Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари


 – Чала тишлилар туркуми – Edentata



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

 
4 – Чала тишлилар туркуми – Edentata 
Чала тишлилар турлари кам, ҳар хил йўналишларга қараб ихтисослашган ҳайвонлар,
Жанубий, Марказий ва Шимолий Американинг Жанубида тарқалган. Булар учун тиш 
тизимларининг тараққий этмасдан қолганлиги характерлидир: тиши ѐки умуман йўқ, 
ѐки тишида эмал ва илдиз бўлмайди, тишлари доимо ўсиб туради ва такомилланмаган
яъни гуруҳларга бўлинмаган ва одатда бир марта алмашинади. Чала тишлилар учта 
оилага бўлинади. 
Чўмолихўрлар (Myrmecophagidae) узун найсимон тумшуқлари, 
жағларида тишларининг бўлмаслиги билан характерланади. Чумоли ва 
термитлар билан овқатланади. Учта тури бор, ўрмон ва саванналарда яшайди. 
Типик вакили – катта чумолихўр (Myrmecophaga tridactyla) дир. 
Зирхлилар (Dasypodidae) ерда ҳаѐт кечиради ва ерни ковлашга яхши 
мослашган. Гавдасининг устида суяк қалқонлар ва уларни устидан қоплаб 
олган шох қалқонлар бор. қалқонлари бир-бирига ҳаракатчан тарзда 
бириккан, шу сабабли ҳайвон юмалоқ бўлиб ўралиб ола олади. Тишлари кўп, 
бир хил ўткир учли конус шаклида бўлади. Қорни ва оѐқлари сийрак жун 
билан қопланган. Олдинги оѐқларининг тирноғи кучли бўлиб, ерни ковлашга 


мослашган. Майда ҳайвонлар, ўлимтик ва илдиз билан овқатланади. 20 та 
тури бор. 
Ялқовлар (Bradypodidae) бутун умрини дарахтларда орқасини 
пастга қилиб осилган ҳолда ўтказадиган ҳайвонлар бўлиб, барг ва мевалар 
билан овқатланади. Фақат озиқ тишлари бор ва умрбод ўсиб туради. Тана 
ҳарорати 24—34
0
С орасида ўзгариб туради. Тирноқлари узун, қовурғалари 
сербар, қорнидаги жунлари елка томонга қараган бўлади. Уларнинг узун ва 
дағал мўйналари орасига ўрнашиб олган сув ўтлари мўйнани яшил қилиб 
кўрсатади. 
Учламчи даврда чала тишлилар жуда кўп бўлган. Булар орасида 
мегатериялар ерда яшовчи катта ҳайвонлар бўлган ва ўлчами филдек бўлиб 
ҳозирги ялқовлар каби, барг билан овқатланган. Катталиги ҳўкиздек 
келадиган грипотерийнинг териси жун билан қопланган. Гигант зирҳлилар 
ѐки глиптодонтларни панцирида суяк қалқонлари бўлган ва бўйи4 м гача 
борган. Буларни уччаласи ҳам тўртламчи даврга етиб келмасдан қирилиб 
кетган, лекин ҳозир яшаб турган чала тишлиларнинг аждоди бўлган. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish