2. Соғлом боланинг дунёга келиши масаласига соғлом ва аxил оиланинг меваси сифатида қараб
оилада ўзаро xурмат ва меxр-муxаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини
шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик
ҳимоясини таъминлаш, она ва боланинг
саломатлигини мустаxкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва
имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-
шароитларни яратиш (
31 та масала);
3. Соғлом болани вояга етказишда, патологияларсиз болалар туғилишида соғлиқни сақлаш тизими
ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-
техника базасини ва кадрлар салоxиятини янада мустаxкамлаш, аҳолининг
тиббий маданиятини
ошириш бўйича кенг кўламли ахборот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш (
25 та масала);
4. Соғлом болани шакллантиришда таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш,
мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни юқори малакали ва тажрибали
педагоглар билан таъминлаш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаган xолда болаларни
мактабга тайёрлаш
даражасини тубдан ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация
технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, болалар,
айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меxр уйғотиш бўйича аниқ чора-
тадбирларни амалга ошириш (
20 та масала);
5. Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан
кўрсатиладиган ёрдам ва кўмакни кучайтириш, мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соғлиқни
сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий муxофаза муассасаларида замонавий талабларга жавоб
берадиган шарт-шароитлар яратиш, уларни ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлардан
фойдаланишнинг
самарасини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани
кенг ўрганиш ва амалда жорий этиш (
16 та масала);
6. Соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-
xунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш,
тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маxалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини
ошириш, xуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оилалар ва жамиятда ўзаро бир-бирини тушуниш,
тинчлик ва
осойишталикни мустаxкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий
ёрдамни ўз вақтида ва манзилли кўрсатиш борасида маxалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг
масъулиятини кучайтириш (
13 та масала);
7. «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари бажарилиши тўғрисида
кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш,
бунда оммавий ахборот
воситаларининг, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг
имкониятларини фаол ишга тушириш (
11 та масала).
«Соғлом бола йили» Давлат дастури ижросига 4 триллион 509,2 миллиард сўм ва 302,9 миллион
доллар йўналтирилади.
Бир сўз билан айтганда, 2014 йилни «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши ҳар томонлама
соғлом авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган саъйи-ҳаракатларимизни изчил давом
эттирган xолда, уларни янада юқори босқичга кўтаришдек эзгу мақсадга хизмат қилиши шубxасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: