Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#29856
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   97
Bog'liq
2-2-mtm-maktabgacha-pedagogika

Масалан: рўпарадан келаётган таниш кишига хушмуомалалик билан 
салом бериш учун аввало, бир оз тўхтаб, у кишининг юзига қараб кулимсираб 
“Ассалому алайкум” дейиш ва яна йўлида давом этиш керак. Тушунтириш ва 
кўрсатиш табиий ҳолда бўлиши керак. Ахлоқий мавзулардаги суҳбатни 
мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ҳамма гурухларида қўллаш мумкин. 
Тушунтириш ёрқин бўлиб, болаларнинг ҳис-ҳаяжонига етарлича таъсир этиши 
керак. Бу методнинг асосий вазифасига қуйидагилар киради:
болаларда 
ижобий-ахлоқий 
ҳисларни 
уйғота 
олиш, 
эртак 
каҳрамонларига ҳамдардлик билдириш ҳамда ютуғидан қувониш ва 
муваффақиятсизлигига биргалашиб ачиниш;
 болаларга тушунарсиз бўлган айрим ахлоқ қоидаларининг мазмунини 
очиб бериш; 
 ахлоқий мавзулардаги ҳикоялардан машғулотларда, сайрларда, 
болаларнинг ўз ҳаёти билан боғлиқ бўлган жойларда фойдаланиш.
Ахлоқ мавзулардаги суҳбатлар орқали болалар ахлоқ меъёрлари ва 
қоидаларини, ижобий хулқ шаклларини эгаллабгина қолмай, шу билан бир 
қаторда уларда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига нисбатан талаб юзага келади. 
Болаларнинг ахлоқий тажрибаларини кенгайтириб бориш хулқнинг ахлоқий 
сабабларини аниқлаб бориш керак. Суҳбат жараёнида болалар ўз фикр-
мулоҳазаларини айтишларига кенг имкон берилади. Шунда улар ҳар бир хатти-
ҳаракатини онгли равишда, ахлоқ меъёрлари ва қоидалари доирасида 
бажаришга уринадилар. Шунингдек, болаларга бадиий адабиётларни ўқиб 
бериш, санъат асарлари ва амалий санъат буюмларини томоша қилиш, мусиқа 
ва ашула эшитиш болаларда эстетик ҳисни уйготади ҳамда ахлоқий қоида ва 
меъёрларни сингдириб боради. Амалий ва ўйин методлари — ўйин машқлар, 
муаммоли вазиятлар, изланувчанлик фаолияти, педагогик масалаларни ечиш, 
дидактик ва ҳаракатли, саҳналаштирилган ўйинлар, инсценировка болаларнинг 
ҳамма фаолиятига раҳбарликни ҳам шу гуруҳ методларига киритиш мумкин. 
Методлар ахлоқий тасаввур ва тушунчаларни мустаҳкамлашга, болаларда 
ахлоқий тажрибани тўплашга, ахлоқ меъёрлари ва қоидаларини онгли равишда 
эгаллаб олишга ёрдам беради. Ўйин кичик боғча ёшидаги болалар учун машқ 


66 
ҳисобланади ва ахлоқий хулқ ва одатларни тарбиялашнинг энг таъсирли 
усулидир. Унга қоидаларни машқ қилдириш фойдали одатларни қайтариш 
кабилар киради. Муаммоли вазият ўзининг аҳамияти жиҳатидан машққа жуда 
яқин туради, аммо унинг ўзига хос томони болада фаоллик, ижодкорлик, 
мустақиллик намоён бўлиши учун шароит яратади. Дастлаб ҳикоя — вазият 
(тугалланмаган ҳикоя) тавсия этилади, масалан, бирорта ҳикоя маълум ерида 
тўхтатилади. Тарбиячи болаларга ҳикоядаги қаҳрамонлар хулқини баҳолашни 
тавсия этади. Болаларнинг жавоблари муҳокама этилади ва ҳикоядаги ижобий 
инсоний хулқ ҳақида бир фикрга келинади. Ахлоқий тарбия методларидан 
тарбиячи болаларда ижобий ахлоқий сифатларни мустаҳкамлаш бола 
хулқидаги салбий томонларни бартараф этиш мақсадида фойдаланилади. Бунда 
тушунтириш, ишонтириш, суҳбат шакллари қулай бўлади. Рағбатлантириш ва 
жазолаш ахлоқий тарбиянинг қўшимча методи бўлиб, у асосий методларга 
таъсир этишнинг ўзига хос воситаси бўлиб хизмат қилади. Тарбиячи боладаги 
ижобий хатги-ҳаракатни фаоллаштириш ёки бўлмаса, болани ёмон қилиқлардан 
қайтариш учун рағбатлантиришдан фойдаланилади. Болалар боғчасида 
рағбатлантириш шакллари: мақташ, маъқуллаш, болага ўйинда бош ролни 
бериш. Жазо шаклларига эса танбеқ, маъқулламаслик, яхши кўрган ўйинчоғини 
бермаслик киради. Жисмоний жазо қатъиян ман этилади. Жазонинг бош 
вазифаси юзага келган низоларни бартараф этиш, янгисининг юзага келишига 
йўл қўймаслик.
Ахлоқий тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш, яъни педагог ва 
болаларнинг ўзаро муносабатлари боланинг шахсига нисбатан ҳурмат билан 
қарашга асосланиши керак.
Педагогик жараённи шундай ташкил этиш керакки, унда боланинг ўзи 
ижобий одатларни эгаллаб бориш, салбий хусусиятларни йўқотишга 
интилсин.
Ахлоқий тарбия боланинг ижобий хулқига асосланиб амалга оширилиши 
зарур.
Болани тарбиялаш учун яхши ҳиссий муҳит яратиш керак. Жазолаш ва 
қўрқитиш билан ижобий ахлоқий сифатларни гарбиялаб бўлмайди.
Болада ахлоқий одатларни шакллантириш учун ундаги маълум одатларга 
асосланиш керак. 
Ижобий одатларни юзага келтириш учун қизиқарли фаолиятларни 
ташкил этиш керак.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish