таъсисчиси (иштирокчиси) ёки давлат томонидан ваколат-
ланган орган судга даъво билдириш ҳуқуқига эга бўлади. (ЎзР ФК
125-моддаси).
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимларга келсак, бундай битим,
низоли битимдан фарқли равишда, суд томонидан унинг ўз-ўзидан
ҳақиқий эмаслигини албатта тан олинишини талаб этмайди. Аммо
ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш
талабини қўйиш имкони ЎзР ФК томонидан истисно қилинмайди. Ўз-
ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини
қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши
мумкин. шу билан бирга суд, бирон шахснинг бузилган субъектив
ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида бундай оқибатларни ўз ташаббуси
билан қўллашга ҳақли (ЎзР ФК 113-моддаси).
5. Давлат органи ёки фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органи
ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш; ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя
қилиш ва зарарларни қоплаш усуллари хусусида тегишли равишда
ЎзР ФК 12, 13 ва 14-моддаларининг шарҳини қаранг.
6. Одатда реал (ҳақиқий) бажариш деб аталувчи, мажбуриятни
натура шаклида бажаришга мажбур қилиш фуқаролик ҳуқуқларини
ҳимоя қилишнинг усулларидан биридир. Яъни қарздор шартнома
ёки қонунда унинг зиммасига юклатилган мажбуриятни бажаришга
мажбурланади (товарни топшириш, хонани тақдим этиш ва ҳ.к.).
масалан, қарздор мажбуриятни тегишли тарзда бажармаганида
кредитор ундан мажбуриятни натура шаклида бажаришни,
яъни мажбуриятнинг моҳиятини ташкил қилувчи ҳаракатларни
содир этишни талаб қилишга ҳақли бўлади (ЎзР ФК 330-моддаси
1-қисми). Аммо мажбуриятни бажармаганида зарарларнинг қоп-
ла ши ҳамда бажармагани учун неустойка тўлаши қарздорни маж-
буриятни натурада ижро этиш мажбуриятидан озод қилади (ЎзР
ФК 330-моддаси 2-қисми). Бошқа бир мисол сифатида ЎзР ФК
408-моддасини кўрсатиш мумкин, унда сотиб олувчининг товар-
40
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
да аниқланган камчиликларни бепул бартараф қилишни ёки
камчиликларга эга товарни алмаштириб беришини сотувчидан талаб
қилиш ҳуқуқи назарда тутилади.
мажбуриятни натура шаклида бажаришнинг реал имконияти
сақланиб қолган тақдирдагина мажбуриятни натура шаклида ижро
этиш талаби қондирилиши мумкин. Акс ҳолда гап зарарларни
қоплаш ёки товар қийматини қоплаш ҳақида кетиши мумкин.
7. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг неустойка
ундириш усули, башарти мазкур чора шартномада ёки томон-
ларнинг келишувида назарда тутилган бўлса, қўлланади. Неустой-
ка ундирувини қўллашда ЎзР ФК 22-бобининг 1-параг рафи
260–263-моддаларининг, шунингдек, 24-бобининг 324–339-мод дала-
рининг талаблари ҳисобга олиниши керак. моҳиятан неустойка
нафақат фуқаролик ҳуқуқларининг ҳимоялаш усули, балки мажбурият
бажарилишини таъминлашнинг ҳам усулидир (ЎзР ФК 259-моддаси).
Яъни, худди кўрилган зарар каби, неустойканинг таркибий
қисмларидан бири унинг компенсация вазифасидир. Нестойкадан
фарқли равишда, мажбуриятни бажармаслик ёки тегишли асосда
бажармаслик оқибатида етказилган зарарлар, қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қарздор
томонидан кредиторга қоплаб берилиши шарт (ЎзР ФК 324-моддаси).
8. ЎзР ФКнинг мазкур моддасида назарда тутилган маънавий
зиённи қоплаш фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг усули
сифатида хизмат қилади. маънавий зиённи қоплаш фуқароларнинг
номоддий манфаатларини (шахсий номулкий ҳуқуқларини) ҳимоялаш
ҳисобланади (ЎзР ФК 8-бобининг 97–100-моддалари). маънавий зиён
пул маблағлари шаклида қопланади ҳамда қопланиши лозим мулкий
зиёнга боғлиқ бўлмаган ҳолда қопланади (ЎзР ФК 1022-моддаси).
маънавий зиённи қоплаш миқдори суд томонидан, ЎзР ФК
57-бобининг 4-параграфи 1021–1022-моддаларида кўрсатилган
қоидаларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Юридик шахслар ҳам умумий қоида бўйича маънавий зиённи
қоплашни талаб қилишлари мумкин. ЎзР ФК 100-моддасининг
тўққизинчи қисмида, ушбу моддадаги фуқаронинг ишчанлик
обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаси юридик шахснинг
ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам тегишли йўсинда
татбиқ этилиши назарда тутилади. масалан, юридик шахслар фао-
лиятнинг тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий соҳаларида ишчанлик
41
2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши
обрўсини ҳимоя қилиш учун хўжалик судига даъво тақ дим этиш
усулидан фойдаланишлари мумкин. (ЎзР хПК 24-моддаси 8-қисми).
9. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг усули сифатида
ҳуқуқий муносабатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш шарт-
номада, ЎзР ФКда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида (ЎзР ФК
340-моддаси, шунингдек, 341–352-моддалари) назарда тутилган тартиб
ва асосларда қўлланади. Томонларнинг келишуви, мажбуриятларнинг
бажарилиши ва бошқа қонуний йўллар билан мажбуриятларнинг
бекор бўлиши ёки ўзгартирилиши фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялаш
воситасидан фойдаланиш деб қаралиши мумкин эмас. Бундан,
ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш ёки ўзгартириш ҳимоя воситаси
сифатида агарда томонлардан бирининг бир томонлама аризаси
бўйича, бошқа томон шартномани жиддий бузганда ёки қонунчилик
ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосларда, ҳуқуқий
муносабатлар бекор бўлганда ёки ўзгартирилганда қўлланади.
Бунда ҳуқуқий муносабатлар ҳам томонларнинг келишуви билан,
ҳам суднинг қарори билан бекор бўлиши ёки ўзгартирилиши
мумкин (ЎзР ФК 382, 383-моддалари). шартнома томонлардан
бирининг талаби билан ҳам бекор бўлиши мумкин (масалан, ЎзР ФК
455-моддаси бўйича маҳсулот етказиб бериш шартномаси маҳсулот
етказиб берувчи ёки сотиб олувчи томонидан жиддий бузилганда,
қарши томон ҳуқуқни бузган шароитда ЎзР ФК 343-моддасига асосан
муқобил талабларни ҳисобга ўтказилганда).
хулоса қилиб, ЎзР ФКнинг алоҳида шартномалар тўғрисидаги
норма лари мажбуриятлар бузилишининг турли ҳуқуқий оқибат-
ларини назарда тутишини айтиб ўтиш мумкин. Ҳуқуқ субъекти
томонидан бундай оқибатларнинг қўлланиши ҳам ўз ҳуқуқини
ҳимоялашнинг усули ҳисобланади. маҳсулот сотиб олувчининг
жўнатиш разнарядкасини тақдим қилмаслиги, яъни товарларни қабул
қилиб олувчиларни кўрсатмаслиги, маҳсулот етказиб берувчига ё
маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бош тортиш,
ёки сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқини беради. (ЎзР ФК 441-моддаси).
шартномада шартномавий муносабатларни бузаётган томонга
таъсирнинг турли ҳуқуқий воситалари назарда тутилиши мумкин,
яъни товарни, ишларнинг ҳақини тўлашнинг тартиби, шакли ва
муддатларини ўзгартириш; ҳақни тўлашдан бош тортиш.
42
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Таъсирнинг (ҳимоялаш усулининг) шу каби ҳуқуқий воситалари
кўпинча тезкор санкциялар деб аталади, чунки уларнинг қўлланиши
ҳуқуқни бузувчи учун турли мулкий йўқотишларга олиб келади
ҳамда адабиётларда мулкий жавобгарликка яқин турувчи махсус
оқибатлар сифатида кўриб чиқилади.
10. Давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органинининг қонунга зид бўлган ҳужжатини суд томонидан
қўлламаслик фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ўзига хос
алоҳида усули ҳисобланади. Бу ҳолда ҳужжат деганда ҳам норматив,
ҳам муайян шахс ёки шахслар гуруҳига йўналтирилган норматив
бўлмаган тартибда ҳуқуқни қўллаш ҳужжатини тушуниш керак.
Бу ҳолда суд томонидан қонунни қўлламаслик имкони истисно
қилинади, чунки ҳимояланишнинг кўриб чиқилаётган усулини
қўллашлик учун асос ҳужжатнинг қонунга зидлигидир.
ЎзР хПК 12-моддасининг иккинчи қисмида ҳам худди шундай
ёндашув кўрсатилган бўлиб, бунда хўжалик суди ишни кўриш
чоғида давлат органи ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга тўғри
келмаслигини, шу жумладан, у ваколат доирасидан четга чиққан
ҳолда чиқарилганини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул
қилади, яъни ушбу ҳужжатларни низони ҳал этишда қўлламайди.
11. Фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқа
усуллар билан ҳам ҳимояланиши мумкин. қарздор ашёни топшириш,
ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини
бажармаганида кредитор томонидан уни бажаришни учинчи шахсларга
топшириши ёки барча зарур харажатларни қарздорга юклаб ўзи
бажариши фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг шундай усулига
мисол бўлиши мумкин. (ЎзР ФК 328-моддаси, ЎзР ФК 453-моддаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |