Адабиётлар:
1.Челышева И.В. Развитие критического мышления студентовпедагогических вузов в
медиаобразовательном процессе//PR, бизнес,СМИ: партнерство и конкуренция/ Отв. сек.
Л.Н.Гончаренко. СПб:Изд-во СПб гос. инж.-экон. ун-та, 2007. С. 217-221.
32
2. NekboevKh. H.Critical analysis of media texts as a condition of development thinking
process.Eastern European Scientific Journal .2018.pp.372-375.
РЕЗЮМЕ
Талабаларни ўқув-билув фаолиятида медиаматнлар билан қандай муносабатда
бўлишларининг замонавий ижтимоий-маданий, психологик ва педагогик муаммолари мақолада
таҳлил қилинган.
РЕЗЮМЕ
В статьи проанализированы современные социокультурные, психологические,
педагогические проблемы взаимодействия студенческой аудитории с медиатекстами.
SUMMARY
The articles analyzed modern sociocultural, psychological and pedagogical problems of
interaction of students with foreign languages teaching are highlighted.
КОМИЛ ИНСОН ТАРБИЯСИ ҲАҚИДАГИ АЗИЗИДДИН НАСАФИЙНИНГ
ПЕДАГОГИК ҚАРАШЛАРИ
Казакова М. К
. - Қарши давлат университети, Мактабгача ва
бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси
Таянч сўзлар:
комил инсон, шахс, таълим-тарбия, шариат, тариқат, ахлоқ, маориф, тасаввуф
Ключевые слова:
гармонично, личность, человек, обучение, воспитание, шариат,
нравственность, образование, метод.
Keywords:
harmonious, human, person, education, bringing up, sharia, morality, enlightment, method.
Ҳартомонламавабаркамолривожланганшахстизимидашарқмутафаккирларитомониданя
ратилганмаънавиймеросниҳаётгататбиқэтишмуҳимижтимоий-педагогикаҳамиятгаэгадир.
БугунгикундамамлакатимиздаШарқмутафаккирларимеросиниўрганишбўйичакенг
кўламлиишларолиб борилмоқда. ПрезидентимизШ.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 24 майдаги
“Қадимийёзмаманбаларнисақлаш,
тадқиқватарғибқилиштизиминиянадатакомиллаштиришчора-
тадбирларитўғрисида”гиҚарориқабулқилинди.
Бусаъй-
ҳаракатлармуқаддасзаминимизданетишибчиққанбуюкмутафаккирларҳаётиваилмий-
ижодийфаолиятиничуқуртадқиқэтиш,
халқаромиқёсдадинлараровацивилизациялараромулоқотнийўлгақўйиш,
бугунгимураккабдаврдамаънавиймеросимиздагиинсонпарварликғояларинимоҳиятиниочи
бберишҳамдаёшавлодниюксакмаънавиятлиинсонларэтибтарбиялашгахизматқилишишубҳ
асиз.
Ўзбекхалқижудабойвамураккабтарихий
қадриятларгаэгабўлиб,
нафақатҳозиргиЎзбекистонҳудудибалкибутунМарказий
Осиётарихибиланчамбарчасбоғлиқдир.
Инсоннингкомилликкаэришишмасаласибарчазамонлардаҳамҳар
бир
давлат
ва
жамиятнингдиққатмарказидабўлибкелган.
Буҳақдабуюкдонишмандлардантортибдавлатарбобларигачаўзқарашларини,
таърифватавсифларинибаёнқилишган.
Бугунгикунгакелибҳамкомилинсонғоясикунтартибидатургандолзарбмасалаларданбириси
фатидаталқинқилинмоқда.
Ўтмиш тарихга назар ташласак, буюк алломалар ҳох Шарқда булсин, ҳох Ғарбда
бўлсин комил инсон ғоясини замондошлар онгига сингдиришга ҳаракат қилганлар. Чунки,
комиллик ҳар бир давр, ҳар бир замонда башариятнинг азалий орзуси бўлиб келганлиги
сир эмас.
Шарқнинг буюк мутафаккирлари қарорида комил инсон ғоясини илгари сурган
ватандошларимиздан бири бу тасаввуф таълимотининг йирик намоёндаси Азизиддин
33
Насафийдир (Манбаларда таъкидланишича у 1240-1300 йилларда яшаб ижод этган йирик
файласуф ва алломадир. УНасаф шаҳрида, ҳозирги Қарши шаҳри таваллуд топган бўлиб,
унинг ёшлик йиллари Насаф шаҳрида ўтган). Дастлабки саводини ҳам Насафда чиқарган
ва сўнгра Бухорога бориб, кўп йиллар илм ўрганган. Унинг устози Нажмиддин Кубронинг
қобилиятли аҳогирдларидан бири аҳайх Саъдиддин Муҳаммад ибн ал-Муайяс
Ҳамавийдир.
Азизиддин Насафийнинг комил инсон тўғрисидаги қарашлари "Китоб ул-инсон ал-
комил фи маърифат ал-вофодир""(Комил инсон ҳақида китоб")"Зубдат-ул ҳақойиқ"
("Ҳақиқатлар қамоғи"), "Кашф-ул -ҳақойиқ" ("Ҳақиқатлар кашфи") ва бошқа асарларда
баён этилган. Буюк олимнинг таълимотида комил ёки мукаммал инсон ғояси алоҳида
ўрин эгаллайди. Инсон комил бўлиши учун энг аввало у ўзини-ўзи таниши зарур деб
таъкидлайди Азизиддин Насафий.
Аллома фикрига кўра комил инсон одам деб номланувчи тирик мавжудотнинг
қаймоғи, оламдаги барча тирик мавжудотларнинг энг буюги, коинотнинг олий мевасидир.
Бундай инсонлар учун халққа наф келтиришдан бошқа муддао йўқ. Комил инсоннинг
бутун саъй-харакати халилликка, ростгўйликка ва эзгуликка қаратилган бўлади.
Азизиддин Насафий комил одамларни боғловчи ғайб сирларини бошқаришга етказувчи
кишини тушунади. Бундай кишида илоҳий хислатларнинг ҳаммаси мужассам бўлади.
Ўзининг юксак маънавияти билан бутун коинотни қамраб олади.
Комил инсон бошқалардан ғайб оламидан келадиган барча яхшилигу ёмонликларни
зукколик ила билиб олиш қобилияти билан ажралиб туради. Шундай экан, оламдаги
мавжудотлар орасида "Комил инсондан улуғроқ, донороқ нарса йўқ, чунки мавжудотнинг
энг пастида энг аълосигача бўлган мартабалар комил инсон мартабаларидир, комил
инсон-мавжудот қаймоғидир.
Таниқли олим Н. Комиловнинг таъкидлашича, Азизиддин Насафийни комил инсон
илмининг назариётчиси деб айтиш мумкин. Чунки, алломанинг барча асарларида ушбу
мавзу марказий ўринда туради. У комил инсонга шундай таъриф беради: "Билгилки,
комил инсон деб шариат ва тариқат ва ҳақиқатда етук бўлган одамларга айтадилар ва агар
бу иборани тушунмасанг, бошқа ибора билан айтишим мумкин: билгилки, комил инсон
шундай инсондирким, унда қуйидаги тўрт нарса камолга етган бўлади: яхши сўз, яхши
феъл, яхши ахлоқ ва маориф"
1
.
Ўрта асарлардаги яхши ахлоқ, мукаммал инсон ҳақидаги тушунчалар нисбий бўлиб
– бир томондан, жами руҳий-маънавий қудрат, ақлу заковат, яхши сифатларнинг ўзида
жамлаган мавҳум бир зот тушунчаси, иккинчи томондан шу чўққига интилиб, муайян
матарабаларга эришган киши ҳам мукаммал инсон деб ҳисобланган. Аммо масала қандай
қўйилишидан қатъий назар, комил инсон ҳақидаги ғоялар катта ижтимоий-ахлоқий
аҳамиятга эга бўлди, инсонни шарафли, эзгулик ва Буюк Хайр руҳида тарбиялаш, меҳру-
муҳаббат, вафо ва садоқатни кучайтиришга хизмат қилди. Ҳар замон, ҳар лаҳза
инсонларга уларнинг инсонлигини эслатиб, ёвуз, қабиҳ ишлар, ножўя қилиқлардан
сақланишга кўмаклашади, иймон ва виждон биносининг пайдо бўлишини таъминлайди
2
.
Азизиддин Насафий шундай дейди: “Кимнинг билими фақат биргина илм тармоғи билан
чекланиб қолса, унинг фикр-қараши ҳам шу қадар тор ва маҳдуд бўлади. Бу тоифадаги
бандалар теран илм соҳибларини душман ҳисоблайдилар. Илмдан кўп улуш олган
кишининг нуқтаи назари эса жуда кенг бўлганлиги боис улкан олимларни улар яхши
кўрадилар”.
Насафийнинг мазкур таърифидан келиб чиқадиган хулоса шуки, комил инсон ҳаётидан
ташқари бўлган қандайдир мавҳум зот эмас, балки реал одамдир. Яъни фазилатларни
1
Комилов. Н Тасаввуф ёки комил инсон ахлоқи. Т. 1996, 149-бет
2
Aziziddin Nasafiy. Komil inson haqida. Yettinchi risola. Ishq bayonida. Najmiddin Komilov. Tasavvuf. VII.
Komil inson
34
эгаллаб борган инсон ана шундай улуғ мартабага кўтарила олади. Комил инсон жамият
ичида шакилланади ва маънавий-ахлоқий покланиш жараёнида камолотга эришади.
Комилликнинг олий белгиси - ҳақ йўлидан бориб, халққа фойда келтиришдир.
Илм, одоб ва ахлоқ жиҳатдан қудратли бўлган киши, ўзи истаган барча орзу-
умидларини руёбга чиқара олмайди. Яхшилик ва эзгуликни қарор топтиришга кувҳ
қудрати етмаганлиги учун ҳам бундай киши заифдир ва ожиздир. Насафлик буюк
мутафаккир баркамол инсоннинг ожизлиги ҳам бундай кишиларнинг фақирона кун
кечиришининг сири ҳам ана шунда, деб таъкидлайди. Азизиддин Насафий инсон буюк зот
эканлигини ҳар томонлама асослаб беради. Инсон, коинот ва Аллоҳ ўзаро алоқадорликда
бўлиб, бир-бирига таъсир этиб туради, деган хулосага келади. Худди шунинг учун ҳам
Азизиддин Насафийни мусулмон фалсафасида комил инсон тўғрисидаги таълимотнинг
машҳур назариётчиси дейиш мумкин.
Хулоса қилиб аятадиган бўлсак, буюк бобокалонимиз, тасаввуф илмининг йирик
намоёндаси, Азизиддин Насафийнинг комил инсон тўғрисдаги қарашлари бугунги кунда
ҳам баркамол авлод таълим-тарбиясида тутган ўрни ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгалигини
ўрганиш ва ёш авлодга тушунтириш, таълим бериш биз учун ҳам фарз ҳам қарздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |