Умр кунин қисмат этибдур қазо,
Ҳар чоғи бир ишга қилур иқтизо.
Ўнғача ғафлат била побастлиқ ,
Жаxл йигирмигачау мастлиқ.
Ўттуз қирқ ичра эрур айши ком,
Ваxки манга ул доғи эрди ҳаром.
Қилмади элликда тараққий киши,
Олтмишу барча таназзул иши.
Етмиш аро вожиб эрур турмоғинг,
Сексон аро фарздур ўлтурмоғинг.
Тўқсон аро бўлди йиқилмоқ керак,
Юз аро жон таркини қилмоқ керак.
Навоийнинг бой ва пурмаъно меросини ўрганиш инсонни маънавий юксалишига, комилликка,
xалолликка, камтарликка, ўзлигини англашга ёрдам беради.
“Маxбул-ул-қулуб”нинг биринчи қисмида 40 дан ортиқ касб эгалари фаолиятига xаққоний ва
қизиқарли таъриф берилган.
Маълумки, ҳар қандай жамиятда деxқонлар асосий бойликни – нозу неъматни яратувчилар деб
ҳисобланади. Ўзининг xалол мехнати орқали жамиятни нозу неъматлар - қишлоқ хўжалик
махсулотлари билан баxраманд этувчи бу касб эгаларига “Деxқонлик зикрида” деб аталувчи 31
фаслда қуйидагича таъриф берилган:
“Деxқонки, дона сочар, ерни ёрмоқ билан ризқ йўлин очар.... Олам маъмурлиғи алардин, олам
аxли масрурлиғи алардин. Ҳар қаён қилсалар ҳаракот, элга ҳам қут еткурур, ҳам баракот. Деxқонки,
тузлук била дона сочар, xақ бирига етти юз эшигин очар. Сочқон дона кўкаргунча, ўруб хирмон
қилиб, маxсулин кўтаргунча қурту қуш андин баxраманд ва дашт ваxши анинг била хурсанд. Мўрлар
уйи андин обод ва гўрлар хотири анинг била шод. Кабутарларға андин мастлиқ, тўрғайларға андин
нишотға ҳамдастлик. Ўроқчиға андин рўзи, бошоқчининг ёруб андин кўзи....Гадо андин тўқ, кадхудо
тўқлуғи ҳам андин ўқ. Мусофирға андин таом, мужовирға андин ком. Итмақчи танури андин қизиқ,
аллоф бозори андин иссиқ. Фуқаро ризқи вофий, ғурабо қути андин кофий. Зоxидға андин xузури
тоат, обидға андин лофи қаноат.... Деxқоннинг бир дона сочарида бу xолдур, ўзга ишлари таърифи
маҳолдур”
Кўриниб турибдики бобомиз деxқоннинг меҳнати нафақат ўзига балки ўзгаларга ҳам манфаат
келтиради деб ҳисоблайди: қурту қуш, дашт ваxши (xайвон), мўр (чўмоли), кабутар, ўроқчи,
бошоқчи, барзағар (экин экувчи), пуштакаш (ташувчи), гадо, кадxудо (подшоx), мусофир, мужовир
(ўз жойида яшовчи), итмақчи (новвой), аллоф (ғалла савдогари), фуқаро (қамбағаллар), ғурабо
(мусофирлар); зоxид (шайх), обид (ибодат қилувчи). Навоий моддий бойлик мамлакатнинг иқтисодий
тараққиёти деxқон меҳнатига боғлик эканлигини меxр билан тасвирлайди.
Улуғ алломанинг мамлакат фаровонлиги ва тараққиётини таъминловчи асосий омил – меҳнат
эканлигини тараннум этувчи қуйидаги байтлари эса асрлар оша одамларни меҳнатсеварликка,
фидоийликка, эзгуликка чорлайди.
Ранж кўрмайин киши топарму фароғ,
Кўнгул ўртанмайин ёнарму чароғ.
Тухум ерга кириб чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму,
Пилла қуртича xимматинг йўқму?!
Умуман Навоийнинг асарларида одоб аxлоқ меъёрлари, Ватанга муxаббат, мамлакат
фаровонлигини таъминловчилар-деxқонлар меҳнатига алоxида эътибор берилган ва бу муҳим
тарбиявий аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: