Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   407
9-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш
Фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаро-
лик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз 
хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқларини амалга 
оширишдан воз кечиши бу ҳуқуқларнинг бекор қилинишига олиб 
келмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг 
ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини 
бузмаслиги шарт. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари иштирок чила-
рининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда 
тутилади.
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда 
жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат 
қилишлари, тадбиркорлар эса – иш одоби қоидаларига ҳам риоя 
этишлари керак.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказиш-
га, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек 
ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган 
ҳаракатларига йўл қўйилмайди.
Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда 
тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли 
ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин.


30
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
1. ЎзР ФК 9-моддасининг қоидаларида фуқаролик қонунчили-
гининг пойдевор, негиз кафолатларидан бири – фуқаролик-ҳуқуқий 
муносабатлари субъектларининг ўзларига тегишли фуқа ролик 
ҳуқуқларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи назарда тутилади. 
Ушбу ҳуқуқ ўз таркибига ҳуқуқлардан фаол фойдаланиш, жумладан, 
ҳимояланиш ҳуқуқини (бу шунингдек, ЎзР Конституциясининг XII 
бобида ҳам кўрсатилган) ҳам, ўз ҳуқуқларини амалга оширишни рад 
этишни ҳам олади. Яъни ҳуқуқ субъектида танлаш имкониятлари 
бўлиб, ҳуқуқ эгасини бирон шахс томонидан қарор қабул қилишга 
мажбурлашга йўл қўйилмайди. масалан, томонларда бири шартнома 
шартларини бузган тақдирда товон ундиришга ҳақли томон уни 
талаб этиши ёхуд ўз ихтиёри ва манфаати асосида ундан воз кечиши 
мумкин (ЎзР ФК 1-моддасининг 2-қисмида шунга ўхшаш ҳуқуқ 
кўрсатилган).
2. ЎзР ФК 9-моддасининг иккинчи қисм қоидасида субъект ўз 
ҳуқуқларини амалга оширишдан воз кечганда у мазкур ҳуқуқдан 
маҳрум бўлмаслиги умумий қоида сифатида назарда тутилмоқда. 
Ҳуқуқ субъектлари ўзларига тегишли фуқаролик ҳуқуқларини 
амалга оширишдан воз кечганда бу ҳуқуқий оқибатларга олиб 
келмайди. Аммо қонунчиликда истисно ҳолатлар ҳам назарда 
тутилади. масалан, кредитор қарздордан қарзни олишдан воз 
кечганда, у кейинчалик қарзни талаб қилиш ҳуқуқини йўқотади 
(ЎзР ФК 348-моддаси) ёки мулкдор имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини 
амалга оширишдан воз кечса ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан 
эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида, бошқа мол-
мулкка нисбатан эса ўн кун давомида амалга оширмаганда ҳам у 
мазкур ҳуқуқни йўқотади (ЎзР ФК 224-моддаси).
3. қонун чиқарувчи, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш 
бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқ-
ланадиган манфаатларини бузмаслигини шарт қилиб белгилади. 
Юқорида кўрсатилган тамойил, ҳуқуқни суиистеъмол қилишга 
йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисидаги умумҳуқуқий тамойил билан 
бир хилдир, яъни фуқаро томонидан ҳуқуқ ва эркинликларининг 
амалга оширилиши бошқа шахслар, давлат ва жамиятнинг қонуний 
манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаслиги лозим (ЎзР 
Конституциясининг 20-моддаси). Фуқаролик муомаласи иштирок-
чиларининг ҳаракатлари асосида ҳалоллик, оқиллик ва адолат 
назарда тутилади. шунингдек, ўз ҳуқуқларини амалга оширишда 


31
2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари жамиятнинг 
маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, 
тадбиркорлар эса иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак.
«Ҳалоллик», «оқиллик» ва «адолат» тушунчаларига бу ҳолда 
нафақат юридик-ҳуқуқий, балки маънавий-ахлоқий мазмун ҳам 
киритилмоқда. Наинки нормал иқтисодий фаолият, жамиятнинг 
бутун ҳаёти ҳам фаолият асосида маънавий тамойил ва ахлоқ 
нормаларисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. халқимизнинг кўп 
асрлик тарихи давомида ишлаб чиқилган ишбилармонлик одоби 
қоидаларига ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи 
шахслар томонидан риоя қилиниши лозим. қонунчилик ёки юридик 
шахснинг таъсис ҳужжатлари асосида унинг номидан иш юритаётган 
шахс ўз ҳаракатларида ҳалоллик ва оқилликка таяниб иш кўриши 
мажбурий талаб эканлигини қўшиб қўйиши лозим (ЎзР ФК 
45-моддаси).
ЎзР ФК 9-моддасининг 4-қисмида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш-
га йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланиб, ҳуқуқни суиистеъмол 
қилишнинг аниқ шакллари, фуқаролар ва юридик шахсларнинг 
бошқа шахсга зарар етказишга ҳамда ҳуқуқни унинг мақсадига 
зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатлари келтирилади. 
Ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг бу шакллари асосида субъектив 
омил – ҳуқуқдан ўзга шахснинг зарарига фойдаланиш ёки ҳуқуқдан 
унинг мақсадига зид тарзда фойдаланиш қасди ётади. Бирон 
шахсга зарар етказишни ёки ҳуқуқдан унинг мақсадига зид тарзда 
фойдаланишни асосий мақсад қилиб фуқаролик ҳуқуқи амалга 
оширилганда, мазкур ҳуқуққа эга шахс ҳар доим айбли ҳаракат 
қилади, бунда айб тўғридан-тўғри қасд шаклини олади. Бошқа 
ҳолларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга оид ҳаракатлар мазкур 
ҳуқуққа эга шахс томонидан ўз манфаатлари йўлида содир этилади, 
аммо бунинг натижасида субъектив ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган 
доирадан ташқарига чиқиб, фуқаролик муомаласининг бошқа 
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузади. Бунда мазкур 
ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахснинг содир этилаётган ҳаракат ва унинг 
оқибатларига муносабати билвосита қасд қилиш ёки эҳтиётсизлик 
шаклида ифодаланиши мумкин. мазкур ҳуқуққа эга шахсда бундай 
қасднинг бор-йўқлигини аниқлаш билан суд шуғулланиши лозим. 
Уни исботлаш юки, мазкур ҳуқуққа эга шахс уни суиистеъмол 
қиляпти, деб таъкидлаётган субъект зиммасига тушади.


32
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
4. ЎзР ФК 9-моддасининг олтинчи қисмига биноан, шахс учинчи, 
тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя 
қилмаганда суд унинг ҳуқуқларини ҳимоялашни рад этиши мумкин. 
Умумий юрисдикция суди, хўжалик суди ёки ҳакамлик суди шу 
асосда иш юритиши мумкин. Яъни, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш 
ҳолати бор-йўқлигини тан олиш суднинг ваколатига киритилган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish