Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

7.12 
Хулоса ва тавсиялар 
Қишоқ хўжалиги Ўзбекистон қишлоқ жойларининг ривожланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 
Фермер хўжаликларининг энг сўнгги ислоҳоти кетидан атроф-муҳит, жумладан табиий ресурслардан 
барқарор ва самарали фойдаланиш сиёсати илгари сурилиши ўз навбатида барқарор қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариши учун фойдали бўлар эди. Агар биргаликда ҳаракат қилинса, ҳозирги истиқбол 
замирида барқарор қишлоқ хўжалигига эришиб бўлади ва бу қишлоқ хўжалигида ишловчиларни иқлим 
ўзгариши таъсири ва ер ва сув ресурслари учун рақобат кучайиб бориши кутилиши туфайли бевосита 
яқин келажакда юзага келадиган муаммоларни ечими учун тайёрланишга ҳисса қўшади. 
Сувдан барқорор фойдаланиш бобидаги Тавсия 6.1да суғоришда сувни тежаш режаларни амалга 
ошириш долзарблигига қаратилган. Бу фақат сувни тежаш жиҳатидан тўғри бўлиб қолмай, балки ер ва 
сув ресурсларини бошқаришдек кенгроқ контекстда ҳам ўзини оқлайди. Суғориш тизимлари ва жамоа 
ва фермер хўжаликлари даражасидаги суғориш инфратузилмасига давлат томонидан рағбатлантирилган 
инвестициялар масаласини кўриб чиқиш зарурати тўғрисидаги фикр тенг равишда бутун ишлаб 
чиқариш тизими учун тўғридир. Якка фермерлар ва СФУ ўқиш ва техник ёрдамга, жумладан сувни 
тежаш ва тупроқни сақлаш усуллари тўғрисида ахборот ва буларга учун рағбатга жуда муҳтож. 
Хусусан, фермерларга фан ютуқларини татбиқ қилишга қўмаклашиш ва ёрдамчи хизматлар бутун 
дунёда фермерлар жамоаларига билим беришда, айниқса табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш 
соҳасида билим беришда ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканлигини исботлади. Бундай ташқари, 
фермерлар жамоаси хасусий ва давлат савдо секторида кўпроқ иштирок этиш орқали эриши мумкин 
бўлган ички ва халқаро бозорлар ва савдо билан алоқалари кенгайишидан фойда қўриши мумкин. 
Қўшимча хизматларни рухсатномалар тизими ва ерни текислаш, тўғридан тўғри уруғ қадаш, далаларда 
ҳосил қолдиқларини сақлаш ва далаларга ёйиш борасида тренинг ва намойиш лойиҳаларни фаол тарғиб 
этиш билан қўллаб-қувватлаши мумкин бўлур эди; шунингдек алмашлаб экиш ва орада экишни 
тупроқни муҳофаза қилиш ва ҳосилдорликни сақлаш учун қўшимча чоралар сифатида рағбатлантириш 
лозим. 
Тавсия 7.1: 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжаликда сувни тежаш ва суғориладиган экиш ерларда 
тупроқни муҳофаза қилиш мақсадида сақлаш воситаларини тарғиб қилишни кўриб чиқиши лозим, 
юқоридаги чоралар, трейнинг ва намойиш лойиҳалар билан қувватланиши мумкин бўлур эди. 
2001 йил АҲШ тавсияларининг кўпи бозор иқтисодий механизмларни ерни бошқаришни яхшилаш ва 
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш воситасида қўллашга қаратилган эди. Ушбу АҲШдаги ер ва 
сувдан фойдаланишга тегишли кузатмалар қишлоқ хўжалигида атроф-муҳитга тегишли жиҳатларни 
яхшилаш учун бозор муносабатларга таянган ёки бошқа иқтисодий воситалардан кенг 
фойдаланилмайди, деган фикрни қўвватлайди. Пахта ва буғдой етиштиришга давлатнинг бевосита 
аралашув даражаси юқорилигича қолмоқда ва асосий ресурслар, хусусан сувдан фойдаланишда нарх-
наво орқали рағбатлар яратилмаяпти. 
Шунинг билан бирга, баъзи кузатувчилар фермер хўжаликлари даражасида иқтисодга таянган қарор 
қабул қилиш ва, энг мақбул ҳолда, ресурсларни бошқариш ва барқарорликни узоқроқ муддатли 
режалашга олиб борувчи иқтисодни яхшилаш имконияти ҳақида сўз юритмоқдалар. Бундан ташқари, 
фақат бевосита субсидия ёки даромад олиш орқали амалга оришиш мумкин бўлган назардан четда 
қолган ерларни тиклашга мўлжалланган янги пул маблағлари ҳаракатини яратиш борасида баъзи 
тавсиялар қилинди. Шунингдек, қуруқ экотизимларда аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий шароитини 
яхшилаш, ҳаёт воситаларининг муқобил турларига эътибор қаратиш ва экотизимларнинг кўп вазифали 
ролини кучайтиши узоқ муддатли барқарорликни оширган бўлур эди. Масалан экотизимлар хизмати 
учун тўлов шаклидаги давлат маблағидан фойдаланиш ҳам иқтисодий рағбатлар умумий пакетининг 
бир қисми бўлиши мумкин. 
 
Тавсия 7.2: 
Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва маҳаллий давлат органлари қишлоқ 
ерлардаги аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий шароити юксалтирувчи ва шунинг билан бирга ер ва сув 


135 
ресурсларни самаралироқ бошқаришни таъминловчи бозор механизмлари ва иқтисодий рағбатларни 
ишлаб чиқиб, жорий этишлари лозим. 
Ўзбекистонда турли давлат органлари муҳофазаланган ҳудудларни бошқаришга мутасадди 
ҳисобланади. Муҳофазаланган ҳудудларнинг репрезентативлиги ҳамда уларни бошқариш масалаларини 
кўриб чиқишда давом этиш талаб қилинади. Етарли даражада катта ва яхлит, барча табиий 
экотизимларни қамраб олган муҳофазаланган ҳудудларни яратиш ноёб ва йўқолиб кетаётган турларни 
сақлаб қолиш ва муҳофаза қилишнинг дастлабки шартидир. 
 
Тавсия 7.3: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси биологик хилма-хиллик мониторингни кучайтирган ҳолда 
муҳофазаланган ҳудудларнинг интеграллашган тармоғини яратиши ҳамда мавжуд тармоқни 
кенгайтириш ва якунлаш учун шарт бўлган ҳуқуқий ва институциявий қарорларни тайёрлаши лозим. 
Қишлоқ хўжалиги ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муҳим ўзгаришларни назарда тутган ҳолда, мавҳум 
шароитларга мослашиш ва уларни бошқариш, жумладан трансчегара сувни бошқариш, навларни 
генетик такомиллаштириб, сув маҳсулдорлигини ошилиш мақсадида сувга тегишли технологияларни 
жорий этиш ва ҳосил етиштириш ва чорва боқишнинг интеграллашган бошқарувининг воситалари 
кўриб чиқилиши шарт. Бунга қўшимча равишда, ердан фойдаланишни режалаштириш, масалан, яйлов 
ва қияликларда ўрмон экиш йўли билан углеродни камайтиши ва тупроқдан яхшироқ фойдалашин учун 
тупроққа органик моддалар қўшиш (сақловчи қишлоқ хўжалиги) оқибатларни юмшатиш учун аҳамиятга 
эга бўлиши мумкин. 
Тавсия 7.4: 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат 
қўмитаси ва Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) билан ҳамкорликда иқлим ўзгаришига 
мослашув сиёсати ҳужжатларида лалмикор ва суғориладиган ерлар масалаларини кўриб чиқиши лозим. 
Ўзбекистон жами ҳудудининг атиги 0,5 фоизи шаҳар ҳудудларидир. Бу ерларнинг аҳамиятини чамалаш 
қийин бўлса-да, мамлакатда шаҳар ер ресурсларни бошқарадиган алоҳида хизмат мавжуд эмас; унинг 
ўрнига бу вазифани турли органлар бажаради. Ер тўғрисида системали ахборот тизимининг мавжуд 
эмаслиги шаҳар ерини бошқаришда асосий камчилик ҳисобладани. Шаҳар ерини съёмка қилиш 
методологияси жорий этилмаганлигини мавжуд кадастрнинг муаммолари қаторида кўрсатиш мумкин. 
Тавсия 7.5: 
Вазирлар Маҳкамаси шаҳар еридан фойдаланишни режалаш ва бошқариш мумкин бўлган тарзда 
кадастр ер ахборот тизимини жороий этиши лозим.



137 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish