11
2. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши.
1. Дастлабки цивилизацияларнинг ижтимоий-иқтисодий асослари.
2. Яқин Шарқда деҳқончилик маданиятлари ва ёдгорликлари.
3. Шарқий Осиё ва Ганг водийсида деҳқончилик муаммоси. Маданий
инқилоб муаммолари.
Инсоният ибтидоий жамоа даврида узоқ тарихий жараённи босиб ўтди.
Л.Морган таъкидлаганидек, ёввойиликдан оловдан фойдаланиш, кийим-
кечак кийиш ва турар жойларни яратиш орқали варварлик босқичига ўтиб,
деҳқончилик, чорвачилик, яъни ишлаб чиқаришга асосланган хўжалик
турлари орқали цивилизация босқичига ўтади. Бу ҳолат неолит даврида юз
бериб, инсоният бу даврда тошни йўниш, синдириш техникасидан ташқари
силлиқлаш, арралаш ва пармалаш техникасини ҳам ўрганди, сопол ихтиро
қилинди. Неолит даврида чорвачилик тараққиёти билан ип йигириш ва
тўқувчилик йўлга қўйилди. Қичитқи ўт, ёввойи наша, дарахт пўстлоғи, зиғир
толаси, юнг тўқувчилик материалларини билиб олди. Ҳайвонларни қўлга
ўргатиш мезолит даврида бошланган бўлсада, бу неолит даврида ягона соҳа
чорвачиликни шаклланишига олиб келди. Териб-термачлаш орқали
деҳқончиликнинг вужудга келиши захира озиқ-овқатнинг пайдо бўлишига
замин ҳозирлади.
Жамиятнинг тараққий этиб бориши билан аста-секин ёзув пайдо бўла
бошлади. Сўнгги палеолит (40-12 минг йилликлар)да вужудга келган
тасвирий санъат кейинчалик бир тизим тартибга солина борди. Петроглиф
(тош ёзув)лар, пиктограф (сурат ёзув)ларнинг шаклланишига сабаб бўлди.
Кейинчалик мил.авв.III-II минг йилликларда иероглиф (илоҳий муқаддас
ёзув)лар шаклланган бўлса, кишилик тараққиётининг мил.авв.II-I минг
йилликларида алифбо шаклидаги ёзувлар яратилди. Қадимги цивилизация
ривожида ёзув алоҳида аҳамият касб этди. Ёзувнинг ихтисослашуви
натижасида Мисрда ёзув худоси Тот, Месопотамияда Донишманд Уту,
Юнонистонда Меҳрибон Прометей, Хитойда Юй, Ҳиндистонда Вишну каби
ҳомий худолар, қаҳрамонлар тимсоли яратилди.
12
Илк цивилизацияларни шаҳарларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, шаҳар
вужудга келиши билан бошқарув, маданий, ижтимоий тартиблар маълум бир
тизимда шаклланади. Бу эса, ўз навбатида деҳқончилик асосларига боғлиқ
эди. Бу асосдаги илк шаҳарлар Месопотамиядаги Ур, Умма, Лагаш, Ниппур,
Эриду, Ларса, Киш..... бўлса, Мисрда Бусирит, Ксонс, Уауат, Мемфис,
Фива..., Финикия ва Фаластинда Цертхон, Дур шаруккин, Библ, Сидон,
Аврот, Тир... Ҳиндистонда Моҳенжо Даро, Чатху Даро, Хараппа,
Равалпинди, Таксилла...дир. Бу шаҳарлар хўжалик тараққиёти ва мулкий
тенгсизликнинг вужудга келишидан, серсув дарёларни жиловлаш, ташқи
душмандан ўзини муҳофаза қилиш сабабларидан шаклландилар.
Қадимги шаҳарлар қиёфаси ўша даврлардаёқ икки қисмга
бўлинганлигини кўрсатади. Масалан: мил.авв.2800 йилликка оид
афсоналарда Гилгамиш Урук ва Куллаб ҳокими сифатида тилга олинади.
Демак, Куллаб Урук шаҳрининг аристократлар яшайдиган қисми. Бу
юқоридаги фикримиз тасдиғи бўлиб ҳисобланади.
Илк цивилизацияларда ҳашаматли қурилишлар алоҳида аҳамиятга
эгадир. Қадимги дунёнинг эҳромлар, Иерихон, осма боғлар, баҳайбат
ҳайкалу, деворлари ҳукмдорларнинг оддий инсон эмас илоҳий зот эканлигига
ишора бўлиши лозим эди. Ҳашаматли биноларга қўплаб қўл кучи ва узоқ
йиллар сарф этилар эди.
Неолит
замонида
чорвачилик,
деҳқончилик,
ҳунармандчилик
соҳаларининг вужудга келишида ундан олдинги даврларда, хусусан, мезолит
даврида шарт-шароитлар етилган эди. Овчининг ортиқча овни “эртанги”
эҳтиёж учун сақланиши чорвачиликни келтириб чиқарган бўлса, териб-
термачлаб овқат топиш, ўсимликлар уруғларини йиғиш, табиатни кузатишга
ва деҳқончиликнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Хўжаликнинг турли
соҳалари билан шуғулланувчиларнинг мол айрбошлаши янги хўжалик
соҳаларининг шаклланишига сабаб бўлди. Бу эса неолит инқилоби деб
номланди. Деҳқончилик кишиларни бир жойда муқим яшашларига имкон
бериб, шаҳар маданияти ривожига ҳам улкан таъсир кўрсатди. Дастлабки
13
маданиятлардан бири бўлган Иерихон харобаси мил.авв.IХ-VIII минг
йилликларга оид бўлиб, неолит даврида шаклланган илк деҳқончилик
маданияти ҳисобланади. Майдони 4 гектар бўлиб, денгиз сатҳидан 200 метр
баландликдаги бу маданият аҳолиси асосан буғдой ва арпа экиб тирикчилик
қилган. Ғалла омборининг мавжудлиги жамоа (ёки давлат) захирасининг
маълум бир тизим томонидан бошқарилишини англатади. Уйлар тош
пойдеворли бўлиб, девор лой пахса билан тикланган. Уйларнинг аксарияти
бир хонали 4-5 диаметрли айлана шаклга эга. Мудофаа деворларининг эни
1,64 метрни, баландлиги 3,9 метрни ташкил этади. Шунингдек, 5 метрли
минора қазиб ўрганилган. Иордан дарёсининг шимолидаги бу шаҳар аҳолиси
савдо-сотиқ билан ҳам шуғулланган деган фикрлар мавжуд.
Мил.авв.VIII-VII минг йилликларга оид Чейюню ва Чаталгуюк
ёдгорликлари жанубий-шарқий кичик Осиё ҳудудида жойлашган бўлиб, бу
ёдгорликларда деҳқончилик маданиятининг илк излари инсон хўжалик
фаолиятида уй ҳайвонларининг роли ошиб бораётганини кўрсатади.
Чатал Гуюк майдони 13 гектарни ташкил этиб, уйлар тўртбурчак, ғишт
ва тошдан қурилган. Уйга томдан кирилиб, томга зиналар орқали чиқилган.
Уйларда махсус қувурлар ҳавони тозалаб турган. Чатал Гуюкликлар буғдой,
арпа, нўхат, мурч каби ўсимликлар етиштирганлар. Шунингдек, чорвачилик,
овчилик, балиқчилик билан ҳам шуғулланганлар. Чатал Гуюкда кўплаб
шифобахш ўсимликларнинг уруғлари топилган бўлиб, улардан шароб ва
даволашда дори-дармонлар тайёрланган. Денгиз чиғаноқларидан уй-рўзғор
буюмлари, тўқилган газламаларга ранг бериш, турли тасвирлар тушириш
такомиллашган. Кулолчиликда ранглар ўткирлиги билан ажралиб туради.
Ҳайкалтарошлик соҳасида Чатал Гуюкликларнинг учта кекса аёл, она, ёш
шаклдаги худолари, турли ҳайвон ҳайкалчалари диққатга сазовордир.
Марказий Осиёда ҳам деҳқончилик маданиятининг мил.авв.IV-II минг
йилликларга оид ёдгорликлардан бири бу Жойтун маданиятидир. Бу
ёдгорлик Ашхобод яқинида чақмоқли манзилгоҳидан топилган. Чўпонлар бу
ердан олов ёқиш учун чақмоқтош териб олгани учун чақмоқли деб
14
номланган. Жойтун номи эса, ёмғирдан сўнг қум остидаги гуваладан
қурилган уйларнинг қорайиб кўринишидан келиб чиққан. Бу ерни қазишлар
давомида ўроқ, пичоқ, суякдан ишланган игна, бигиз ва бошқа анжомлар
топилган. Жойтунликлар деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланганлар.
Чорва молларидан қорамол, қўй ва эчки боққанлар.
Мил.авв. VII-VI минг йилликларда вужудга келган Месопотамиянинг
Жармо, Эрон ва Месопотамия оралиғидаги Эроннинг шимолий-ғарбида
Загрос маданияти ҳам инсоннинг ўзлаштирма хўжаликдан ишлаб чиқарувчи
хўжалик (деҳқончилик, ҳунармандчилик) турларига ўтиб бораётгани
кўрсатади. Загрос маданиятида сопол идишларга қизил бўёқ берилиб, содда
геометрик белгилар чиза бошлаганлар.
3. Шарқий Осиё, жумладан, Ҳиндистонда мил.авв.III-II минг
йилликларда деҳқончилик тараққий этиб, Сулаймон тоғларида дунёдаги илк
буғдойнинг хонакилаштирилганлиги археологик маълумотларда ўз аксини
топган. Ҳинд дарёси водийсидаги кенг далаларда буғдой, арпа, нўхат, қовун
етиштирилган. Бироз кейинроқ эса, мато тўқиш учун пахта ҳам етиштирила
бошланган. Хурмочилик ҳам тараққий этган. Ерлар омочда ишланиб, ўрим
вақтида мис ўроқлар ишлатилган. Хараппа харобаларидан топилган йирик
омборлар бошқарув тартибларининг мавжудлигидан далолат беради.
Қадимги ҳинд цивилизациясининг Моҳенжо Даро (ўликлар водийси),
Хароппа каби катта шаҳарлари улардаги архитектура, шаҳарсозлик
анъаналарининг ўзига хослиги, ёзув мавжудлиги, ибодатхоналар бу ерда ҳам
орийлар келмасидан давлат ва маданият гуллаб яшнаганлигини кўрсатади.
Шарқий Осиёнинг энг йирик ва ўзига хос маданиятга эга мамлакати
бўлмиш Хитойда ҳам мил.авв.IV-III минг йилликлардаёқ илк деҳқончилик
маданиятлари ёдгорликлари шаклланган эди. Марказий Хитойдаги Яньшао
маданиятига мансуб аҳоли, буғдой, шоли ва дуккакли ўсимликларни
етиштирганлиги маълум. Ишлаб чиқарувчи хўжалик тармоқларига ўтиш
билан бирга маданиятнинг янги тури бошланиб, илк цивилизациялар ва
маданиятлар шакллана бошлади. Бу эса янги тартибларни юзага келтирди.
15
Хўжалик-иқтисодий
ўзгаришларга,
ижтимоий-маданий,
маънавий
ўзгаришлар қўшила борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |