Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

Фаннинг моҳиятини тушунишга нисбатан икки асосий ёндашув, унинг 
кенг ва тор талқинлари шаклланган.
Кенг (йиғма) маънодаги фан – бу бутун инсон фаолияти жабҳаси бўлиб, 
унинг вазифаси борлиқ ҳақидаги объектив билимларни ўрганиш ва илмий назарий 
тизимга солишдан иборатдир. Бу ерда “фан”, “олим” тушунчалари 
муайянлаштирилмайди ва умумий, йиғма тушунчалар сифатида талқин қилинади. 
“Фан” тушунчаси фалсафага татбиқан кўпинча айни шу контекстда қўлланилади, 
файласуфлар эса олимлар деб аталадики, бу қисман ўринлидир.
Муайян илмий фанлар, масалан, физика, кимё, биология, тарих, 
математикани ифодалаш учун «фан» тушунчасига торроқ, бинобарин, изчилроқ 
маъно юкланади. Бу ерда фанга аниқ таъриф берилган, олим эса тор мутахассис, 
муайян билим ифодачиси ҳисобланади. У шунчаки олим эмас, балки доим ва албатта 
ё физик, ё химик, ё тарихчи, ё бошқа фан вакилидир. Айни ҳолда фан муқаррар 
тарзда табиат, жамият, тафаккурнинг у ёки бу объекти (ҳодисаси) ҳақидаги илмий 
билимларнинг қатъий тартибга солинган, изчил тизимидан ташкил топади.
Бундай фанларнинг ҳар бири фақат уларнинг ўзигагина хос бўлган махсус 
қонунлар ва методларга, мазкур фан учун ягона бўлган тил, категориялар аппарати 
ва ҳоказоларга эга бўладики, бу юз берган жараёнларни тўғри тавсифлаш ва 
тушунтириш, ҳозирги даврни тўғри тушуниш ва билимларнинг тегишли соҳасида 
албатта юз берадиган ёки муайян шароитда юз бериши мумкин бўлган воқеалар ёки 
жараёнларни маълум даражада аниқ башорат қилиш имконини беради. У ёки бу 
фаннинг мазмуни ҳам, у эришган натижалар ҳам барча маданиятлар ва халқлар учун 
ягона бўлиб, айрим олимнинг ёндашуви, нуқтаи назари ёки дунёқарашига мутлақо 
боғлиқ эмас. Улар мазкур соҳада олға силжиш учун ўзлаштириш лозим бўлган, вақт 
ва амалиёт синовидан ўтган билимлар йиғиндиси сифатида авлоддан-авлодга ўтади.
Фалсафада эса қадимда донишмандлик мухлисларининг сон-саноқсиз 
саволларига тажриба йўли билан олинган баъзи бир оқилона жавоблар мавжуд 
1
Кузнецов Б.Г. Алберть Эйнштейн. Жизнь, смерть, бессмертие. – М., 1980. – 414-б.


бўлган. Бу жавобларни ҳаққоний, яъни амалиёт синовидан ўтган, кундалик ҳаётда ўз 
тасдиғини топган, аниқ билим деб номлаш мумкин. Бундай жавоблар масала 
«ёпилиши», кун тартибидан чиқарилишига сабаб бўлган, бошқача айтганда, аниқ 
таърифланган ва бошқа жавобларни истисно этган.
Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Масалан, ҳар қандай учбурчак 
бурчакларининг йиғиндиси 180 градусга тенглиги ёки суюқликка солинган жисмга 
сиқиб чиқарилган суюқлик оғирлигига тенг куч таъсир кўрсатиши аниқлангани 
заҳоти бу масалалар ўзининг «очиқ» хусусиятини йўқотган, яъни улар ўзининг 
бошқа вариантларни истисно этадиган аниқ ечимини топган. Бу мазкур масалалар 
атрофида ҳар қандай қўшимча мушоҳада юритиш фойдасизлиги туфайли ўзининг 
ҳар қандай аҳамиятини йўқотганлигини англатган. Ечилган масалалар ва муаммолар 
эса аниқ, ишончли билим даражасига ўтган ва шу даврдан эътиборан ўзининг 
фалсафий тусини йўқотган. ХХ асрда таниқли немис файласуфи К.Ясперс бу муҳим 
қоидани таърифлар экан, шак-шубҳасиз асослардан бирини ҳар ким эътироф этгудек 
бўлса, у шу тариқа илмий билишга айланади ва бундан буён фалсафа 
ҳисобланмайди, балки билимнинг муайян соҳаларига тегишли бўлади, деб қайд 
этди.
Шундай қилиб, азалдан яхлит ва бўлинмас дастлабки билим сифатида амал 
қилган фалсафа заминида ўша замонлардаёқ амалий хусусият ва тегишли 
йўналишга эга бўлган билим соҳалари фаол шакллана бошлади. Шу тариқа аста-
секин табиатшунослик вужудга келди, муайян фанлар (математика, геометрия, 
физика, тиббиёт, астрономия, тарих ва бошқалар) шаклланиб, ўз шакл-
шамойилини касб этди ва мустақил тус олди. Айни шу маънода фалсафа барча 
фанларнинг асоси ҳисобланади. Бу фанлар фалсафадан ажралиб чиққач, кейинчалик 
илмий билимнинг табақаланиши жараёнида баъзан парчаланиб, ўз тадқиқот 
предметини янада торайтиради ва муфассаллаштиради. Улар таҳлилининг 
теранлиги ва нарсалар моҳиятини англаш даражаси ортса, айни вақтда 
ўрганилаётган масалалар доираси тораяди. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish