Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Болалар боғчасида ахлоқий тарбия воситалари



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#29856
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   97
Bog'liq
2-2-mtm-maktabgacha-pedagogika

2. Болалар боғчасида ахлоқий тарбия воситалари. 
Мактабгача тарбия ёшининг ўзига хос томони шундаки, бу ёшда болалар 
ахлоқий тушунча ёки хулқни сўз билан аниқ таърифлаб беролмайдилар. Лекин 
болалар боғчасидаги тўғри талқин воқеаларнинг умумий маъносини англаб 
олишга ёрдам беради. Агар болалар бошқаларда яхши хулқ намуналарини 
кўрсалар ўзлари ҳам уларга ўхшашга ҳаракат қиладилар. Ахлоқий тарбиянинг 
ғоявий асоси унинг мақсади вазифаси ва тамойилларини белгилайди, руҳий 
педагогик асоси эса болалар боғчасида ахлоқий тарбия беришнинг вазифаси ва 
мазмуни воситалари ва методини ҳамда педагогик шарт-шароитини белгилаб 
беради. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш 
вазифаси ва мазмуни боланинг маънавий дунёсини, унинг онгини, ахлоқий 
ҳисларини, шахсий сифатлари ва хулқини тарбиялаш ва ривожлантиришни 
тақозо этади.
Бу тарздаги умумий вазифалар ёш гуруҳлари бўйича аниқлаштирилади 
ва ўқув-тарбия жараёнининг мазмунида ўз аксини топади. Ахлоқий тарбиянинг 
асосий тамойиллари қуйидагилар:
ғоявий ва тарбиявий ишнинг маълум мақсадга қаратилганлиги;
таълим-тарбия ишига бола шахсини ҳурмат қилган қолда ёндашиш;
ахлоқий тарбия ишини ҳаёт ва замон билан ҳамнафасликда олиб бориш;
болаларнинг фаоллиги;
жамоада тарбиялаш;
тарбиявий ишнинг тизимлари ва изчиллиги; 
таъсирчанлиги;
оила, боғча ҳамда катталар тарбиявий таъсирининг бирлиги;
Ахлоқий тарбия вазифаларига 
қуйидагилар киради: 
1. Болаларда 
ахлоқий ҳис-
туйғулар, 
тасаввурлар ва 
хатти-
ҳаракатларни 
тарбиялаш. 
2. Хулқ 
маданиятини ва 
ижобий 
сифатларни 
тарбиялаш. 
3. Шахсда ахлоқий 
ҳис-туйғуларни 
тарбиялаш. 
4. Хулқдаги салбий 
томонларни барҳам 
топтириш. 


64 
боладаги ижобий шароитларга суяниш;
бола шахсини ҳар томонлама ривожлантиришни кўзда тутиш.
Болалар боғчасида ахлоқий тарбия бериш ҳар хил воситалар ёрдамида 
амалга оширилади. Аввало, болаларни ҳар хил фаолиятлар воситасида катталар 
меҳнати эилан таништириш, машғулотларда ва машғулотлардан ташқари 
вақтларда таълим бериш, кун давомидаги маиший, мустақил, бадиий 
фаолиятда, кўнгил очишларда қатнаштириш орқали бу иш қал этилади. Ҳар хил 
байрамлар. Санъат воситалари, ижтимоий ҳаёт воқеалари, болалар бадиий 
адабиёти, мусиқа, ашула, гасвирий ва амалий санъат, ўйинчоқ ва ўйин 
материаллари, оммавий ахборот воситалари, ойнаи жаҳон ва радио, кино ва 
мультфильмлар, диафильмлар ва бошқалар болаларнинг ахлоқий тарбиясига 
катта таъсир кўрсатади. Бундай воситалардан маълум бир изчиллик ва 
тизимлилик билан фойдаланилгандагина болаларнинг ахлоқий тарбиясига 
ижобий таъсир кўрсатиш мумкин. Юқоридаги айтилганлардан хулоса шуки, 
ахлоқ одоб ўзбек миллати ҳаётининг мазмуни ҳисобланади. Қаерда, қайси 
жамиятда, қайси давлатда яхши хулқ қарор топса, ўша жамиятдаги 
кишиларнинг ҳаёти фаровон, турмуши тинч, одамлари бой-бадавлат бўлади. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish