Кафолат – бу масъулиятни, жавобгарликни ўз устига олган xолда ишонтириш ,таъминлаш
деган манънони англатади.
Инсон xуқуқ ва эркинликларини таъминловчи кафолатларни қуйидаги бир неча гуруxга бўлиб
ўрганиш мақсадга мувофиқ:
1. Xуқуқий кафолатлар;
2. Ижтимоий-сиёсий кафолатлар;
3. Иқтисодий кафолатлар.
4. Халқаро xуқуқий кафолатлар.
Кафолатларни гурухларга бўлиш:
биринчидан, уларни амалда татбиқ этиш механизми ва усулларини самарадорлигини оширади;
иккинчидан, уларни назарий жиҳатдан ўрганишни осонлаштиради;
учинчидан, xуқуқ ва эркинликларнинг табиатини ифода этади.
Xуқуқий кафолатлар фуқаролар xуқуқ ва эркинликларини қонунлар асосида мустаxкамлаш ва
таъминлашдир. Xуқуқий кафолатларни реал амалга ошиши фақат демократик режим шароитидагина
кузатилади.
Xуқуқий кафолатлар мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади:
- фуқароларнинг xуқуқ ва эркинликларини бузиш мумкин бўлган ҳаракатларни тақиқлаш ва
чегаралашнинг юридик меъёрларини мустаxкамлаш;
- фуқароларнинг ўз xуқуқ ва эркинликларини xеч қандай тўсиқсиз амалга оширишларида давлат
органлари ва мансабдор шахсларнинг маьсуллиги;
-тажовуз этишдан ҳимояланишни таьминловчи махсус меьёрлар (шикоят қилиш xуқуқи, судга
мурожаат қилиш xуқуқи) мавжудлиги;
-xуқуқларни бузганлик учун юридик жавобгарликнинг белгиланганлиги (мулкий, интизомий,
маьмурий, жиноий);
-фуқароларга қаратилган ва xуқуқий аҳамиятга эга бўлган тегишли давлат ва фуқароларнинг
xуқуқларини амалга оширишни мустаxкамлашда жамоат идоралари, мансабдор шахсларнинг
фаолияти.
Xуқуқий кафолатларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
1.Конституциявий кафолатлар;
2.Судлар томонидан xуқуқ ва эркинликларни кафотлаш;
3.Омбудсман фаолияти.
18
Конституциявий кафолатларга – мамлакат Конституциясида бевосита мустаxкамланган
кафолатлар киради. Бунга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Х бобининг 43-46-
моддаларида мустаxкамланган нормаларни кўрсатиш мумки. Ўзбекистон Республикасида xуқуқ ва
эркинликлар барча учун тенг кафолатланади.
Судлар томонидан xуқуқ ва эркинликларни кафолатлаш – Ўзбекистон Республикаси суд
xокимияти тизимидаги органлаор томонидан инсон ва фуқароларнинг xуқуқ ва эркинликларини
ҳимоялашдалн иборат. Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган изчил суд-xуқуқ
ислоxатларининг асоси мақсади хам айнан инсон ва фуқароларнинг xуқуқ ва манфаатларини
ҳимоялашга қаратилган.
Омбудсман фаолияти – инсон xуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан 1996 йилнинг 31 октябрида Инсон
xуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази ташкил этилди.
2004 йил 27 августда эса “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон xуқуқлари бўйича
вакили (Омбудсман) тўғрисида” қонун қабул қилинди. Жаxоннинг ривожланган давлатларида инсон
xуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида Омбудсман институти ташкил
этилган. Омбудсман инсон xуқуқларининг бузилишига йўл қўйган маьлум бир ташкилот устидан
тушган шикоятларни қабул қилувчи ва кўриб чиқувчи мустақил, беғараз учинчи томон сифатида ўз
ишини олиб боради. Омбудсман инсон xуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадини кўзлаб
текширув ўтказиши ва тавсиялар бериши, маьмуриятни тўғри йўлга солиши, парламентга ва
жамоатчилик эьтиборига натижаларни тақдим этиши мумкин
Ўзига хос институт бўлиб ҳисобланган Омбудсман мустақил ва беғараз фаолиятни юритиши
сабабли бировни қоралаш ёки оқлаш унинг вазифаси эмас. Ушбу институт текширув ўтказади,
фактларни ва бошқа далилларни аниқлайди ҳамда баьзи xолатлар бўйича тавсиялар беради.
Инсон xуқуқи ва эркинликларини таьминлашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муҳим
аҳамиятга эга. Бунга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Х бобининг 43-46-моддаларида
мустаxкамланган нормаларни кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон Республикасида xуқуқ ва эркинликлар
барча учун тенг кафолатланади.
Шахснинг xуқуқ ва эркинликларини биринчи навбатда Конституция асосида мустаxкамлаб
қўйилиши, албатта зарурдир. Чунки бу ўз навбатида инсон ва фуқароларнинг xуқуқ ва
эркинликларини кафолатлашни амалга ишочли тарзда ва самарали татбиқ қилинишини таьминлайди.
Хусусан, Конституциямизнинг 44-моддасида “Ҳар бир шахсга ўз xуқуқ ва эркинликларини суд
орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг
ғайриқонуний хатти харакатлари устидан судга шикоят қилиш xуқуқи кафолатланади”,- дейилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда “ Фуқароларнинг xуқуқлари ва
эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги
қонуни қабул қилинди.
Ҳар бир фуқаро давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-
харакатлари (қарорлари) билан ўз xуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобланса, шикоят
билан судга мурожаат қилиш xуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 4, 8-моддаларида фуқаролар
xуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилиш суд
органларининг вазифаси этиб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддасида вояга етмаганлар, меҳнатга
лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг xуқуқлари давлат ҳимоясидалиги мустаxкамланган. Бу соҳада
қабул қилинган қатор норматив хужжатлар мамлакатимизни ижтимоий соҳада олиб бораётган
одилона сиёсатининг маxсули сифатида баҳолашимиз мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш барча органларида юридик шахс xуқуқига эга бўлган махсус
жамғармалар ташкил қилиниши ҳам мустағкамлаб қўйилди.
Конститутициямизнинг 46-моддасида “Хотин – қизлар” ва эркаклар тенг xуқуқлидирлар” деб,
яьни “аёллар билан эркакларнинг тенг xуқуқлилигини таьминлаш учун давлат кенг миқёсда қўшимча
тадбирларни амалга оширмоқда Давлат аёлларга билим олиш, касб эгаллаш, меҳнат қилиш, унга xақ
олиш, сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиш учун эркаклар билан тенг имкониятлар яратиш билан бирга,
аёлларнинг оиладаги ўрни, жисмоний имкониятларини ҳисобга олиб, уларга меҳнат қилишда,
соғлигини мустаxкамлашда яхши шароит, имтиёзлар ўрнатиш билангина аёлларнинг тенг
xуқуқлилиги таьминланиши мумкин. Бундан ташқари, оиладаги ишларнинг асосий қисми аёллар
зиммасига тушади, бунинг натижасида аёллар ўзларининг тўла xуқуқлилиги имкониятидан
19
фойдалана олмайдилар. Шунинг учун давлат аёллар билан эркакларнинг тенглигини эьлон қилар
экан, буни таьминлаш учун аёлларни қўшимча равишда моддий ва маьнавий рағбатлантириш
чораларини кўрмоқда”.
Do'stlaringiz bilan baham: |