43-модда. Фуқаролик масалаларига оид қарорларнинг ижросини
назорат қилиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид қарорлар
ижроси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик
масалалари Комиссияси томонидан, шунингдек бошқа
ваколатли идоралар
томонидан ўз ҳуқуқлари доирасида назорат этилади.
VIII. МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК МАСАЛАЛАРИГА
ОИД НОҲАҚ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ
44-модда. Мансабдор шахсларнинг фуқаролик масалаларига оид
ноҳақ хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш
Фуқаролик масалаларига оид аризаларни қабул қилишдан асоссиз бош
тортганлик, аризани кўриб чиқиш
муддатлари бузилганлик, шунингдек
мансабдор шахсларнинг фуқаролик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
тартибини ва фуқаролик масалаларига оид қарорларни
ижро этиш тартибини
бузадиган бошқа ноҳақ хатти-ҳаракатлари хусусида улар бўйсунадиган юқори
мансабдор шахсга ёки судга қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиниши
мумкин.
IХ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР
45-модда. Халқаро шартномаларнинг қўлланилиши
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномасида ушбу
Қонунда баён этилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса халқаро
шартнома қоидалари қўлланилади.