Европейский Централный Банк (ецб)


Мунтазам бадали билан жамғарма ҳисоб



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

Мунтазам бадали билан жамғарма ҳисоб.
У ўрта муддатли 
жамғармаларни жалб қилишга мўлжалланган. У никоҳдан ўтишни 
мўлжаллаётган ёки яқинда оила қўрган ёшлар учун ниҳоятда жозибадор. 
Мебеллар, автомашиналар, туристик саёҳатлар ва бошқалар учун мақсадли 
жамғаришни кўзда тутади. 
Юқори фоизли инвестицион ҳисоб. 
У пулни узоқ муддат сақлаш учун 
қўзда тутилган ва нисбатан имконияти юқори бўлган қари кишилар учун 
мўлжалланган.
Асосий томонлари: 

7-кунлик огоҳлантирувчи омонатга нисбатан, юқори фоиз ставкаси 
тўланади; 

Омонат суммаси купайиши билан, фоиз ошиб боради (ойида, ҳар 
чаракда ёки ярим йилда бир марта ҳисобланиб борилади); 

Омонатнинг минимал суммаси 2 минг ф.ст.; 

Пулни олдиндан талаб қилиб олишнинг огоҳлантириш муддати – 
30 кундан кам эмас; 


84 

Омонатни қисман кўпайтириш имконияти чегарланмаган. 
Омонатни қайдэтилган суммасини қайдэтилган муддатга қўйиш. Шунга 
ўхшаш сертификат омонати АҚШда ҳам мавжуд. Унинг ўзига хос 
томонлари: 

Омонат муддати – 14 кундан – 18 ойгача; 

Омонатнинг минимал суммаси – 2,5 минг ф.ст.; 

Қатъий фоиз ставкаси – омонат муддати тугаши билан фоиз 
тўланади. 
Фоиз ставкаси-ўзгарувчи депозит. Ҳисоб ўрта муддатли ва узоқ муддатли 
суммаларни сақлашга мўлжалланган. Омонат муддати 7 кундан – 18 ойгача. 
Ставка биринчи йил давомида қатъий ўзгармасдир, кейин пул бозоридаги 
ставкага “боғланиб сузувчи” ставка қўлланилади. 
Пул фондлари. 1983 йили биринчи бор киритилган ва Американинг 
науҳисоби сингари амал қилади: у бўйича фоиз тўланади ва бир вақтнинг 
ўзида чек ёзиб беришга ҳам рухсат этилади. Ҳозирча Буюк Британияда бу 
тартиб кенг ривожланмаган, чунки банклар кенг миқёсда жорий ва жамғарма 
ҳисоблардан пул фонди ҳисобига маблағларни ўтказиш ёйилиб кетишидан 
чўчишади. 
Унинг ўзига хос томонлари: 

Фоизи пул бозоридаги ставкага “боғланган”; 

Минимал қолдиқ 1000 ф.ст.; 

7-кун олдин огоҳлантириб, 250 ф.ст.дан юқори суммани омонатдан 
муддатидан олдин олишга рухсат этилади; 

Ҳисобга нисбатан чек ёзишга рухсат этилади. 
Бериб юбориладиган омонат сертификатлари. АҚШ даги сингари бу пул 
бозорининг “улгуржи” инструменти ҳисобланади, нисбатан тадбиркор 
фирмалар, йирик инвесторлар томонидан ишлатилади. Унинг ўзига хос 
томонлари: 

Сертификат бериладиган вақтда аниқ, ўзгармас фоиз ставкаси 
ўрнатилади; 

Минимал номинал сумма - 5 минг ф.ст., максимали – 500 минг 
ф.ст.; 

Сертификат тақдим этувчига чиқарилади; 

Лондонда ривожланган иккиламчи бозорнинг мавжудлиги. 
Англия банклари амалиётида ва бошқа омонат ҳисоблари турлари ҳам 
қўлланилади. Уларнинг, яъни ҳисобларнинг турли туманлари ўта қизиқарли, 
баъзи бирлари тўловларни режалаштириш учун ишлатилса, бошқалари пулни 
мунтазам ҳаражат қилишга мўлжалланган. Иккита турдаги шунақанги 
ҳисобларни кўриб чиқамиз. 
Одатий бюджет ҳисоби (budget account). Омонатчи барча доимий турдаги 
йил давомида тўланиши керак бўлган тўловларни (газ, электр-энергияси, 
суғурта полиси, ипотека ва бошқаларни) йиғади, уларни 12 ойга бўлади ва 


85 
ҳар ойига 1/12 қисмини навбатдаги бадал сифатида киритади. Банк барча 
тўловларни уларни муддати келганда ўтказиб боради. Йил охирида ҳақиқатда 
амалга оширилган тўловлар бўйича охирги ҳисоб-китоблар амалга 
оширилади. Фоизлар на кредит, на дебет қолдиғи бўйича ҳисобланади. 
Банкнинг йиллик комиссияси тўловларнинг жами миқдори бўйича 
ҳисобланади.
Касса тушумлари ҳисоби (cashflow account). Омонатчи мунтазам равишда 
ҳар ойлик тўловни амалга ошириб боради (20 ф.ст. кам бўлмаган миқдорда) 
ва унга ҳар ойлик бадаллик қийматидан 30-марта кўп миқдорда ссуда олиш 
учун лимит очилади. Кредит махсус чек китобчаси ёрдамида мунтазам 
тўловларни амалга ошириш учун ишлатилади. Яна иккита оддий бюджет 
ҳисобидан фарқи мавжуд: олдин кўзда тутилмаган ҳаражатларни тўлаш 
мумкин ва ҳар йили ҳисобни “тозалаш” талаб этилмайди.
Англияда ҳозирги пайтда ихтисослашган банклар билан бир қаторда 
жамғармаларни жалб этиш билан, барча молия-кредит йўналишидаги 
муассасалар шуғулланишади. Уларни ичида тижорат банклари, суғурта 
компаниялари, пенсия фондлари, траст компаниялари ва бошқалар. 
Жағармачиларнинг 70 фоизга яқини депозит банкларда жорий 
ҳисобларини ҳамда клиринг банкларда жорий ҳисоблари бўлишини орзу 
қилади. 
Жорий ҳисоблар қуйидаги тартибда бўлинадилар: 

Тўланадиган ҳисоблар, улар бўйича ставка 4 % ни ташкил этади; 

Тўлов кўзда тутилмаган ҳисоблар, уларнинг эгаларига пулсиз 
хизмат кўрсатилади, то ҳисоб кредитор бўлиб қолгунча (уларда маблағ 
бўлиб турганча). 
Кейинги йилларда банклар ва қурилиш жамиятлари томонидан қатор 
тадбирлар амалга оширилди, қачонки жорий ҳисоблардан омонатларнинг 
тўланиши бўйича барча операцияларнинг пулсизлигини сақлаб қолиш 
борасда. Ушбу тактиканинг йўтуғи сезиларли бўлди, унчалик юқори 
бўлмаган тўлов (2 % дан 5 % гача) даражасига қарамасдан. Бундан ташқари, 
бошқа мамлакатларнинг фуқаролари ҳисоби фискал иммунитетига эга 
(солиққа тортилишдан эркин, яъни солиққа тортилмайди). Бу хорижий 
мижозларни жалб қилиш учун ижобий натижа берди. 
Аҳолига классик омонатларнинг турларини таклиф қилишни Миллий 
Жамғарма Банки амалга 1966 йилдан бери иккита ҳисоблар шаклида 
оширади, яъни одатий ва инвестицион. Одатий, яъни кичик жамғармаларни 
тўплаш қўзда тутилган ва биринчи бадаллик суммаси 70 фунт стерлинг ва 
ундан солиқ олинмайди. Худди шунингдек 25 пенс қўйилиб очиладиган 
ҳисоблар амалиёти ҳам мавжуд, лекин суммаси 250 фунт стерлинга фоиз 
ҳисобланади, улар жамғарма омонатлари деб аталади. Белгиланган тартибга 
кўра, 
жамғарма 
омонатнинг 
мавжудлиги 
жамғармакитобчаси 
расмийлаштириш билан тасдиқланади, унда кирим ва чиқим айланмаси ўз 
аксини топади. 


86 
Депозит ҳисоби муддатли ҳисобнинг турларидан биттаси ҳисобланади ва 
у бўйича фоиз ставкаси 5 % ташкил этади. Амалиётда, муддатли омонатлар 
мазмуни бўйича олдиндан огоҳлантириш омонати ҳисобланади.
Омонатларнинг қизиқарли шаклларини траст жамғарма банклари 
амлиётда қўллашади, омонатчи томонидан очиладиган ҳисобга, омонат 
миқдорига қараб даромад тўланади. Банк операцияларидаги бунақанги 
маневр омонатчиларни жамланган маблағларини манфаатли фоизлар билан 
бошқа банкларга жойлаштиришга асосланади. 
Банклар ва қурилиш жамиятлари омонатчилар депозит ҳисобларда 
минимал суммага эга бўлиб ва юқори (6-10 %) ҳақ олиш мажбуриятини 
таклиф қиладилар. 1979 йилдан Буюк Британияда омонатларни суғурта 
қилиш амалиёти киритилган ва у аҳолига қўрсатиладиган ижтимоий 
кафолатнинг бир шакли ҳисобланади. Миллий валютадаги барча омонатлар 
суғурта қилинади ва улар бўйича 0,75 % то биринчи 20 минг фунт 
стерлинггача қопланади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish