Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

КўпайишиСут эмизувчилар кўпайиш характерига қараб уч гуруҳга 
бўлинади. 
1. Тухум қўйиб кўпайиш. Тухуми сариқ моддага бой бўлиб, 
туғилганда зародиш анча ривожланган бўлади. Тухумни онаси босиб 
инкубация қилади (ўрдакбурун) ѐки халтачада олиб юради (ехидна). 
Тухумдан чиққан болани онаси сут билан боқади. 
2. Чала, нимжон бола туғиб кўпайиш. Бола бачадонда ривожланади, 
йўлдош бўлмайди, туғилган бола қопчиқда олиб юрилади ва сут билан 
боқилади (қопчиқлилар). 
3. Яхши ривожланган бола туғиб кўпайиш. Буларнинг туғилган 
болалари яхши ривожланган ва ҳатто ўша куни юра олади. Ҳеч бўлмаганда 
ўзи эма олади, чунки буларнинг болалари йўлдош ичида, у орқали она 
организми ҳисобидан овқатланади. Бу гуруҳга йўлдошлилар мисол бўлади. 
Сут эмизувчилар турли ѐшда балоғатга етади. Масалан, филлар 20-25 
ѐшда, бўри 1 ѐшида, майда кемирувчилар эса бир ойлигида балоғатга 
эришади. Сут эмизувчилар, кўпинча, бир йилда бир марта бола туғади. Лекин 
кўпинча кемирувчилар йилига бир неча марта болалайди. Масалан, тйинлар 
(олмахонлар) ва товушқонлар йилда уч мартагача, сичқонлар ва каламушлар 
эса ундан ҳам кўп болалайди. Иккинчи томондан баъзи бир даррандалар
масалан, қўтос, туя, китлар йил оралаб урчийди. Филлар эса 3-4 йил ўтказиб 
урчийди. Катта даррандалар ҳар сафар битта, кичик даррандалар эса кўп бола 
туғади. Масалан, оқ сичқонлар – 18 тагача бола туғади. 
Сут эмизувчиларнинг буғозлик ва туғиш даври узоқ бўлганлиги 
муносабти билан куюкиш, яъни қўшилиш даври ҳам ҳар хил бўлади. 
Масалан, итлар (бўри, тулки) қишнинг охирида январ, феврал ойларида 
қўшилади, буғозлик даври қисқа бўладиган майда даррандалар 
(типратиконлар, сассиқкўзанлар, латчалар, кемирувчилар) баҳорда куюкади, 
сусар, бўрсиқ каби ҳайвонлар ѐзда; буғулар эса кузда қўшилади. 
Буғозлик даври сут эмизувчи ҳайвоннинг катта-кичиклигига маълум 
даражада боғлиқ бўлади. Масалан, майда кемирувчиларда буғозлик даври 8-
20 кун, қуѐнда бир ой, товушқонда 50 кун, итда 2 ой, арслонда 4 ой, айиқда 7 
ой, отда 11 ой, туяда бир йилча, филда 20 ой давом этади. Бегемот боласини 
қорнида 8 ой, сигир, орангутан ва одам 9 ой, катта кит ҳам бир йилча 
боласини қорнида олиб юради. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish