“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа


Педагогик кенгаш қандай вазифаларни ҳал қилади?



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

 Педагогик кенгаш қандай вазифаларни ҳал қилади? 
Педагогик кенгаш қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 
-
таълим муассасаси (умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-
ҳунар коллежи) фаолиятига оид муҳим ҳужжатларни муҳокамадан ўтказади, 
тасдиқлайди ва уларда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назорат 
қилади; 
-
таълим муассасасининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уни 
ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилайди; 
-
таълим муассасасида ўқув, тарбия жараёнини ташкил этиш, таълим 
самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитларни яратишга қаратилган 
қарорларни қабул қилади; 
-
таълим муассасаси бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича йўл-
йўриқларни ишлаб чиқади; 
-
педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил 
қилади ва якуний хулоса чиқаради; 
-
таълим муассасаси педагогик жамоаси учун ўз ваколати доирасида 
меъёрий талабларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини 
назорат қилади.
909.
 
 Педагогик кенгаш қандай ҳуқуқларга эга? 
Педагогик кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
-
таълим муассасасини ривожлантириш йўналишларини истиқбол 
режасини белгилаш; 
-
таълим муассасаси жамоаси олдига қўйилган мақсад ва вазифаларининг 
бажарилишини амалга ошириш; 
-
ўқув режада мактаб ихтиёрига берилган соатларни тақсимлаш, йиллик ва 
тақвимий иш режаси мазмуни ҳамда дарс жадвалини муҳокама қилиш; 
-
ўқув жараёнини ташкил қилишнинг турли шакл ва методларини 
муҳокама қилиш, амалиётга татбиқ этиш; 
-
таълим муассасаси таълим жараёнига оид барча масалаларни ўз ваколати 
доирасида муҳокама этиш ва тегишли қарор қабул қилиш; 
-
педагоглар 
малакасини 
ошириш 
тизими, 
уларнинг 
ижодий 
ташаббускорликларини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини бериш; 
-
ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлашда оралиқ назорат бўйича 
қарор қабул қилишда қатнашиш, уни ўтказиш шакли ва вақтини белгилаш; 
-
таълим олувчиларни синфдан-синфга (курсдан-курсга кўчириш), 
битувчиларни якуний аттестацияга қўйиш бўйича қарор қабул қилиш; 
-
таълим 
жараёнини 
ташкил 
қилиш, 
таълим 
муассасасини 
ривожлантиришга 
доир 
масалалар 
бўйича 
мактаб 
раҳбариятининг 
ҳисоботларини тинглаш; 
-
таълим мақсадига мувофиқ ҳолда ўқувчиларни рағбатлантириш ва 
жазолаш бўйича масалаларни ҳал этиш; 
-
чорак, ярим йиллик “семестр”, йил якунига доир хулосалар чиқариш; 


170 
-
педагогик Кенгаш аъзоларидан педагогик фаолиятни бир хил 
тамойилларга асосан амалга оширишни талаб қилиш; 
-
таълим-тарбия жараёнида алоҳида хизмат кўрсатган таълим муассасаси 
ходимларини рағбатлантиришга тавсия қилиш; 
-
якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга ўрнатилган 
тартибда ҳужжатлар бериш тўғрисида қарор қабул қилиш. 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish