26
ички молиявий ҳисоб-китобларини ва халқаро ҳисоб-китобларини, ташқи
Жаҳон билан бўладиган барча молиявий муносабатларини энди банклар
бошқармоқдалар. Банклар интеграллашган компьютер маркази базасида
ТМКларнинг бутун
нақд маблағларини бошқариш тизимини
яратишди,
уларнинг таркибига кирувчи ҳамма ишлаб чиқариш бўлимларини барча банк
ҳисоб рақамлари ахволи тўғрисида уларни ихтиёрига аниқ информацияни
йиғиш, умумлаштириш ва тақдим этиш имкониятини бермоқда. Бунинг
натижасида банк ҳисоби бўйича пул маблағининг ҳақиқий ҳаракати билан
ТМК бухгалтерия китоби ҳаракати ўртасидаги вақт тафовути жуда сезиларли
даражада қисқармоқда.
Кейинги вақтда кўпгина банклар халқаро молия бозорида фаолият
юритишга ихтисослашган консалтинг компанияларини сиқиб чиқаришга
ҳаракат қилиб, консалтинг бизнесига ҳам
фаол даражада киришиб
кетмоқдалар. Ҳозирги пайтда консалтинг хизмати йирик халқаро банкларга
25 % даромад келтирмоқда.
Мана анча вақтдан бери банклар
лойиҳаларни молиялаштиришда
ҳам
иштирок этмоқдалар: лойиҳани амалга ошириш бўйича барча смета
ҳаражатларини
тўламоқда,
ўзининг
мутахассислари
кучи
билан
лойиҳалаштиришда ҳам бевосита иштирок этмоқдалар ёки буюртмачини
малакали консультация билан таъминламоқда. Банк билан ҳисоб-китоб
буюртмачининг ҳеч қандай бошқа маблағлари
жалб этилмасдан, янги
қуриладиган корхона фойдасидан амалга оширилмоқда. Бутунлай олганда
қатор ҳолатлар борки, бунда банклар ушбу объектлар акцияларининг
шириклик эгасига айланмоқдалар.
Замонавий банк эндиликда тобора
информацион-аналитик марказга
айланиб бормоқда, ўз мижозларини молия, инвестиция ва товар
бозори билан
узвий ва мунтазам боғламоқда. Йирик банклар жуда кучли информация
марказини тузмоқдалар. Банк ташкилотлари кенг масштабда информацион
хизмат турларини кўрсатиб норасмий ҳолатда мижозларни ўзига “боғлаб”
олмоқдалар. Банк консалтинги маълумот олиш учун ҳамма мумкин бўлган
каналларни ишлатмоқдалар, мисол учун, кредит беришда улар мижозлардан
информация тақдим қилишни доимо талаб қиладилар. Информация
олишнинг муҳим каналларидан бири у ёки бу лойиҳани амалга оширишда
корпорациянинг бошқаришга иштирок этиш ҳисобланади. Банклар
корхоналар ишлайдиган бозор аҳволи тўғрисида кенг информацияга
эгадирлар ва уларни мижозларга беришлари мумкин. Бундан ташқари
банклар ички ва ташқи менежмент саволлари бўйича ўзининг мижозларини
фаол равишда консультация беришга ўтмоқдалар, уларнинг иқтисодий
сиёсатини ва ички тузилишини қайта кўриб чиқишни аниқлаган ҳамда тавсия
этган ҳолда.
Кейинги йилларда янги
банк технологияси бўйича молиявий-информация
тарқатилиши яна ҳам кенг авж олмоқда. Бўлимлари бўлмаган телефон
банклар ривожланмоқда (мисол учун, Буюк Британиядаги First Direct банки),
бунда мижоз банк ходими билан шахсан кўришмасдан ҳисоб очиши ва
27
операцияларни амалга ошириши мумкин. Бу ҳолатда мижоз банкни қайда
жойлашганлиги, банкирнингёки мижозларнинг кимлигига қаралмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: