31
3.
Медиаматнларни мустақил ўзлаштирган ҳолда ижодий танқидий ёндашувни
ривожлантиришдан иборат.
Бўлажак ўқитувчиларнинг медиаматериалларни таҳлил қилиш ижодий
кўникмаларига эга бўлишларини ижобий натижалари қуйидагиларни ўзида намоён этади:
медиа талқинлар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлишни; медиа билан кундалик
тўқнаш келишда уларни ҳаёт тарзимизга, мунособатларимизга ва қадриятларимизга
таъсирлари ҳақидаги билимга эга бўлиш; медиатаълим асосий ғояларини
медиаматнларни теран тушуниш учун уларни таҳлил қилишга, талқин қилишга татбиқ
этиш; якка тартибда қарор қабул қилишда медиа аҳамитига эътибор қаратиш; аниқ бир
ҳатти-ҳаракатлар ёки ечимлар қабул қилишда медиаматнларнинг мумкин бўлган
таъсирларини таҳлил қилиш.
Медиамаълумотларни тузилиш мантиғини тақдим этиш жараёни - бўлажак
ўқитувчилардан медиаматннни атрофлича тушуниш, талқин қилиш, таҳлил, синтез ва
баҳолаш идрок этишни, далилларни, хосса ва ҳодисаларни гуруҳлашни, синфларга
ажратишни, ўрганилаётган медиамаҳсулотни муҳим жиҳатларини ҳамда унинг ички
таркибини оча билишни талаб этади. Медиаматнни тизим ташкил этувчиси тавсифига
кўра, уни қабул қилувчи олинган билимлар амалий татбиқи учун негиз сифатида мустақил
англанган хулосаларни чиқара олади. Медиаматларни кенг тарқалган танқидий таҳлил
методик усуллари орасидан қуйидагиларни: оммавий ахборот воситалари материалларида
ёлғон ва ростларини асосли равишда ажрата олиш; маълумот берувчи манбанинг мақсад
ва манфаатларни англаган ҳолда тўғри ҳамда асосли танқидий таҳлил қила олишни
алоҳида кўрсатиб ўтишимиз мумкин.
Одатда ўз машғулотлари давомида бўлажак ўқитувчиларда танқидий тафаккурни
ривожлантирувчи педагоглар аудиторияда муаммога нисбатан турли нуқтаи назар ва
мулоҳазаларни қараб чиқишни таклиф этишади. Бундай ҳолатлар талабаларда муаммо
ҳақида мустақил фикр юритишни ҳамда натижа асосида хулоса чиқаришга ўргатади.
Медиатаълим жараёнида бўлажак ўқитувчилар учун рефлексияни шакллантириш
гуруҳда медиаматнларни идрок этиш вақтида оддий бўлмаган билим ва тушунишни
назарда тутади. Чунки, биргина медиаматн: кинофильм, теледастур ёки қандайдир
мавзудаги кўрсатувни намойиш қилиш жуда қизғин бўлган турли баҳолаш ва
мулоҳазаларга орлиб келишимумкин.
Медиатаълим шароитида бўлажак ўқитувчиларда ижодий танқидий тафаккурни
самарали ривожлантириш яхлит ёндашувга боғлиқ бўлиб, у ўзида қуйидагиларни:
бўлажак ўқитувчиларни касбга тайёрлаш жараёнида оммавий ахборот воситалари
таъсири муаммоси ҳақида назарий жиҳатдан тайёрлаш ва фаоллаштириш; бўлажак
ўқитувчиларни турли медиамтнларни ижодий танқидий тафаккур орқали қабул қилишга
ўргатиш, уларга таълим жараёнида олган тажрибаларини педагоглик амалиётларида
мақсадли фойдаланишга; бўлажак ўқитувчиларда турли медиамтнларни ижодий танқидий
тафаккур қилиш ҳолатини ташҳислаб боришгаимкон яратиб, медиатаълим жараёнини
техник нуқтаи назардан таъминотини ўзида намоён этади.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, бўлажак ўқитувчиларни педагоглик касбига
тайёрлаш жараёнида медиа билан боғлиқ бўлган керакли ва зарур маълумотлар билан
таъминлаш уларни кейинги фаолиятларини кафолатлайди. Бу эса реал дунё образини
уларнинг онгида адекват аксланишига олиб келади ва атроф олам билан уйғунликда иш
олиб боришига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: