Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Белгиланишига мувофиқлиги. Туристик хизматлар, улар 
мўлжалланган истеъмолчиларнинг жисмоний имкониятлари ва 
кутишларига мувофиқ келиши. Бажарилишнинг аниқ ва ўз вақтида 
бориши. Истеъмолчиларга кўрсатиладиган туристик хизматлар 
ҳажми, муддати ва шароитлари бўйича йўлланмада, чипта ёки 
квитанциядаги талабларга мос келиши лозим
Комплекслилик. Туристик хизматларни кўрсатиш нафақат 
асосий хизматларни, балки истеъмолчилар ҳаёти таъминотининг 


110 
нормал шароитларини яратадиган қўшимча хизматларни ҳам олиш 
имкониятини таъминлаши лозим. 
Хизмат кўрсатувчи персоналларнинг ахлоқлилиги. Хизмат 
кўрсатувчи персонал ўзини тутишнинг этика меъёрларига риоя 
қилиши лозим. Истеъмолчига персоналларнинг мулойимлилиги, 
яхши муносабати, коммуникабеллилиги кафолатланган бўлиши 
керак. 
Қулайлик. Туристик хизматлар истеъмолчилар учун 
яратилган қулай шароитларда кўрсатилиши лозим. 
Эстетиклик. Туристик корхона ҳудуди, биноларнинг бадиий 
ечими, йўналиш кенг кўламда ташкил этилиши, хизмат кўрсатувчи 
бинолар интерерини безатилишининг композитцион уйғунлиги ва 
архитектуравий яхлитлиги талабларига мувофиқ бўлиши лозим. 
Хизмат кўрсатувчи персоналларнинг ташқи кўриниши ва нутқ 
маданияти эстетикаси талабларига жавоб бериши керак. 
Эргономиклиги. Хизмат кўрсатиш давомийлиги, туристик 
ва экскурсион йўналишларнинг давомийлиги ва мураккаблилик 
даражаси, туристларга бериладиган жиҳозлар ва нарсалар, 
фойдаланиладиган транспорт воситалари, мебел ҳамда бошқа 
жиҳозлар туристларнинг жисмоний- психологик имконияларига 
мос келиши лозим. 
Туризмда 
хизматларни 
лойиҳалаштиришда, албатта, 
туристларга хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш усуллари 
кўзда тутилган бўлиши керак. Сифатни назорат қилишни 
лойиҳалаштириш ўз ичига қуйидагиларни олади:
· хизмат кўрсатиш жараёнида хизматлар таснифига 
сезиларли таъсир кўрсатадиган муҳим жиҳатларини 
аниқлаш;
· хизматлар таснифларини тўғрилаш усулларини аниқлаш; 
· назорат қилинадиган таснифларни баҳолаш усулларини 
аниқлаш.
Назорат қилиш усуллари: визуал (йўналиш ва объектларни 
кўриб чиқиш); аналитик (ҳужжатларни таҳлил қилиш); ижтимоий 
(туристлар ва персоналлар орасида сўровлар ўтказиш) ва бошқалар 
бўлиши мумкин. 
Хизматларни 
лойиҳалаштиришнинг 
охирги 
босқичи 
лойиҳадаги номутаносибликларни аниқлаш ва ўз вақтида олдини 
олишга қаратилган таҳлил ҳисобланади. У туристик корхонанинг 


111 
тегишли функционал бўлинмалари вакиллари томонидан амалга 
оширилади. 
Туристик хизматлар ва туристларга хизмат кўрсатиш 
жараёнларини лойиҳалаштириш ҳужжатларини туристик корхона 
раҳбари буюртмачи билан келишган ҳолда тасдиқлайди. Лойиҳани 
ўзгартиришга фақатгина буюртмачи билан келишилган ҳолда, 
асосли ҳолатлардагина йўл қўйилади ва туристик корхона раҳбари 
томонидан тасдиқланади. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish