“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

 
486.
 
Тарбия усуллари нима? 
Тарбия усуллари – тарбиялаш, педагогик таъсир кўрсатиш хусусиятга эга 
хатти-ҳаракатлар мажмуи бўлиб, улар ёрдамида шахснинг қарашлари, 
мотивлари, ҳаракатларини ўзгартириш орқали унинг хулқи, позициясига ташқи 
таъсир кўрсатилади

 
487.
 
Кенг оммалашган тарбия усуллари қайсилар? 
Кенг оммалашган тарбия усуллари қуйидагилардир: 
1) ижобий вазиятни янада мустаҳкамловчи тарбия усуллари; 
2) салбий вазиятни янада кучайтирувчи тарбия усуллари; 
3) тарбияланувчида ишонч ҳосил қилувчи тарбия усуллари. 
 
488.
 
Ижобий вазиятни янада мустаҳкамловчи тарбия усулларининг 
аҳамияти нималарда акс этади? 
Ижобий вазиятни янада мустаҳкамловчи тарбия усуллари тарбияланувчи 
ва тарбиячи (ота-она, ўқитувчи, масъул шахс)лар ўртасидаги муносабатнинг 
яхшиланишини таъминлайди. Бу турдаги тарбия усуллари сифатида 


91 
тарбияланувчи билан биргаликда маълум фаолиятни ташкил этиш 
(ўйинчоқларни бирга йиғиштириш, болага унинг учун мураккаб саналган ишни 
бажаришда кўмаклашиш, болани ўйлантираётган муаммолар билан қизиқиш, 
унга катта ишонч билдириб, муайян топшириқ бериш) мумкин. Бу жараёнда 
боланинг кўнглини кўтарадиган, унда ўзига нисбатан ишончни ҳосил 
қилдирадиган жумлалар (“Балли!”, “Баракалла!”, “Яшавор!”, “Жуда зўр! Мен 
сенга ишонгандим!”, “Биламан, сен буни уддалайсан!”, “Ўйлайманки, бу сен 
учун қийин эмас!”, “Бу ишни биргаликда бажарсак қандай бўларкин?!” 
кабилар)ни ҳам қўллаш мақсадга мувофиқдир.
 
489.
 
Салбий вазиятни янада кучайтирувчи тарбия усулларининг 
таъсири қандай? 
Салбий вазиятни янада кучайтирувчи тарбия усуллари тарбияланувчи ва 
тарбиячилар ўртасидаги шундай ҳам ёмон, салбий муносабатни янада 
ёмонлаштиради. Бу каби тарбия усуллари сирасида тарбияланувчини унинг 
салбий хатти-ҳаракатлари учун койиш, унга дўқ-пўписа қилиш, жазолаш 
кабилар кенг қўлланилади. Кўпчилик ота-оналар ижобий ва салбий вазиятларни 
кучайтирувчи тарбия усулларидан кетма-кет фойдаланадилар. Тарбия 
усулларини самарали қўллашда энг муҳими – вазиятни тўғри баҳолай олиш, 
бола ҳолатини тушунишга ҳаракат қилиш саналади. Имкон қадар салбий 
вазиятни янада кучайтирадиган тарбия усуларидан фойдаланилмаган маъқул. 
Чунки, бу каби усуллар болани ота-она, ўқитувчилардан узоқлаштиради. 
Борди-ю, бола салбий ҳаракатларни содир этганда ҳам унга ўз хатоларини 
англашга имкон бериш, улардан тўғри хулоса чиқариб олишини таъминлаш 
педагогик жиҳатдан тўғри ёндашув ҳисобланади. 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish