36
Қадимги Кавказорти ўлкаларининг цивилизациялари.
1.
Мил.авв.VI-V минг йилликларда Кавказорти. Урарту
давлатнинг вужудга келиши.
2.
Қадимги Арман ва Колхида давлатлари.
3.
Иберия. Кавказ Албанияси давлатлари.
4.
Қадимги Кавказорти ўлкалари маданияти.
Кавказорти ўлкалари ҳам қадимги цивилизация ўчоқларидан бири
бўлиб ҳисобланади. Археологик изланишлар бу ўлкада мил.авв. V-IV минг
йилликлардаёқ деҳқончилик маданияти юзага келганлигини кўрсатади. Илк
деҳқончилик маданиятлари Шомтепа (Озарбайжон), Шулавери (Грузия),
Техут (Арманистон), шунингдек, Кура ва Аракс дарёлари ҳавзалари бўлиб
ҳисобланади. Дастлаб ерга тош қуроллар, кейинчалик металл қуроллар билан
ишлов берила бошланган. Буғдой, арпа, тариқ, нўхат асосий ўсимликлар
бўлиб, ерга жамоа бўлиб ишланганини археологик ашёлар исботлаб турибди.
Мил.авв. III минг йилликларда Кура ва Аракс дарёлари номи билан аталувчи
деҳқончилик маданиятларида бронза меҳнат қуроллари ишлатила
бошланганини кўриш мумкин. Хўжалик тараққиёти билан бир қаторда
деҳқончилик манзиллари, қишлоқлар девор билан ўраб олина бошланди.
Қишлоқлар савдо, ҳунармандчилик марказларига айлана борди. Табиий
шароит тоғликлардан иборат бўлгани учун деҳқончиликда терассали усул
кўпроқ қўлланилган. Боғдорчилик ҳам қадимдан тараққий қилган бўлиб,
асосан узумчиликка катта эътибор қаратилган. Ерларни суғоришда кориз
усулидан кенг фойдаланилган. Эр.авв. II минг йилликдан бошлаб Кавказорти
ўлкаларида ерга ишлов беришда темир қуроллардан фойдаланиш бошланди.
Деҳқончилик қўрғонлари кенгайиб бориб, уларнинг диаметри 80-100 метрни
ташкил эта бошлади.
Мил.авв. II минг йиллик охирида Арман тоғлари, Ван кўли
атрофларида Урарту давлатининг вужудга келиши кузатилади. Дастлаб, бу
ҳудудларга Оссурия подшолари ўлжа олиш мақсадида босқинчилик
юришлари қилиб турганлар. Қадимги манбаларда бу ҳудудларни Уруатру,
37
Биайнили, Арарат деб атаганлар. Мил.авв. ХIII асрда бу ҳудудларга юришлар
қилган Оссур подшоси Салманасар I урарту қабилаларида 8 та давлат
мавжуд, деб ёзиб қолдирган. ХIII аср охирида юриш қилган Оссур подшоси
Тиглатпаласар I 23 та подшони енггани ҳақида ёзиб қолдирган. Демак,
Урарту давлати конфедерация, яъни қабилалар бирлашувидан ташкил
топган. Пойтахти Ван кўли яқинидаги Тешабайни шаҳри бўлса, диний-
маданий марказ Муссасир шаҳри ҳисобланган. Урарту подшолари ташқи
душман (Оссурия)ларга қарши қарийб 3-5 аср курашиб, мил.ава. IХ асрда
подшо Араму (мил.авв.864-845 йй.) даврида ягона давлат бўлиб
бирлашдилар. Араму Оссур подшоси Салмонасор III га қарши
муваффақиятли курашлар олиб боради. Подшо Сардури I (835-825 йй.)
даврида Урартуда подшо ҳокимияти мустаҳкамланди. Урарту давлати
пойтахти Тешабаини (Тушпа)га асос солинди. Шоҳ Импулнинг (мил.авв.825-
810 йй.) марказий ҳокимияти кучайди. Давлат ҳужжатларини юритишда
Оссур тилидан воз кечиб, Урарту тилида юритила бошланди.
Урартуликларнинг қадимги диний тасаввурлари табиат ҳодисаларига
асосланган. Асосий худолар Холди-осмон, Тейшеба-ёмғир, Шивини-қуёш
худолари учун Мусассир шаҳрида ибодатхоналар қурилган. Импулнининг
ўғли Менуа (мил.авв.810- ??? йй.) даврида шимолга Кавказортига ва жанубий
ғарбга Сурияга ҳарбий юришлар қилинган. Бу даврда Урарту қадимги
дунёнинг энг қудратли давлати бўлиб қолади. Менуа пойтахт Тушпани сув
билан таъминлаш мақсадида 70 км узунликда канал қаздирган. Канал унинг
номи билан аталган. Шунингдек, кўплаб чегара истеҳкомлари, қалъалар
қурдирган.
Урарту давлати қулагач, мил.авв. VI аср бошларида унинг ҳудудларида
Арман давлати вужудга келди. Аслида Арман давлати Урарту маданияти
давомчиси бўлиб, унинг ташкил топишида қадимги урартунинг Армешуприя
вилояти (Урарту конфедерациясига кирувчи бир князлик) катта рол ўйнади.
Арман подшолиги, Оссурия ва Бобил аҳамонийлар томонидан тор-мор
келтирилгач, Эронга қарам бўлиб қолади. Эрон аҳамонийлари арман
38
подшоликларини маҳаллий Евронидлар сулоласи вакиллари орқали
бошқарганлар. Арманистон сатраплари фақат Евронидлардан тайинланган.
Евронидлар ҳокимиятни ўз қўлларида тутиб туриш учун ҳатто аҳамонийлар
билан қариндошчилик алоқаларини ҳам йўлга қўйганлар. Арман подшоси
Ерван IIАҳамонийлар подшоси Артаксеркс II синглисига уйланади. Форс
маданияти аста-секинлик билан Бобил, Оссур маданиятини Арманистондан
сиқиб чиқара бошлайди. Эрон аҳамонийлари давлати қулагач, Арманистон
қисқа вақт “Мустақил” бўлади. Лекин А.Македонский давлати таркибига
киради. Эллинизм даврида Арманистонда юнон маданияти гуллаб яшнайди.
Юнон-македонлар асос солган Фасис, Диоскуриада шаҳарлари мамлакат
иқтисодий-маданий ҳаётига катта таъсир кўрсатади.
Мил.авв. VI асрдаги Юнон колониячилиги бошланиши билан юнон
дунёсида Колхида ва унинг афсонавий бойликлари ҳақидаги афсоналар
пайдо бўлади. Мил.авв. V асрга оид аёл қабридан 1600 та олтинга ишлов
берилиб, тайёрланган буқа, шер, шаклидаги ҳайкалчалар ва тақинчоқлар,
шунингдек, темир буюмлар топилиши Колхида Кавказортидаги муҳим
металга ишлов берувчи ҳудуд бўлганини тасдиқлайди. О.Д. Лоркипонидзе ва
Г.А. Лоркипанидзелар ҳозирги кунда Колхида маданиятини археологик
асосда ўрганишда кўплаб тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Қадимги Юнон
афсоналарида аргонавтларнинг олтин мўйна излаб Колхидага келиши,
Колхида ҳақида юнонларнинг мил.авв. I минг йиллик бошларидаёқ
билганликларини кўрсатади. Страбон асарларида ёзилишича, Колхидада
кемасозлик ривожланган, савдо кемалари халқаро аҳамиятга эга бўлган,
мил.авв.V-IV асрларда Колхиданинг ўз танга пуллари бўлиб, уни “Колхитка”
деб атаганлар. Тангалар бир томонига ҳукмдор сурати, орқа томонига
ҳукмдорлик рамзи буқа тасвири туширилган. Мил.авв. III асрдан бошлаб
темир колхиткалар ўрнига подшо Ака олтин тангалар зарб қилдира
бошлайди.
Колхида маданиятини ўрганишда Ван қалъасини археологик тадқиқ
этиш муҳим хулосалар чиқаришга асос бўлади. Қалъа Сулари ва Риони
39
дарёлари туташган жойда бўлиб, икки қисмлидир. Биринчиси, учбурчак
шаклидаги Акропол, иккинчи қисми оддий аҳоли яшайдиган шаҳар қисмидан
иборат, бу ерда антик маданиятга хос сополчилик, рассомчилик, мармарни
қайта ишлаш санъати маҳаллий ва юнон маданиятларининг уйғунлашуви
асосида ўзига хос маданият яратилганлигини кўрсатади. Колхидадаги Синоп
ва Героклея шаҳарлари соф юнон маданитига хос бўлиб, улар юнон
колонияларидан шаҳар даражасига ўсиб чиққан.
Мил.авв. III асрда ташкил топиб, милодий III-IV асрларгача яшаган
Иберия подшолиги шарқий Грузияда ташкил топган. Унинг тарихини антик
давр тарихчилари асарлари орқали, яъни Ибериянинг илк тарихи ҳақида
муҳим маълумотларни билиш мумкин. Археологик тадқиқотлар натижасида
мил.авв. III-I асрларга оид Дедоплис Мендори ёдгорлигидан юнон
Македония ёдгорликлари кўплаб топилган. Қалъа шимолдан жанубга томон
чўзилиб, 6 га майдонни ташкил қилади. Қалъа баланд тош девор билан
ўралган. Қалъанинг жанубида 46 га 30 метрли 4 та залдан иборат ибодатхона
жойлашган. 90 метр шимолда, яъни қалъанинг шимолий қисмида яна бир
кичик ибодатхона бўлиб, ҳар икки ибодатхонадан қалъанинг шарқи ва
ғарбидаги дарвозаларга борадиган йўл бўлган. Археолог Ю.М. Гагонидзе
бошчилигида археологлар бу комплекс ибодатхонани ўрганиб, уни
маздакийлар ибодатхонаси бўлган, дейди. Ибодатхона деворларидаги
ёзувларда маҳаллий диний эътиқод мабудлари билан бирга Авестодаги
Анаҳита илоҳасининг номи ҳам сақланиб қолинган. Антик муаллифлар
Страбон ва Плиний кичик асарларида Ибериянинг биринчи подшоси
Парнавоз Армози тоғида Богинети шаҳрини қурганини ёзиб қолдирганлар.
Археологик тадқиқотларда, мустаҳкам мудофаа деворлари, саройлар,
ибодатхона, ҳунармандчилик устахоналари топилган. Қурилишлар маҳаллий
анъаналар асосида олиб борилган. Мантия Мровели қалъасининг
қурилишида ҳам Богинети анъаналари сақланган. Табиий шароитдан келиб
чиқиб уй, сарой ва бошқа иншоотлар тошдан қурилган. Ҳаттоки, щша
ваытларда Уплисцих-Ғор ичида қурилган шаҳар ҳам машҳур эди. Милод
40
бошларида Иберия архитектурасида Рим услуби етакчилик қилади. Иберияда
тасвирий санъат, архитектура, металга ишлов бериш, заргарлик санъатлари
ривожланган.
Кавказортидаги яна бир давлат Албания деб номланган. Бу давлат
тарихини ўрганишда археологик ва эпиграфик манбалар муҳим аҳамиятга
эга. Антик давр муаллифлари асарларида ҳам умумий фикрлар мавжуд холос.
Албанияга римликлар мил.авв. I асрда кириб келганлар. Гобустун тоғидаги
тошга ўйиб ёзилган ёзувда Рим армиясининг ХII легиони бу ҳудудда
турганлиги қайд этилпди. Боку шаҳри яқинидаги бу ёдгорлик Рим Парфия
урушлари ва уларнинг натижалари ҳақида ҳам муҳим маълумотларни беради.
Албанияда шаҳарсозлик анъаналари мил.авв.I минг йиллик ўрталарида
мавжуд бўлсада, уларда дастлаб Эрон, кейин Эллин маданиятлари устунлик
қилади. Парфия давлатига қарам бўлган Албания мил.авв.I асрда Рим
маданияти таъсирига берилади.
Албаниянинг йирик ва марказий шаҳри Кабала эди, археологик
тадқиқотлар унинг майдони 50 гектар эканлигини кўрсатмоқда. Бундан
ташқари Нимаха, Мингечауре, Тозакент каби кўплаб шаҳар харобалари ҳам
топиб ўрганилган. Асосий қурилиш материаллари ёғоч, тош ва ғишт бўлиб,
бой хонадонларнинг уй томлари черепица билан ёпилган. Юнон
драхмаларига ўхшаш танга пуллар зарб этилган. Ҳайкалтарошликда тош,
сопол ва бронза ашё бўлиб хизмат қилган. Турли ҳайвонлар, инсонлар,
худолар ҳайкаллари топилган. Кабаладаги қазишларда ҳайкалтарошликда
юнон услуби кенг тарқалганлигини кўриш мумкин. Юнон маданиятидан
Герлос, Селена, Зевс худоларини ўзлаштирганлар. Маҳаллий эътиқодлар ҳам
сақлаб қолинган. Бош коҳин подшодан кейин иккинчи ўринда турган.
Do'stlaringiz bilan baham: |