Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Моржлар (Odobaenidae) оиласига қутб доирасидаги Европа, Осиѐ, 
Шимолий Америка ва Франц – Иосиф ороли қирғоқларида яшайдиган ягона 
тур-морж (Odobaenus rosmarus) киради. Моржнинг узунлиги 3-4 м, массаси 
1000 кг атрофида бўлади. Орқа оѐқлари, қулоқли тюленларни орқа оѐқлари 
сингари, олдинга қайрилиб ҳаракат қилишда иштирок этади. Ташқи қулоқ 
супраси йўқ. Юқориги жағидаги кескич тишлари жуда узун бўлиб, дандон 
тишларга ўхшайди. Бу тишлари ѐрдамида улар муз устига чиқади ва сув 
тубидан умумртқасиз ҳайвонларни қазиб олади. 
10 – Китсимонлар туркуми – Cetacea 
Китсимонлар туркуми 80 га яқин турни ўз ичига олади ва булар 
Арктикадан Антрактидагача бўлган барча океан ва денгиз сувларида 
тарқалган, ҳамда сут эмизувчиларни тўлиқ сув муҳитида яшашга ўтган 
гуруҳи ҳисобланади. Уларнинг барча ҳаѐт фаолияти сувда ўтади ва бу 
ҳайвонлар сув тўлқини билан тасодифий равишда қуруқликка чиқиб қолса, 


ўзлари мустақил сувга қайтиб туша олмайди. Гавдаси дуксимон, бўйин 
тутами йўқ, яъни бўйни мутлақо билинмайди, олдинги оѐқлари куракка 
айланган. Орқа оѐқлари эса йўқолиб кетган. терисида жун қоплами йўқ, 
териси ўта эластик, тер ва ѐғ безлари йўқ, бир жуфт сут безлари бор, эмчаги 
чотида жойлашган махсус халтачаларга очилади. Тери ости ѐғ ғатлами жуда 
кучли ривожланган. Катта турларида тери ости ѐғ қатламининг қалинлиги 50 
смга етади. Бу қатлам гавдани совишдан сақлайди, унинг солиштирма 
оғирлигини анча камайтиради. Эластик тери ва тери ости ѐғ қатлами сузган 
вақтда пайдо бўлган уюрманинг турбулентлигини камайтиради. Думи 
балиқларни думига қарама-қарши ўлароқ вертикал эмас, балки горизонтал 
текисликда ўрнашган, бунинг сабаби шундаки, китлар ўпкасини ҳаво билан 
тўлдириши учун доим сув юзасига кўтарилади. Кўпчилигини орқа сузгич 
қаноти ҳам бўлади. Умуртқа поғонасининг думғоза бўлими бошқа
бўлимлардан ажралмаган, баъзи турларида сон ва болдир рудиментилари ҳам 
бўлади. Олдинги оѐқларида беш бармоқли оѐқларнинг барча элементлари 
сақланади, лекин уларнинг шакли анча ўзгарган. Дум ва орқа сузгич 
қанотларида суяк скелети йўқ, уларни қаттиқ бириктирувчи тўқима тутиб 
туради. Бурун чиғаноқлари бутунлай редукцияланиб кетган, шу сабабли 
ҳидлов бўшлиқлари ҳавони ўпкага ўтказадиган най вазифасини ўтайди. 
Бурун тешиклари бошнинг устки томонига қараб силжиган. Совуқ пайтларда 
бурун тешикларидан чиққан совутилган сув буғ фавораси ҳосил қилади. Бу 
фаворага қараб, кит турини аниқлаш мумкин. 
Нафас олиш йўллари ўзига хос тузилган. Кекиртак усти ва 
чўмичсимон тоғайларнинг ўзаро қўшилиши натижасида пайдо бўлган найча 
бурун тешикларининг ички йўлларига қўшилиши натижасида ҳаво йўли 
овқат йўлидан бутунлай ажралади. Ўпкаси эгилувчан ва эластик. Бир марта 
нафас олганда ўпкадаги ҳавонинг 80-90 % янгиланади, одамларда фақат 15 % 
янгиланади. Қондаги гемоглобинни ва мускуллардаги миоглобинни кўплиги 
китларни сув остида узоқ вақт (20 минутдан 1,5 соатгача) туришига имкон 
беради. Кўзлари сув остида кўришга мослашган, яъни уларда ясси шох 
қатлами ва шарсимон кўз гавҳари бор. сўлак безлари йўқ. 
Китсимонлар иккита кенжа туркумга бўлинади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish